1Ёҳушафат отаси Осо ўрнига шоҳ бўлди, у
2У
3Ёҳушафат бобоси Довуднинг йўлидан юргани учун
4отасининг Худосига интилди, Исроил шоҳлари йўлларидан юрмасдан, Худонинг амрларига итоат этди.
5Шунинг учун
6Эгамизга итоат қилишдан у завқ олар эди. Шу боис, у Яҳудодаги саждагоҳларни йўқотди,
7Ҳукмронлигининг учинчи йилида халққа таълим бериш учун ўз аъёнлари Банхайилни, Ободиёни, Закариёни, Натанилни ва Михиёни Яҳудо шаҳарларига жўнатди.
8
9Улар Эгамизнинг Таврот китобини олиб, Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига боришди ва халққа таълим беришди.
10Яҳудо атрофларидаги халқларга Эгамиз қўрқув солди, шунинг учун ўша халқлар Ёҳушафатга қарши уруш қилмадилар.
11Баъзи Филистлар Ёҳушафатга катта миқдорда кумушни ўлпон қилиб олиб келдилар. Араблар ҳам 7.700 та қўчқор ва 7.700 та така олиб келдилар.
12Ёҳушафат тобора кучайиб бораверди. У Яҳудода қалъалар ва омбор шаҳарлар қурдирди.
13У ерга кўп миқдорда озиқ–овқат тўплади. Қуддусга тажрибали баҳодир жангчиларни жойлаштирди.
14Бу жангчилар хонадонларига кўра, сафарбар қилинган эдилар:
15Иккинчи лашкарбоши Ёҳуханон эди, унинг қўли остида 280.000 сипоҳи бор эди.
16Учинчи лашкарбоши Зихри ўғли Амасиё эди, унинг қўли остида 200.000 сипоҳи бор эди. Амасиё ўз хоҳиши билан Эгамизга хизмат қилаётган эди.
17
18
19Бу жангчилар шоҳга Қуддусда хизмат қилар эдилар. Булардан ташқари, шоҳ мустаҳкам шаҳарларга бошқа лашкарларни ҳам жойлаштирган эди.