1
2У Қуддусда уч йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Михиё бўлиб, Гиволик Уриёлнинг қизи эди.
3Абиё сараланган одамлардан ташкил топган 400.000 ботир жангчисини урушга бошлади. Ерибом эса Абиёга қарши 800.000 сараланган баҳодир жангчини саф торттирди.
4Абиё
5Исроил халқининг Худоси —
6Шундай бўлса–да, Набат ўғли Ерибом Довуд ўғли Сулаймоннинг хизматида бўла туриб, ўз хўжайинига қарши бош кўтарди.
7Атрофига бир гуруҳ аллақандай ярамас одамларни тўплаб, Сулаймон ўғли Рахабомга қарши фитна уюштирди. Рахабом ўша пайтда ёш, тажрибасиз бўлгани учун уларга қаршилик кўрсата олмади.
8Энди эса сизлар Довуд насли қўлидаги
9Сизлар Ҳоруннинг наслидан бўлган Эгамизнинг
10Лекин бизнинг Худо Эгамиздир, биз ундан юз ўгирмадик. Эгамизга хизмат қилаётган руҳонийларимиз Ҳорун наслидандир.
11Улар ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизга
12Худо биз билан биргадир, У бизнинг йўлбошчимиздир. Унинг руҳонийлари карнайлар чалиб, сизларга қарши жангга даъват қилади. Эй Исроил халқи! Ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамизга қарши жанг қилманг, сиз барибир муваффақиятга эришмайсиз!”
13Шу орада Ерибом билдирмай
14Яҳудо лашкарлари қарасалар, қуршовда қолишибди. Улар Эгамиздан ёрдам сўраб ёлворишди, руҳонийлар карнайларини чалишди.
15Яҳудо лашкарлари овози борича ҳайқирдилар. Уларнинг жанговар ҳайқириғи остида Худо Ерибомни ҳамда бутун Исроил лашкарларини Абиё ва Яҳудо халқи олдида мағлуб қилди.
16Исроил лашкарлари Яҳудо лашкарлари олдига тушиб қочдилар. Худо Исроил лашкарларини Яҳудо лашкарларининг қўлига берди.
17Абиё ва унинг лашкарлари уларга оғир талафот етказдилар. Исроил лашкарларининг 500.000 та сараланган сипоҳи қурбон бўлди.
18Яҳудо лашкарлари ота–боболарининг Худоси — Эгамизга таянганлари учун, жангда Исроил лашкарларини мағлуб қилиб, ғалабага эришган эдилар.
19Абиё Ерибомни таъқиб қилиб, Байтил, Яшоно ва Эфрўн шаҳарларини ҳамда ўша шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга киритди.
20Ерибом Абиё даврида олдинги қудратини тиклай олмади. Эгамиз шоҳ Ерибомнинг жонини олиб, уни ҳалок қилди.
21Абиё эса кучайиб бораверди. У ўн тўртта хотинга уйланиб, улардан йигирма иккита ўғил ва ўн олтита қиз кўрди.
22Абиёнинг бошқа ишлари, унинг фаолияти ва тутган йўллари пайғамбар Йиддонинг тарихида баён этилган.