1
2— Қандай қилиб бораман?! Шоул эшитиб қолса, мени ўлдиради–ку! — деди Шомуил.
3— Эссайни қурбонликка таклиф қил. Ўшанда нима қилишинг кераклигини Мен сенга аён қиламан, Ўзим сенга кўрсатадиган одамнинг бошига Менинг номимдан
4Шомуил, Эгамиз буюрганидай, Байтлаҳм шаҳрига кетди. Шаҳар оқсоқоллари уни қўрқиб кутиб олишди ва:
5— Ҳа, тинчлик, — деди Шомуил. — Эгамизга қурбонлик қилгани келдим. Ўзларингизни покланглар
6Эссай ўғиллари билан келгач, Шомуил Элиёбни кўрдию: “Эгамиз олдида турган бу одам, шубҳасиз, Унинг мой суртиб танлаган одамидир”, деб ўйлади.
7Эгамиз эса Шомуилга деди:
8Сўнг Эссай бошқа ўғли Абунадовни чақириб, Шомуилнинг олдидан ўтказди. Лекин Шомуил:
9Шундан сўнг Эссай Шаммохни Шомуилнинг олдидан ўтказди. Лекин у яна:
10Шу тариқа Эссай еттита ўғлини Шомуилнинг олдидан ўтказди. Аммо Шомуил:
11Ниҳоят Шомуил Эссайдан:
12Эссай биттасини юбориб, ўғлини олдириб келди. У чиройли, келишган йигит бўлиб, кўзлари ёниб турарди.
13Шомуил мой солинган шохни олди–да, акаларининг кўз ўнгида йигитнинг бошига мой суртди. Ўша пайтда Эгамизнинг Руҳи Довудни қамраб олди ва ўша кундан бошлаб уни бошқарадиган бўлди. Шомуил эса Рамага қайтиб кетди.
14Эгамизнинг Руҳи Шоулни тарк этди. Эгамиз юборган ёвуз руҳ уни қийнар эди.
15— Биламиз, Худо юборган ёвуз руҳ сизни қийнайди, — дейишди хизматкорлар Шоулга.
16— Жаноби олийлари биз, қулларига амр берсалар,
17Шоул хизматкорларига:
18— Байтлаҳмлик Эссайнинг ўғилларидан бирини кўрган эдим, — деди йигитлардан биттаси. — Лирани яхши чалар экан. Бунинг устига, жасур жангчи, гаплари маънили, ўзи ҳам келишган йигит. Эгамиз у билан.
19Шоул Эссайга: “Қўй боқиб юрган ўғлинг Довудни менинг ҳузуримга юбор”, деб хабарчи жўнатди.
20Эссай нон, бир меш шароб ва битта улоқчани битта эшакка юклаб бериб, ўғли Довудни Шоулнинг ҳузурига юборди.
21Довуд Шоулнинг ҳузурига келиб, унинг хизматига кирди. Довудга Шоулнинг қаттиқ меҳри тушиб қолди, уни ўзига
22Шоул Эссайга: “Ижозат берсанг, Довуд менинг хизматимда қолсин, ундан жуда мамнунман”, деган хабарни жўнатди.
23Ўша кундан бошлаб Худо юборган ёвуз руҳ Шоулни қийнаганда, Довуд лирани олиб чалар, Шоул ўзига келиб роҳатланар, ёвуз руҳ Шоулдан чекинарди.