1Шоул билан Довуднинг суҳбати энди тугаган ҳам эдики, Йўнатаннинг
2Ўша кундан бошлаб Шоул Довудни ёнида олиб қолди, отасининг уйига қайтиб кетишига ижозат бермади.
3Йўнатан Довудни ўз жонидай азиз кўргани учун у билан аҳд қилди.
4Устидаги кийимини ечиб берди,
5Шоул Довудни қаерга жўнатмасин, Довуд муваффақиятга эришди. Шу боис Шоул унга қўшинидаги катта лавозимни берди. Бу воқеадан барча халқ ҳам, Шоулнинг хизматкорлари ҳам хушнуд бўлишди.
6Довуд Гўлиётни ўлдиргандан кейин, лашкар ўз уйларига қайтаётган эди.
7Яйраб–ўйнашаркан, шу қўшиқни айтишарди:
8Бу сўзлар Шоулга оғир ботди, унинг ғашини келтирди. “Довудга ўн мингтасини, менга эса мингтасини беришди! Унга шоҳ бўлишдан бошқа яна нима қолди?!” деб ўйлади.
9Шундай қилиб, ўша кундан бошлаб Шоул Довудга ёмон кўз билан қарай бошлади.
10Эртаси куни Худо юборган ёвуз руҳ Шоулни қамраб олди, у ўз уйида жазавага тушди. Довуд ҳар галгидай яна
11У ўзича: “Довудни найза билан уриб деворга қоқиб қўяман”, деб найзани унга қаратиб отди. Лекин Довуд икки сафар ҳам унга чап бериб қутулиб қолди.
12Шоул Довуддан қўрқарди. Чунки
13Шу сабабли Шоул Довудни ёнидан узоқлаштирди, уни мингта
14
15Довуднинг катта муваффақиятини кўриб, Шоул баттарроқ қўрқарди.
16Бутун
17Бир кун Шоул Довудга деди:
18Довуд Шоулга:
19Шундай қилиб, Шоулнинг қизи Мерав Довудга узатиладиган бўлди. Лекин Шоул қизини, Довуд қолиб, Махлалик Одриёлга турмушга берди.
20Шоулнинг бошқа қизи Михал эса Довудга кўнгил қўйган эди. Буни эшитган Шоул хурсанд бўлди.
21“Довудга Михални бераман, қизимни бериб, Довудни тузоғимга илинтириб оламан, Филистлар эса уни ўлдиради”, деб ўйлади.
22Кейин Шоул аъёнларига:
23Шоулнинг аъёнлари бу гапни Довудга етказишди. Довуд эса шундай жавоб қайтарди:
24Аъёнлар, ўз навбатида, Довуднинг гапларини Шоулга етказишди.
25Шоул шундай амр берди:
26Аъёнлар Шоулнинг айтганларини Довудга етказишди. Довуд, ўшанда шоҳга куёв бўлишга ҳақли бўлар эканман–да, деб севинди. Белгиланган кундан олдин,
27Довуд ва унинг одамлари бориб, икки юзта Филистни ўлдирди. Довуд ўлдирилган Филистларнинг суннат терисини битта ҳам қолдирмай, шоҳга келтириб бериб, шоҳнинг куёви деган номга муносиб ишларни бажарди. Шундан сўнг Шоул қизи Михални Довудга турмушга берди.
28Шоул энди аниқ билдики, Эгамиз Довуд билан бирга экан, қизи Михал ҳам Довудни севар экан.
29Шундай қилиб, Довуддан янада ҳадиксираб, умрининг охиригача унга душман бўлиб қолди.
30Филист беклари қачон ҳужум қилсалар, Довуд Шоулнинг бошқа лашкарбошиларига қараганда ортиқ зафарга эришарди. Шу сабабдан Довуд катта шуҳрат қозонди.