1Эй
2Хусусан,
3Аввало шуни билинглар: охирги кунларда шундай мазахчилар бўладики, улар чиркин эҳтиросларига берилиб яшайдилар. Сизларни мазах қилиб,
4шундай дейдилар: “Раббимиз Исо келаман деб, сўз берган эди. Қани У?! Мана,
5Улар ҳақиқатни рад этганлари учун шундай гапирадилар, азалда Худо еру
6Сўнг эса Ўз каломи орқали қадимги дунёни ўша сувлар гирдобига чўктирганди.
7Ҳозирги еру осмонни эса Худо Ўз каломи билан қиёмат кунигача асраб турибди. Қиёмат куни У ҳозирги дунёни оловга ем қилиб, барча бетавфиқларни ҳалок этади.
8Эй азизларим, Раббимиз Исонинг назарида бир кун минг йил ва минг йил бир кун кабидир, буни доим инобатга олинглар.
9Баъзилар Раббимиз келмаяпти, берган ваъдасини бажаришга У кечикяпти, деб ўйламоқда. Аслида ундай эмас, У сабр–тоқат қиляпти, чунки ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамманинг
10Аслида, Раббимиз Исо, ўғри келгандай, ногаҳон келиб қолади. Ўша куни осмон гувиллаб ёниб, ғойиб бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан куйиб кетади, шунда ер ва унда қилинган ҳар бир иш очиқдан–очиқ ошкор бўлиб, ҳукм этилади.
11Қиёмат куни бутун борлиқ ёниб, йўқ бўлиб кетар экан, сизлар Худони мамнун қилишга жон куйдиринглар! Муқаддас ҳаёт кечиришга жон–жаҳдингиз билан ҳаракат қилинглар.
12Худонинг кунини интизорлик билан кутинглар, унинг келишини тезлаштиринглар! Ўша куни осмон ёниб, йўқ бўлади, самовий жисмлар олов тафтидан эриб кетади.
13Шундан сўнг Худонинг ваъдаси амалга ошиб, ҳамма нарса янгиланади. Ҳа, биз янги еру осмонга, адолат ҳукм сурадиган дунёга кўз тикканмиз.
14Эй азизларим, сизлар янги дунёни кутар экансиз, Худо назарида бенуқсон ва беғубор бўлишга, У билан тотув яшашга жон куйдиринглар.
15Раббимиз Исонинг сабр–тоқатини нажот учун имконият деб билинглар. Азиз биродаримиз Павлус ҳам Худонинг берган донолиги билан сизларга муқаддас ҳаёт ва Раббимизнинг келиши ҳақида ёзган.
16Павлус барча мактубларида булар ҳақида фикр юритган. Унинг мактубларидаги тушуниш қийин бўлган баъзи парчаларни уқувсиз ва имони суст кишилар бузиб талқин қиладилар. Муқаддас Битикларнинг бошқа жойларини ҳам бузиб ўргатадиган бу кишилар ўз бошига етадилар.
17Эй азизларим, сизлар буларнинг ҳаммасини олдиндан биласизлар. Эҳтиёт бўлинглар, бу бебош одамларнинг сохта таълимотига ишониб йўлдан озманглар, қарорингизда собит бўлинглар.
18Ўз ҳаётингиз билан Худони мамнун этинглар, Раббимиз ва Нажоткоримиз Исо