1Довуд Рамадаги Нойўт маҳалласидан қочиб, Йўнатаннинг олдига келди.
2— Худо сақласин, ўлмайсан! — деди Йўнатан. — Отам мени хабардор қилмай, хоҳ муҳим бўлсин, хоҳ муҳим бўлмасин, бирор иш қилмайди. Нимага энди буни мендан яширсин?! Ҳеч нарса бўлмайди.
3Довуд яна онт ичиб деди:
4— Тила тилагингни, сен учун бажо келтираман, — деди Йўнатан.
5— Қара, эртага янги ой шодиёнаси бўлади, — деди Довуд. — Шоҳ билан бирга дастурхонда ўтиришим керак
6Агар отанг йўқлигимни сезиб қолса, унга шундай дейсан: “Довуд шошилинч ўз шаҳри Байтлаҳмга кетадиган бўлиб қолди, мендан қаттиқ туриб илтимос қилди. У ерда бутун уруғ–аймоғи йиллик
7Отанг “яхши” деса, демак, бу қулингга хавф–хатар йўқ. Агар ғазабланса, билгинки, менга зарар етказишга қатъий қарор қилган.
8
9— Худо сақласин! — деди Йўнатан, — отам сенга ёмонлик қилмоқчи бўлганини билганимда, сенга айтмасмидим?!
10— Отанг сенга дағал жавоб берса, ким менга билдиради? — деб сўради Довуд.
11— Юр, далага чиқайлик, — деди Йўнатан.
12Йўнатан гапида давом этиб, Довудга деди:
13Борди–ю, отам сени ўлдирмоқни ният қилган бўлса–ю, сени хабардор қилиб бехатар кетишингни таъминламасам, Худо мени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан ҳам баттарроғини қилсин! Эгамиз, илгари отам билан бўлганидай, доимо сен билан бўлсин.
14Агар мен тирик бўлсам, ваъдангда тур, менга содиқ бўл.
15Агар ўлсам, менинг хонадонимга абадий шундай садоқатингни кўрсатгин.
16Йўнатан Довуд хонадони билан аҳд тузди ва:
17Йўнатан Довудни жонидан ҳам ортиқ яхши кўрарди. У: “Менга бўлган дўстона севгингни тасдиқлагин”, деб Довудга яна бир бор онт ичирди.
18— Эртага янги ой шодиёнаси бўлади, — деди Йўнатан Довудга. — Ўрнинг бўш қолади, йўқлигинг билинади.
19Индинга дарҳол пастга туш, олдинги сафар яширинган жойингга бориб яширин. Эзел деган тошнинг ёнида кутиб тур.
20Мен мўлжаллаб ўша тош томонга учта ўқ отаман.
21Кейин хизматкоримни: “Бор, ўқларни топиб кел”, деб жўнатаман. Агар унга: “Қара, ўқлар орқангда, уларни олиб бу ёққа қайт”, деб айтсам, сен келасан. Худо шоҳид! Шунда сенга хавф–хатар бўлмайди, тинч–омонсан.
22Агар хизматкоримга: “Қара, ўқлар олдингда”, десам, сен кетгин. Эгамиз сени йўлга солади.
23Бир–биримизга қилган аҳдимизга Худо абадий шоҳид бўлсин.
24Шундай қилиб, Довуд далада яшириниб олди. Янги ой чиққани муносабати билан байрам қилинарди. Шоҳ Шоул келиб, байрам таомига ўтирди.
25Одатдагидай, девор ёнидаги ўриндиқдан жой олди. Йўнатан Шоулнинг рўпарасидан
26Аммо Шоул ўша куни ҳеч нарса демади. Бирор тасодиф бўлса керак, Довуд ҳаром бўлган–у, ювинмагандир
27Эртасига, янги ой шодиёнасининг иккинчи куни Довуднинг жойи яна бўш қолди. Шоул ўғли Йўнатандан сўради:
28— Довуд Байтлаҳмга кетмоқчи экан, мендан қаттиқ илтимос қилди, — деб жавоб берди у.
29— “Илтимос, ижозат берсанг, оиламиз ўша шаҳарда қурбонлик қилади. Акам, ўша ерда бўл, деб буюрди. Менга илтифот кўрсатсанг, бориб, акаларимни кўриб келсам”, деди. Шу важдан шоҳнинг дастурхонига кела олмади.
30Шоул ғазабланиб, Йўнатанга бақирди:
31Эссайнинг ўғли ер юзида яшар экан, на ўзинг, на шоҳлигинг сақланиб қолади. Энди бирорта одамни жўнатиб, уни менинг олдимга чақиртириб кел. Уни ўлим кутяпти.
32— Нега у ўлдирилар экан? У нима қилди? — деди Йўнатан отасига.
33Шоул Йўнатанни ўлдирмоққа шайланиб, найзасини унга қаратиб отди. Йўнатан тушундики, отаси Довудни ўлдирмоққа қатъий қарор қилган.
34Йўнатан дарғазаб бўлиб дастурхондан турди, янги ой шодиёнасининг иккинчи куни ҳеч нарса емади. Отаси Довудни бу қадар ҳақорат қилганига хафа бўлди.
35Эрталаб Йўнатан Довуд билан кўришмоқ учун далага кетди. Ёнига бир кичкина болани олди.
36Йўнатан болага:
37Йўнатаннинг ўқи тушган ерга бола етиб борган ҳам эдики, у:
38Тез бўл, югур, тўхтаб турма! — деб овоз берди. Бола ўқни олиб, хўжайинига келтириб берди.
39Бола ҳеч нарсадан хабарсиз, бу гапнинг маъноси Йўнатан билан Довудга аён эди, холос.
40Йўнатан қурол–аслаҳаларини ўша болага бериб:
41Бола кетиши биланоқ, Довуд тош орқасидан чиқиб келди ва юзи билан ерга мук тушиб, уч марта таъзим қилди. Иккала дўст бир–бирларини қучоқлаб, ўпиб, йиғлашди. Довуд Йўнатанга қараганда қаттиқроқ йиғлади.
42Ниҳоят Йўнатан:
43Шундан кейин Довуд ўз йўлига кетди. Йўнатан эса шаҳарга қайтди.