1Зифликлар Гивога Шоулнинг ҳузурига келиб: “Довуд Йишмон
2Шоул уч мингта сараланган
3У Хахило тепалигидаги йўл бўйида қароргоҳ қурди, бу тепалик Йишмон саҳросининг четида эди. Довуд ҳали ҳам саҳрода яшириниб юрарди. Ўз орқасидан Шоулнинг тушганини билиб, Довуд
4айғоқчилар жўнатди. Шу тариқа Шоулнинг шу ерга келганини аниқ билиб олди.
5Довуд Шоулнинг қароргоҳи томон яқин бориб, Шоул билан лашкарбоши Абнурнинг ухлаётган жойини кўрди. Шоул қароргоҳнинг ўртасида, сипоҳлар эса унинг атрофида ётган эдилар.
6Шу пайт Довуд Охималек билан Абушайдан:
7Довуд билан Абушай ўша кун кечаси қароргоҳга киришди. Шоул найзасини бош томонига ерга санчиб қўйиб, қароргоҳнинг ўртасида ухлаб ётарди. Абнур билан сипоҳлар унинг атрофида ухлашарди.
8— Бугун Худо ғанимингизни сизнинг қўлингизга берди, — деди Абушай Довудга. — Энди ижозат беринг, уни найза билан бир уриб ерга михлаб қўяйин. Иккинчи марта уришимга ҳожат қолмайди.
9— Йўқ, уни ўлдирмайсан, — деди Довуд, —
10Худо шоҳид! Шоулни ё Худо уради, ё унинг куни битиб оламдан ўтади, ёки жангда ҳалок бўлади.
11Аммо
12Довуд Шоулнинг бош томонидаги найзаси ва сувдонини олди. Кейин у ердан қайтишди. Уларни ҳеч ким кўрмади, бирор кимса бўлиб ўтган воқеани билмай қолди, ҳеч ким уйғонмади ҳам. Ҳамма ухлаб ётарди, зотан, Эгамиз уларни қаттиқ ухлатиб қўйган эди.
13Довуд нариги томонга ўтиб, узоқроқдаги тепаликнинг устига чиқди, Шоулнинг сипоҳлари билан унинг орасида анчагина масофа бор эди.
14Ўша ердан Абнурни ва одамларини чақириб:
15— Сен катта одамсан, Абнур, тўғрими гапим? — деди Довуд. — Бутун Исроилда сенга тенг келадигани йўқ. Шоҳ ҳазратларини биттаси ўлдирмоқчи бўлиб, қароргоҳга киради–ю нега муҳофаза этмадинг?
16Бу қилган ишинг ёмон. Худо ҳақи, ўзинг ҳам, одамларинг ҳам ўлимга лойиқсизлар, чунки жаноби олийларини — Эгамиз мой суртиб танлаган шоҳни муҳофаза этмадингизлар. Қараб кўр–чи, шоҳнинг бош томонидаги найзаси билан сувдони қаерда экан?
17Шоул Довуднинг овозини таниди:
18— Жаноби олийлари! Мен, қулингизни нега таъқиб қилаверасиз? Мен нима қилдим? Гуноҳим нима?
19Шоҳ ҳазратлари! Марҳамат қилиб мен, қулингизнинг сўзларига қулоқ солинг. Агар сизни менга қарши қўзғатган Эгамиз бўлса,
20Ишқилиб, қоним Эгамизнинг ҳузуридан узоқ ерларга тўкилмасин. Шоҳим, сиз тоғда каклик овлайдиган овчидайсиз–у, итлару одамларингиз билан битта бургани овлашга чиқибсиз–да!
21— Гуноҳ қилдим, Довуд ўғлим, бери кел, — деди Шоул. — Бугун менинг ҳаётим сен учун қимматли эканини билдим. Энди сенга сира ёмонлик қилмайман. Ҳақиқатан ҳам, нодонлик қилдим, қаттиқ янглишдим.
22— Мана шоҳимизнинг найзаси, йигитларингиздан бири келиб олсин, — деди Довуд,
23— Эгамиз ҳар бир одамнинг тўғрилигига ва садоқатига яраша мукофот беради. Бугун Эгамиз сизни қўлимга берган бўлса–да, мен Эгамизнинг мой суртиб танлаганига қўл кўтаришни истамадим.
24Бугун сизнинг ҳаётингизни сақлаганимдай, Эгамиз менинг ҳаётимни ҳам шундай сақласин. У мени ҳар қандай балолардан асрасин.
25— Довуд ўғлим, Эгамиз сени ёрлақасин, сен албатта буюк ишлар қиласан, улуғ зафарларга эришасан, — деди Шоул. Шундан кейин Довуд ўз йўлига кетди, Шоул эса уйига қайтди.