1Сўнгра Шомуил
2Бугун менинг олдимдан кетганингдан кейин Бенямин ҳудудида, Зилзахдаги Роҳиланинг мақбараси ёнида икки кишига дуч келасан. Улар сенга: “Излаб кетган эшакларинг топилди, отанг энди эшакларни ўйламай, балки, ўғлимга нима бўлди экан, деб сендан хавотирланиб ўтирибди”, деб айтишади.
3У ердан яна йўлингда давом этиб, Товурдаги
4Улар сенга омонлик тилаб, иккита гардиш нон беришади. Сен нонларни ол.
5Кейин Филистлар қўнолғаси жойлашган, Худонинг тепалиги деб аталган Гивога
6
7Бу аломатлар сенда намоён бўлганда, ўзингга маъқул бўлганини қил. Худо сен билан.
8Мендан олдин сен Гилгалга бор. Мен ҳам
9Шоул энди Шомуилнинг ёнидан кетиш учун чоғланган ҳам эдики, Худо унинг юрагини ўзгартирди. Ўша куни Шомуил айтган ҳамма аломатлар бажо бўлди.
10Шоул Гивога келганда, уни пайғамбарлар гуруҳи қарши олди. Худонинг Руҳи уни қамраб олди, Шоул улар билан бирга жўшиб зикр туша бошлади.
11Шоулнинг дўстлари буни кўриб, ҳайратга тушдилар:
12Қўшниларидан бири эътироз билдирди:
13Зикр тушиш тўхтагач, Шоул саждагоҳга чиқди.
14Амакиси Шоул билан хизматкоридан:
15— Шомуил сизларга нималар деди, менга ҳам айт–чи, — деди амакиси.
16— Эшакларнинг топилганини бизга тўппа–тўғри айтиб берди, — деди Шоул. Шомуилнинг шоҳликка алоқадор сўзларини эса амакисига айтмади.
17Шомуил
18шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда:
19Аммо бугун бутун машаққат ва заҳматларингиздан сизларни қутқарадиган Мен, Худойингизни рад қилдингиз ҳамда: “Бизга устимиздан шоҳ тайинланг”, дедингиз.
20Шомуил Исроил халқининг ҳамма қабилаларини бирин–кетин ўз ҳузурига чақирди.
21Кейин Бенямин қабиласини уруғлари бўйича олдига чақирди.
22Улар Эгамиздан:
23Одамлар югуриб бориб, Шоулни олиб келишди. Шоул халқнинг орасида тикка турган эди, ҳамма унинг елкасидан келар экан.
24Шомуил бутун халойиққа қарата:
25Шомуил шоҳликнинг қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Буларни китоб ҳолига келтириб муқаддас жойга қўйди. Кейин ҳамма одамни уй–уйларига жўнатиб юборди.
26Шоул ҳам Гивога — ўз уйига кетди. Худо руҳлантирган бир неча киши унга ҳамроҳ бўлди.
27Аммо баъзи ярамас одамлар: “У бизни қутқара олармиди?!” деб Шоулни назарларига илмади, шу сабабдан унга инъомлар тортиқ қилишмади. Шоул эса билиб билмасликка олиб қўя қолди.