1Рахабом Қуддусга келиб,
2Лекин ўшанда пайғамбар Шамаёга
3— Сулаймоннинг ўғли, Яҳудо шоҳи Рахабомга ҳамда Яҳудо ва Бенямин ҳудудларида истиқомат қилаётган бутун Исроил халқига шу гапларни етказ:
4“
5Рахабом Қуддусда яшади, у мудофаа учун Яҳудодаги қуйидаги шаҳарларни мустаҳкамлади:
6Байтлаҳм, Этом, Тахува,
7Байт–Зур, Сўхў, Адуллам,
8Гат, Моришо, Зиф,
9Одорайим, Лахиш, Озикаҳ,
10Зорох, Ойжавлон ва Хеврон. Бу шаҳарлар Яҳудо ва Бенямин ҳудудларидаги мустаҳкам шаҳарлар бўлди.
11Рахабом қалъаларни мустаҳкамлади. У ерга қўмондонлар тайин қилиб, озиқ–овқат,
12Ҳар бир шаҳарни қалқон ва найзалар билан таъминлаб, мудофаани ғоят кучайтирди. Шу тариқа у Яҳудо ва Бенямин қабилаларини қўли остида сақлади.
13Исроилнинг барча ҳудудларидаги
14
15Ерибом бегона худоларга аталган саждагоҳларда хизмат қилиш учун ўз руҳонийларини тайинлади. Улар Ерибом ясаттирган олтин бузоқларга ва эчки жинларига топинар эдилар.
16Исроилнинг ҳамма қабилаларидан
17Бунинг натижасида Яҳудо шоҳлиги мустаҳкам бўлди. Улар Довуд билан Сулаймонга қандай хизмат қилган бўлсалар, Рахабомга ҳам уч йил давомида садоқат билан хизмат қилдилар.
18Рахабом Довуд ўғли Яримўтнинг қизи Махалатга уйланди. Махалатнинг онаси Абуҳайил, Эссай ўғли Элиёбнинг қизи эди.
19Рахабом Махалатдан Ёуш, Шамариё ва Заҳам деган ўғиллар кўрди.
20Кейинчалик у Абсаломнинг қизи Махони ўзига хотин қилиб олди. Маходан Абиё, Аттай, Зизо ва Шалумит деган ўғиллар кўрди.
21Рахабом бошқа хотинлари ва чўриларига қараганда, Абсаломнинг қизи Махони яхши кўрарди. Рахабомнинг ўн саккизта хотини ва олтмишта чўриси бўлиб, у булардан йигирма саккиз ўғил ва олтмиш қиз кўрди.
22Маходан туғилган ўғли Абиёни тахт вориси қилиш ниятида, ҳамма ака–укалари орасида бош шаҳзода қилиб тайинлади.
23Рахабом доноларча иш тутиб, қолган ўғилларига масъулиятни тақсимлаб берди, уларни Яҳудо ва Бенямин ҳудудидаги мустаҳкам шаҳарларга ўрнаштирди. Уларга ҳамма нарсани мўл қилиб етказди, уларни кўп хотинларга уйлантирди.