1Довуд: “Бир кун Шоулнинг қўлида нобуд бўлсам керак”, деб ўйларди. “Яхшиси, Филистлар ерларига қочиб қолай. Ўшанда Шоул
2Шундай қилиб, Довуд ва унинг ёнидаги олти юз киши оилалари билан йўлга отланиб, Гат
3Ҳаммалари оилалари билан бирга Гатда Охишнинг ёнида жойлашишди. Довуд ҳам иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан жойлашди.
4Шоул Довуднинг Гатга қочиб кетганини эшитгач, энди уни ахтармай қўйди.
5Довуд Охишга:
6Охиш ўша куни Довудга Зихлах шаҳрини берди. Ўшандан буён Зихлах
7Довуд Филистлар юртида бир йилу тўрт ой истиқомат қилди.
8Довуд одамлари билан Гешир, Гезер ва Омолек халқларининг ерига бостириб борарди. Бу элатлар узоқ замонлардан бери Шурга ва Миср чегарасигача чўзилган ерларда яшаб келишарди.
9Довуд бирор юртни босиб олса, эркак, аёл демас, тирик жонни соғ қўймасди. Фақат қўй, мол, эшак, туя ва кийим–кечакларни ўлжа олиб, шоҳ Охишнинг ҳузурига қайтиб келарди.
10Охиш: “Бугун бирон ерга бостириб бордингизларми?” деб сўраса, Довуд: “Яҳудонинг Нагав чўлидаги ҳудудларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги Ярахмал уруғи ерларини босиб олдик”, ёки “Нагав чўлидаги
11Довуд бирор кимсани Гатга олиб келмас, “Довуд ундай қилди, бундай қилди, деб айтмасин”, дея эркагу аёлни тирик қолдирмасди. Довуд Филистлар юртида яшаган пайтда шундай қиларди.
12Охиш Довудга ишонарди. “Довуд ўз халқи — Исроил халқига ўзини душман қилиб қўйди, бундан кейин то абад менинг хизматимда қолади”, деб ўйларди.