4Эртасига яна саҳарда туриб қарашса, Дўғон Эгамизнинг сандиғи олдида юзи билан ерга ағнаб ётган экан. Бу сафар Дўғоннинг боши билан иккала қўли синиб, остонада ётган, фақат гавдаси бутун қолган экан, холос.
5Шунинг учун Дўғон руҳонийлари ва Дўғон уйига келиб сажда қилувчиларнинг бирортаси бугунгача [2] Ашдоддаги бу жойнинг остонасини босиб ичкари киришмайди.
6Эгамиз Ашдод аҳолисини ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолисини қаттиқ жазолади. Уларни чипқонга гирифтор қилиб, катта кулфат келтирди.
7Ашдодликлар бўлиб турган воқеаларни кўргач:
7— Исроил Худосининг сандиғи энди биз билан қолмасин, чунки у ўзимизга ҳам, худойимиз Дўғонга ҳам оғир кулфат келтирди, — дейишди.