1Ёҳушафат ниҳоятда бой бўлиб, обрўси ошиб кетди. У ўғлига
2Орадан бир неча йил ўтгач, Ёҳушафат Ахабни кўргани
3— Гиладдаги Рамўт учун жанг қилмоққа мен билан борасанми? — деб сўради.
4Ёҳушафат Исроил шоҳига яна айтди:
5Исроил шоҳи тўрт юз пайғамбарни тўплаб улардан сўради:
6— Бу ерда улардан бошқа
7— Яна бир киши бор, — деди Ахаб Ёҳушафатга, — Йимлонинг ўғли Михиё. У орқали Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билсак бўлади. Лекин мен уни ёмон кўраман, чунки у мен ҳақимда башорат қилса, хайрли гап айтмайди, ҳар доим хунук гап айтади.
8Исроил шоҳи мулозимини чақириб:
9Исроил шоҳи Ахаб ва Яҳудо шоҳи Ёҳушафат шоҳлик либосларини кийиб, ҳар қайсиси ўз тахтида Самария дарвозаси ёнида ўтирар, ҳамма пайғамбарлар эса уларнинг рўпарасида туриб башорат қилаётган эди.
10Ханано ўғли Зидқиё темир шохлар ясаб, деди:
11Бошқа пайғамбарлар ҳам шоҳга:
12Мулозим Михиёни чақириш учун кетди. У Михиёнинг олдига келиб, унга деди:
13— Худо ҳақи! Худойим менга нимани аён қилса, шуни айтаман, — деди Михиё.
14Михиё шоҳ ҳузурига келди.
15— Фақат ҳақиқатни айтишинг учун, Эгамиз номини ўртага қўйиб сенга неча марта онт ичдирайин? — деб шоҳ ундан яна сўради.
16— Исроил халқини кўриб турибман, улар тоғлар устида ёйилиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшайди, — деди Михиё. — Эгамиз: “Уларнинг хўжайини йўқ, ҳар бири ўз уйига тинч–омон қайтиб кетсин”, деди.
17— У мен ҳақимда башорат қилганда хайрли гап айтмайди, балки хунук хабар айтади, деб сенга айтмаганмидим?! — деб хафалигини изҳор қилди Ахаб Ёҳушафатга.
18— Ундай бўлса, Эгамизнинг сўзларини эшитсинлар, — деди Михиё Ахабга. — Мен Эгамизни Ўзининг тахтида ўтирган ҳолатда кўрдим. Жамики самовий мавжудотлар Унинг ўнг ва чап томонидан жой олган экан.
19Эгамиз улардан сўради: “Исроил шоҳи Ахаб Гиладдаги Рамўт шаҳрига бориб, ўша ерда ҳалок бўлсин, дея ким уни ўзига оғдира олади?” Бири ундай деди, бошқаси бундай деди.
20Бир пайт руҳлардан биттаси Эгамизнинг рўпарасида пайдо бўлди ва: “Уни мен кўндираман”, деди. “Қандай қилиб кўндирасан?” сўради Эгамиз.
21“Мен чиқиб, ҳамма пайғамбарларнинг оғзида ёлғончи руҳга айланаман”, деди у. “Сен уни кўндир, бор, айтганингдай қил, сен уддасидан чиқасан”, деди Эгамиз.
22Мана кўрдингизми, Эгамиз пайғамбарларингизнинг оғзига ёлғончи руҳ солиб қўйган. У бошингизга фалокат келтиришга қарор қилган.
23Шу пайт Ханано ўғли Зидқиё Михиёнинг олдига келиб, унинг юзига бир шапалоқ урди:
24— Қараб тур, сичқоннинг ини минг танга бўлиб, яширингани ичкари хонага югурганингда кўрасан, — деди Михиё Зидқиёга.
25— Михиёни ушланглар! — буюрди Исроил шоҳи. — Уни шаҳар ҳокими Омоннинг ва шахзода Йўшнинг ҳузурига олиб боринглар.
26Уларга менинг амримни етказинглар. Улар Михиёни зиндонга ташлашсин. Мен соғ–саломат қайтиб келгунимча, оз–моз нон–сув бериб турсин, холос.
27— Эй халойиқ! Ҳаммангиз эшитиб қўйинг! Агар шоҳ ҳазратлари соғ–саломат қайтиб келсалар, Эгамиз мен орқали гапирмаган бўлади, — деди Михиё.
28Исроил шоҳи Ахаб билан Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Гиладдаги Рамўт шаҳрига кетишди.
29— Мен қиёфамни ўзгартириб, жангга кираман, сен эса шоҳлик либосларингни кийиб ол, — деди Ахаб Ёҳушафатга.
30Орам шоҳи
31Жанг аравалари қўмондонлари Ёҳушафатни кўргач: “Исроил шоҳи ана шу!” деб ўйлаб унга ҳужум бошладилар. Ёҳушафат лашкарини жангга даъват қилиб бақирганда,
32Араваларнинг қўмондонлари билдиларки, у Исроил шоҳи эмас экан. Қўмондонлар орқага қайтдилар.
33Бир одам бехосдан ёйини тортиб қўйиб юборган эди, ўқ тўппа–тўғри Исроил шоҳига келиб тегди. Шоҳнинг устидаги
34Ўша куни ғоятда шиддатли жанг бўлди. Шоҳ Ахаб эса араваси устида суяниб, Орам лашкарларини кузатиб турди. Кечга томон бориб шоҳ қазо қилди.