1Филистлар ҳамма
2Филист беклари юз минг кишидан иборат тўдалари билан боришарди. Довуд ва унинг одамлари эса шоҳ Охиш билан бирга орқада келаётган эдилар.
3Филист лашкарбошилари:
4Лекин Филист лашкарбошилари Охишга:
5Ҳалиги: “Шоул мингларчасини ўлдирди, Довуд эса ўн мингларчасини”, деб куйлаб ўйнаб қўшиқ айтган эдилар–ку. Бу ўша Довуднинг ўзгинаси–ку.
6Охиш Довудни ёнига чақириб деди:
7Майли, бу сафар орқангга қайт, тинчгина кет, тағин Филист бекларининг кўзи олдида бирорта номаъқул иш қилиб қўймагин.
8— Ахир, мен нима қилдим?! — деди Довуд. — Ҳузурингизга келганимдан бери мендан бирор айб топмадингиз–ку! Энди шоҳ ҳазратларининг ғанимларига қарши урушга нима учун бормаслигим керак экан?!
9— Биламан, — деди Охиш, — сен менинг назаримда Худонинг фариштасидай поксан. Лекин Филист лашкарбошилари, биз билан урушга бормасин, дейишяпти.
10Энди сен ва ўзинг билан келган шоҳинг Шоулнинг одамлари эрталаб туринглар–да, тонг отар–отмас жўнанглар.
11Шундай қилиб, Довуд одамлари билан эрта тонгда туриб, Филистлар ҳудудига қараб йўлга тушди. Филистлар эса Йизрилга