1Довуд одамлари билан йўл юриб, учинчи куни ўз шаҳри Зихлахга етиб келди. Бу орада
2Улар бирор кимсани ўлдирмай, у ердаги аёллару ёш–қарини асир олишиб, олдиларига солиб ҳайдаганча, йўлларига қайтиб кетишган эди.
3Довуд одамлари билан у ерга етиб боргач, шаҳарнинг аланга ичида қолганини, хотинлари, ўғил–қизларини асир олиб кетишганини билди.
4Улар ҳолдан тойгунча дод–вой солиб йиғлашди.
5Довуднинг иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл ҳам асир олинган эди.
6Довуд ёмон аҳволда қолди, чунки ҳар бир одам ўғиллари, қизлари учун қайғурар, “Довудни тошбўрон қиламиз”, дейишарди. Лекин Довуд ўз Эгаси Худодан мадад олди.
7У Охималекнинг ўғли
8Довуд
9Шундай қилиб, Довуд ёнидаги олти юзта одами билан йўлга чиқиб, Басор сойлигига юриш қилди.
10Улар
11Чўлда бир Мисрликни топиб, Довуднинг олдига келтиришди. “Еб, ичиб ол”, деб унга нон–пон беришди.
12Бир ҳовуч анжир қоқи билан икки ҳовуч майиз
13Довуд ундан:
14Нагав чўлидаги Харет халқи ҳудудига,
15— Мени ўша босқинчиларнинг ёнига олиб бора оласанми? — деб сўради Довуд.
16Шундай қилиб, Мисрлик одам Довудга йўл кўрсатиб кетди. Босқинчилар дала бўйлаб тарқалиб, Филист ва Яҳудо ерларидан талон–тарож қилиб келган мўл–кўл ўлжаларини еб–ичиб, хурсандчилик қилишаётган эди.
17Довуд эртаси кун кечқурунгача уларни қирди. Туяларга миниб қочган тўрт юз йигитдан ташқари, улардан бирортаси ҳам қутулиб кета олмади.
18Шундай қилиб, Довуд Омолек халқи тортиб олган ҳамма нарсаларини, жумладан, иккала хотинини ҳам қайтариб олди.
19Катта–кичикдан, ўғил–қизлардан, ўлжа олинган моллардан, хуллас, Омолек халқи олиб кетган нарсалардан бирортаси қолиб кетмади. Довуд ҳаммасини қайтариб олди.
20Довуд Омолек халқининг ҳамма мол–қўйларини ўлжа қилиб олди. Довуднинг одамлари ўлжа олинган мол–қўйларни ўзларининг моллари олдидан ҳайдаб кетар экан: “Булар — Довуднинг ўлжалари”, дейишарди.
21Шундан кейин Довуд Басор сойлигида толиқиб орқада қолиб кетган икки юз киши олдига қайтди. Улар ҳам Довуд билан унинг одамларини кутиб олгани чиқишди. Довуд уларга яқин келгач, омонлик тилади.
22Лекин Довуд билан борган баъзи ёмон, ярамас одамлар:
23— Йўқ, биродарларим, — деди Довуд, — бу нарсаларни бизга Эгамиз берди, энди ундай қилманглар. Эгамизнинг Ўзи бизни сақлади, устимизга бостириб келган босқинчиларни қўлимизга берди.
24Сизларнинг бу гапингизга ким рози бўлади? Урушга борганлар билан анжомлар ёнида қолганларнинг улуши бирдир, ҳар бир нарса тенг бўлинади.
25Ўша кундан бошлаб Довуд бу усулни
26Ниҳоят, Довуд Зихлахга қайтди. У ўзининг ўртоқлари — Яҳудо оқсоқолларига тортиб олинган ўлжалардан жўнатиб: “Мана Эгамизнинг ғанимларидан тортиб олинган ўлжалардан сизларга инъомлар”, деб айтиб юборди.
27Инъомлар қуйидаги шаҳарларнинг оқсоқолларига жўнатилди: Байтил, Нагав чўлидаги Рамўт шаҳри, Ятир,
28Арор, Сифмўт, Эштамўва,
29Рахол, Ярахмал уруғи ва
30шунингдек, Хўрмах, Бўр–Ошон, Отах
31ва Хеврон шаҳарлари. Довуд одамлари билан кезган ерларнинг ҳаммасига ўлжалардан жўнатди.