1Ўша куни Шоулнинг ўғли Йўнатан ёшгина
2Шоул Гиво шаҳри яқинидаги Мигронда бир анор дарахти тагида ўтирар, ёнида олти юзтача одамдан иборат лашкари бор эди.
3
4Йўнатан Филистлар қўнолғасига довон орқали ўтмоқчи бўлди. Довоннинг ҳар икки томонида иккита баланд чўққи бор эди. Бириси — Бозаз, бошқаси Санех деб аталарди.
5Чўққилардан бири шимол томонда бўлиб, Михмашга, иккинчиси жанубда бўлиб, Гивога қараган эди.
6Йўнатан ёш қуролбардорига:
7— Сиз нима десангиз, шу–да, — деди қуролбардор. — Бўпти, борамиз. Кўнглингизга нима маъқул келса, мен ҳам сиз билан биргаман.
8— Биз анави одамларга ўзимизни кўрсатамиз, — деди Йўнатан. — Агар улар бизни кўргач:
9“Ёнингизга боргунимизча, ўша ерда тўхтаб туринглар”, деб айтса, айтган жойида тўхтаб турамиз, уларнинг олдига бормаймиз.
10Борди–ю: “Ёнимизга келинглар”, деса борамиз. Ана шунда Эгамиз Филистларни бизнинг қўлимизга берганини биламиз, бизга аломат шу бўлади.
11Иккови Филистларга кўриниш берган эди, Филистлар:
12Сўнг Филистлар Йўнатан билан қуролбардорига:
13Йўнатан тирмашиб қир тепасига чиқа бошлади. Қуролбардори ҳам унга эргашди. Олдидан келган Филистларни Йўнатан, орқадан келганини қуролбардори ўлдираверди.
14Йўнатан билан қуролбардори биринчи ҳужумдаёқ кичкина майдонда
15Ҳаммани — қароргоҳдаги ва қирдаги одамларни ваҳима босди. Сипоҳлар, ҳатто илғорлар
16Шоулнинг Бенямин ҳудудидаги Гиво шаҳрида ўрнашган кузатувчилари Филистларнинг югур–югурини кўриб қолишди.
17Шоул ёнидаги одамларга:
18Шоул Охиёга:
19Шоул руҳоний билан гаплашаётган пайтда Филистларнинг қароргоҳидаги ғала–ғовур роса авжига чиқди. Шунинг учун Шоул руҳонийга:
20Ўша заҳоти Шоул ва ёнидаги сипоҳларининг ҳаммаси бирга уруш майдонига кетишди. У ерда катта ғалаён бўлаётган эди, ҳамма бир–бирига қилич соларди.
21Шунда илгари Филистлар томонда бўлган ва уларнинг қароргоҳига келган ибронийлар ҳам сафдан чиқиб, энди Шоул билан Йўнатаннинг сипоҳларига — Исроил сипоҳларига қўшилиб олишди.
22
23Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Исроил лашкарини ғалабага эриштирди.
24Ўша куни Исроил лашкари жуда ҳам ҳолдан тойди, чунки Шоул онт ичиб лашкарига шундай деган эди: “Душманларимиздан ўч олмагунимизча, оқшомга қадар ким бир луқма таом еса, лаънати бўлсин!” Шунинг учун бирор кимса ҳеч нарса емади.
25
27Йўнатан эса отасининг лашкарига онт ичирганидан бехабар эди. Қўлидаги таёғини узатиб, таёқ учини асалари инига ботирди. Асалдан озгина татиб кўрган эди, кўзлари чақнаб кетди.
28Шу заҳоти сипоҳлардан бири Йўнатанга:
29— Отам одамларни оғир аҳволга солиб қўйди, — деди Йўнатан. — Қаранглар, мана бу асалдан бироз татиб кўрган эдим, кўзларим чарақлаб кетди.
30Бугун лашкаримиз ғанимлардан тортиб олган таомлардан тўйиб есайди, жуда яхши бўларди. Ўшанда Филистларни мағлуб қилиш янада осон бўлармиди?!
31Ўша куни Исроил лашкари Михмаш билан Ойжавлон
32охири улардан ўлжа қилиб олинган чорваларга ташланишдан ўзга чора қолмади. Қўй, мол, бузоқларни шу ернинг ўзидаёқ сўйиб, қонини оқизмасдан еяверишди.
33— Қаранг, лашкарингиз гўштни қони билан еб, Эгамизга қарши гуноҳ иш қиляпти!
34Сўнг қўшиб қўйди:
35Шоул Эгамизга атаб бир
36Кейин Шоул одамларига айтди:
37Шоул Худодан:
38Шундан сўнг Шоул деди:
39Исроилга нажот берадиган Худо шоҳид! Гуноҳ қилган ўғлим Йўнатан бўлиб чиқса ҳам, албатта ўлдирилади.
40Шоул ўз одамларига буюрди:
41Шоул Исроил халқининг Худоси — Эгамизга:
42— Энди мен билан ўғлим Йўнатан орасига қуръа ташланг, — деди Шоул. Бу сафар қуръа Йўнатанга тушди.
43Шоул Йўнатандан:
44— Йўнатан, агар сени ўлдиртирмасам, Худонинг қаҳрига учрай, ҳатто ундан баттарроғига учрай, — деди Шоул.
45Аммо одамлар Шоулга эътироз билдирди:
46Шундан сўнг Шоул Филистларни таъқиб қилмади. Филистлар эса ўз ерларига қайтиб кетишди.
47Шоул Исроил шоҳи бўлгандан кейин атрофидаги барча душманлари —
48Мардона жанг қилиб
49Шоулнинг Йўнатандан бошқа Ишбосит
50Хотини Охинавам эди. У Охимас деганнинг қизи эди. Шоулнинг амакиси Нарнинг ўғли Абнур лашкарбоши эди.
51Абнурнинг отаси Нар ва Шоулнинг отаси Киш ака–ука эдилар. Нар ва Кишнинг отаси Абил эди.
52Шоул даврида Филистлар билан доимо қақшатқич уруш бўлар эди. Шоул қаерда мард ёки жанг қилишга моҳир одамни кўрса, ўз қўшинига оларди.