1Осо ҳукмронлигининг ўттиз олтинчи йилида
2Осо
3“Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у юртимдан жўнаб қолсин.”
4Банҳадад шоҳ Осонинг таклифини қабул қилди, лашкарбошиларига: “Исроил шаҳарларига ҳужум қилинглар”, деб уларни ўша ёққа юборди. Улар Ийхон, Дан, Овил–Майим шаҳарларини ва Нафтали ҳудудидаги барча омбор шаҳарларни босиб олдилар.
5Башо бу воқеани эшитгач, Рамани мустаҳкамлаш фикридан воз кечиб, ишни тўхтатиб қўйди.
6Шоҳ Осо жамики Яҳудо халқини чақиртириб, уларга Рама шаҳрини мустаҳкамлашда Башо ишлатган тош ва ёғочларни ташиттирди. Осо ўша тош ва ёғочлар билан Ғибо ҳамда Миспах шаҳарларини мустаҳкамлади.
7Шу вақтда
8Наҳотки Ҳабашистонликлар билан Ливияликлар эсингда бўлмаса?! Улар сон–саноқсиз лашкари, кўплаб
9Эгамиз ер юзидаги ҳаммани кузатиб туради, Унга содиқ бўлганларга У куч–қудрат беради. Сен ақлсизларча иш тутдинг. Бундан буён сенинг бошинг урушдан чиқмайди.”
10Осо
11Осонинг бутун фаолияти, бошидан охиригача “Яҳудо ва Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.
12Ҳукмронлигининг ўттиз тўққизинчи йилида Осонинг оёқлари оғрийдиган бўлиб қолди. Унинг аҳволи жуда оғир бўлишига қарамай, у касаллик пайтида ҳам Эгамизга юзини бурмади, фақат табиблардан ёрдам сўради.
13Ниҳоят, Осо ҳукмронлигининг қирқ биринчи йилида оламдан ўтди.
14Уни атторлар тайёрлаган турли–туман зираворлар билан тўла тобутга ётқиздилар. У Довуднинг қалъасида, ўзи учун