1 Шоҳлар 11:1-15 UZV2013 - Bible AI

1Оммон [1] шоҳи Нахош Гиладдаги Ёбош шаҳрига [2] келиб, у ерни қамал қилди. Ҳамма Ёбошликлар Нахошга: — Биз сен билан сулҳ тузиб, сенга итоат этамиз, — дейишди.

2Оммон шоҳи Нахош:

2— Фақат бир шарт билан сулҳ тузаман, — деди. — Ҳар бирингизнинг ўнг кўзингизни ўйиб оламан–да, бутун Исроил халқини бадном қиламан.

3Ёбош шаҳрининг оқсоқоллари Нахошга шундай дейишди: — Бизга етти кун муҳлат бер, Исроилнинг ҳамма ҳудудига хабарчилар жўнатайлик. Агар бизга нажот берадиган кимса чиқмаса, сенга таслим бўламиз.

4Хабарчилар Шоул яшайдиган Гиво шаҳрига келиб, бўлаётган воқеаларни халққа билдиришди. Ҳаммаси йиғи–сиғи қилиб, дод–фарёд солди.

5Худди шу пайт Шоул ҳўкизларини олдига солиб даладан қайтаётган эди. Шоул: Ёбошликларнинг жўнатган хабарини унга айтиб беришди.

5— Одамларга нима бўлди? Нега бунчалик йиғлайди? — деб сўради.

6Шоул бу гапларни эшитган заҳоти, Худонинг Руҳи уни қамраб олди. Шоул қаттиқ ғазабланди.

7Бир жуфт ҳўкизни сўйиб, нимталади. Хабарчилар орқали Исроилнинг ҳамма томонига ўша нимталанган бўлакларни жўнатиб, шундай деди: “Кимки Шоул билан Шомуилнинг орқасидан эргашмаса, ўша одамнинг ҳўкизлари ҳам худди шу аҳволга тушади.”

7Одамлар Эгамиздан қўрққанидан зир титраб, бир ёқадан бош чиқариб йўлга чиқди.

8Шоул уларни Базахда [3] йиғди. Исроил уруғларидан 300.000, Яҳудо уруғидан эса 30.000 киши бор эди.

9У ерга келган Ёбошлик хабарчиларга шундай дейишди: Хабарчилар бориб, бу гапни етказишди. Ёбошликлар қувониб кетишди.

9— Гиладдаги Ёбош аҳолисига, эртага кун тиккага келганда нажот топасизлар, деб айтинглар.

10Нахошга эса:

10— Эртага сизга таслим бўламиз, бизга нимани лозим кўрсангиз, шуни қилаверинг, — дейишди.

11Эртаси куни Шоул одамларни уч қисмга бўлди. Улар тонг пайти Оммон лашкарининг қароргоҳига бостириб киришди. Куннинг жазирама иссиғи бошлангунча, уларни мағлуб қилиб бўлишди. Омон қолганлари шундай тирқираб қочдики, ҳатто бирон жойда икки киши тўпланганини учратиб бўлмасди.

12Исроил лашкари Шомуилнинг олдига бориб: — “Бизга шоҳлик қилиш Шоулга тушиб қолибдими?” деганлар кимлар эди? Олиб келинг уларни, ўлдирамиз! — деб қаттиқ талаб қилишди.

13Шоул эса:

13— Бугун бирон кимса ўлдирилмайди, чунки Эгамиз бугун Исроилга нажот берди, — деди.

14— Майли, Гилгалга борамиз, ўша ерда шоҳликни янгидан тиклаймиз, — деди Шомуил халққа.

15Шундай қилиб, бутун халқ Гилгалга борди ва Эгамиз ҳузурида Шоулнинг шоҳлигини тасдиқлади. Ўша ерда — Эгамизнинг ҳузурида тинчлик қурбонликлари келтиришди. Шоул ва бутун Исроил халқи роса хурсандчилик қилишди.

le>