1Бир куни Шомуил Шоулга шундай деди:
2
3Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла
4Шоул лашкарини Талойим шаҳрида тўплаб санаб чиқди. 200.000та пиёда
5Шоул Омолек халқига қарашли бўлган шаҳарга бориб,
6Ўша ердаги
7Шоул Хавиладан Мисрнинг шарқидаги Шургача бўлган жойлардаги Омолек халқини тор–мор қилди.
8У Омолек шоҳи Ўгахни тириклайин қўлга олиб, халқини бутунлай қириб ташлади.
9Шоул ва унинг одамлари Ўгахни ҳамда унинг энг яхши қўй–молларини, бузоқ–қўзиларини, жамики яхши нарсаларини аяб, сақлаб қолишди. Уларни бутунлай йўқ қилиб ташлашни исташмади. Фақат арзимас, нуқсонли ҳайвонларини йўқ қилишди.
10Эгамиз Шомуилга шу сўзларни аён қилди:
11“Шоулни шоҳ қилиб тайинлаганимга пушаймонман. У Мендан юз ўгирди, амрларимни бажо қилмади.” Шомуил хафа бўлиб, тун бўйи Эгамизга ёлвориб чиқди.
12Шомуил эртаси куни саҳарда, Шоул билан кўришай, деб борса, Шоул Кармил шаҳрига
13Шомуил Шоулнинг олдига келганда, Шоул:
14— Агар шундай бўлса, қулоғимга эшитилаётган қўйнинг маъраши нимаси? Мен эшитаётган сигирнинг бўкириши нимаси? — деб сўради Шомуил.
15— Одамларим Омолек халқининг ҳайвонларини тортиб олди, — деди Шоул, — Эгангиз Худога
16— Шошмай тур, бу кеча Эгамизнинг менга нималар айтганини сенга билдириб қўяйин, — деди Шомуил.
17Шомуил гапида давом этди:
18У сенга: “Бор, ўша гуноҳкор Омолек халқини бутунлай қириб ташла, ҳаммасини йўқотмагунингча, улар билан жанг қил”, деб амр берган эди–ку.
19Нега энди Эгамизнинг амрига итоат этмадинг?! Нима учун ўлжага ташланиб, Эгамиз олдида қабиҳлик қилдинг?!
20— Ахир, мен Унинг амрларига итоат қилдим–ку! — деди Шоул. — Мен, Эгамиз амр берганидай, бордим. Омолек шоҳи Ўгахни бу ерга олиб келдим. Омолек халқини эса бутунлай қириб ташладим.
21Одамларим Гилгалда Эгангиз Худога қурбонлик қилайлик, деб қириб ташланиши керак бўлган ўлжадан энг сара мол–қўйларни олишди, холос.
22Шомуил шундай жавоб берди:
23Ўзбошимчалик — сеҳр–жоду сингари гуноҳ,
24— Гуноҳ қилдим! — деди Шоул. — Ҳа, Эгамизнинг амрига ҳам, сизнинг сўзларингизга ҳам хилоф иш тутдим. Халқдан ҳайиққаним учун, уларнинг гапига кирдим.
25Энди ёлвораман: гуноҳимдан ўтинг, мен билан бирга қайтиб боринг, Эгамизга сажда қилайин.
26— Сен билан бормайман, — деди Шомуил. — Чунки сен Эгамизнинг амрини рад этдинг, Эгамиз ҳам, Исроилга шоҳ бўлмасин, деб сени рад этди.
27Шомуил бурилиб, кетмоқчи бўлган эди, Шоул унинг ридоси этагидан ушлаб қолди. Ридо йиртилди.
28— Ридо йиртилгани сингари, Эгамиз ҳам бугун Исроил шоҳлигини қўлингдан тортиб олиб, сендан кўра, бошқа яхшироғига берди, — деди Шомуил.
29— Исроилнинг
30— Гуноҳ қилдим, — деди Шоул, — энди халқимнинг оқсоқоллари олдида, Исроил халқи олдида мени беобрў қилманг. Шунинг учун мен билан бирга қайтиб боринг, Эгангиз Худога сажда қилайин.
31Шомуил Шоул билан бирга орқага қайтиб борди. Шоул Эгамизга сажда қилди.
32Шомуил:
33Лекин Шомуил:
34Шундан сўнг Шомуил Рамага, Шоул эса Гивога — уйига кетди.
35Шомуил умрининг охиригача Шоулни бошқа кўрмади, лекин у Шоулни деб ғамгин бўлиб юрди. Эгамиз эса Шоулни Исроил шоҳи қилганидан пушаймон эди.