1 Шоҳлар 3:1-21 UZV2013 - Bible AI

1Ўспирин Шомуил Элахнинг қўли остида Эгамизга хизмат қилиб юрарди. Ўша пайтлари Эгамизнинг каломи кам келар, ваҳий ҳам аҳён–аҳёнда бўларди.

2Бир куни кеч кирган, кўзлари хиралашиб, кўрмайдиган бўлиб қолган Элах ётоғида ётарди.

3Шомуил эса Эгамизнинг Маъбадида [1] ётган эди, Худонинг сандиғи ҳам ўша ерда эди. Худонинг чироғи [2] ҳали ҳам ёниб турарди.

4Шу пайт Эгамиз Шомуилни чақириб қолди. Шомуил:

4— Лаббай, ҳазратим! — деб овоз берди ва

5Элахнинг олдига югуриб келиб: — Йўқ, сени мен чақирмадим, қайт, бориб жойингга ёт, — деди Элах. Шомуил қайтиб бориб ётди.

5— Мени чақирган эдингиз, шу ердаман, — деди.

6Эгамиз яна: — Мени чақирган эдингиз, шу ердаман! — деди. — Чақирганим йўқ, ўғлим, қайт, бориб жойингга ёт, — деди у.

6— Шомуил! — деб чақирди. Шомуил яна туриб, Элахнинг олдига кирди ва:

7Шомуил Эгамизни ҳали танимас, Эгамизнинг каломи ҳали унга аён бўлмаган эди.

8Эгамиз учинчи марта Шомуилга садо берди. Шомуил ўрнидан туриб Элахнинг олдига келди–да:

8— Мени яна чақирдингиз–ку, мен шу ердаман, — деди. Шунда Элах билдики, ўспиринни Эгамиз чақираётган экан.

9Элах Шомуилга деди: Шомуил бориб, жойига ётди.

9— Бориб жойингга ёт, ўша овоз сени яна чақириб қолса, “Гапиравер, эй, Эгам, қулинг тинглаётир”, дегин.

10Эгамиз ўша ерда зоҳир бўлди ва олдингидай: — Гапиравер, эй, Эгам! Қулинг тинглаётир! — деб жавоб берди Шомуил.

10— Шомуил, Шомуил! — деб чақирди.

11Эгамиз деди:

11— Шомуил! Мен Исроилда шундай бир иш қилмоқчиманки, эшитганнинг бошидан ҳуши учади.

12Ўша куни Мен Элахнинг хонадони тўғрисида нима айтган бўлсам, ҳаммасини бажо қиламан, бошлаган ишимни охирига етказаман.

13Элахга, сенинг хонадонингни то абад жазолайман, деб уни огоҳлантирган эдим. Унинг ўғиллари кўп гуноҳ қилиб, ўзларига лаънат орттирдилар. Элах эса буни била туриб, уларни тергамади.

14Шу сабабдан Элах хонадони қилган гуноҳларни то абад қурбонлигу назр қилиш билан ювиб бўлмайди, деб онт ичаман.

15Шомуил эрталабгача ўрнида ётди. Кейин туриб, Эгамизнинг уйи [3] эшикларини очди. Ўша ваҳийни Элахга айтишдан қўрқди.

16Шу пайт Элах: — Лаббай, шу ердаман, — деб Шомуил Элахга яқин келди.

16— Шомуил, ўғлим! — деб чақирди.

17— Эгамиз сенга нималар деди? — сўради Элах. — Зинҳор мендан яшира кўрма. Эгамизнинг сенга айтган гапларидан бирортасини мендан яширсанг, Худо сени ёмон кўйга солсин, ҳатто ундан баттарроғини қилсин!

18Шомуил Элахдан ҳеч нарсани яширмай айтиб берди. — У Эгамиздир, — деди Элах, — Унга нима маъқул бўлса, ўшани бажо қилади.

19Шомуил улғаяверди, Эгамиз доимо у билан бирга бўлди, Шомуил башорат қилган ҳамма нарсани Эгамиз рўёбга чиқарди.

20Дандан Бэршэвагача бўлган жамики Исроил халқи Шомуил ҳақиқатдан ҳам Эгамизнинг пайғамбари эканлигини билди.

21Эгамиз Шилўда яна такрор–такрор зоҳир бўлиб, ўша ерда Ўз каломи орқали Шомуилга аён бўларди.

e>