4— Айбимизни ювиш учун Унга нимани назр қиламиз? — деб сўрашди Филистлар. Руҳонийлар ва фолбинлар шундай жавоб беришди: — Айбингизни ювадиган назр, Филист бекларининг миқдорича — олтиндан қилинган бешта чипқон ва бешта сичқон бўлсин. Чунки бало–қазо сизларнинг ҳаммангиз учун ҳам, бекларингиз учун ҳам баравардир.
5Шунинг учун чипқонларнинг ва мамлакатга қирғин келтирган сичқонларнинг ҳайкалчаларини ясанг, шу тариқа Исроил халқининг Худосини шарафланг. Балки ана шунда ўзларингизга, худоларингизга ва юртингизга келган бало–қазони У енгиллатар.
6Нимага Мисрликларга ва фиръавнга ўхшаб ўжарлик қиласизлар? Эсингизда йўқми, Исроил халқининг Худоси Мисрликларни роса эзгандан кейингина, улар Исроил халқини ўз йўлига қўйиб юбордилар–ку!
7Энди битта янги арава билан ҳали ҳеч бўйинтуруқ солинмаган иккита соғин сигир ҳозирланглар. Сигирларни аравага қўшинглар, бузоқларини эса сигирлардан айириб, оғилхонага олиб боринглар.
8Исроил халқининг Эгаси сандиғини олиб аравага юкланглар, айбларингизни ювадиган назрларни — Унга аталиб ясалган олтин ҳайкалчаларни бир қутига жойлаштиринглар. Ўша қутини сандиқнинг ёнига қўйинглар. Кейин аравани қўйиб юборинглар, ўз йўлига кетсин.
9Араванинг орқасидан кузатиб боринглар. Агар сигирлар бизнинг юртимиз чегарасидан ўтиб, Байт–Шамаш шаҳрига [1] борадиган йўлдан кетса, демак, бошимизга бундай катта кулфатни солган Исроил халқининг Худосидир. Агарда шундай бўлмаса, бу кулфат бизга Ундан келмаганини, балки бир тасодиф бўлганини билиб оламиз.
10Одамлар айтилгандай қилишди. Икки соғин сигир келтириб, аравага қўшишди, бузоқларни эса оғилхонага қамаб қўйишди.
11Эгамизнинг сандиғини, шунингдек, ичига олтин сичқонлар ва чипқонларнинг ҳайкалчалари солинган қутини аравага юклашди.
12Сигирлар тўппа–тўғри Байт–Шамаш йўлидан кетди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилмай, бўкирганича, катта йўл бўйлаб илгарилаб кетаверди. Филист беклари аравани Байт–Шамаш чегарасигача кузатиб боришди.
14[14-15] Арава Байт–Шамашлик Ёшуанинг даласига етиб келиб, тўхтаб қолди. Ўша ерда катта бир тош бор эди. Левилар Эгамизнинг сандиғини ва ёнидаги олтин ҳайкалчалар жойланган қутини аравадан тушириб, ўша катта тошнинг устига қўйишди. Байт–Шамаш аҳолиси араванинг ёғочларини ўтин қилиб ёрди. Сигирларни эса Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилишди. Ўша куни Байт–Шамаш аҳолиси Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар ва бошқа қурбонликлар келтирди.
16Бешала Филист беклари бўлиб ўтган воқеаларни ўз кўзлари билан кўриб, шу куни Эхронга қайтиб кетдилар.
17Филистлар айблари учун Эгамизга назр қилиб бешта олтин чипқон ҳайкалчасини жўнатган эдилар. Ҳадялар Ашдод, Ғазо, Ашқалон, Гат ва Эхрон шаҳарларининг ҳокимларидан эди.
18Бешта олтин чипқон бешта ҳукмдор бошқарган Филистлар шаҳарларининг ва уларнинг атрофидаги қишлоқларнинг рамзи эди. Байт–Шамашлик Ёшуанинг даласидаги Эгамизнинг сандиғи қўйилган катта тош шу кунгача [3] бунга гувоҳ бўлиб турибди.
19Байт–Шамашлик етмиш киши [4] Эгамизнинг сандиғи ичига қараган эди, Худо уларни йўқ қилди. Эгамиз халқнинг бошига оғир кулфат келтиргани учун, Байт–Шамашликлар мотам тутдилар.
20Байт–Шамаш аҳолиси шундай деди: — Эгамиз олдида — бу муқаддас Худо олдида ким бардош беришга қодир экан?! Уни ўзимизнинг олдимиздан қаёққа жўнатсак экан?
21Ниҳоят, улар Хират–Ёрим [5] аҳолисига хабарчи жўнатиб: “Филистлар Эгамизнинг сандиғини қайтаришди, келинглар, уни ўз шаҳрингизга олиб кетинглар”, деган гапни етказишди.