1Сулаймон
2Сулаймон 70.000 юк ташувчини, қирларда тош кесадиган 80.000 сангтарошни ва булар устидан назоратчи қилиб 3.600 кишини ёллади.
3Сулаймон
4Мен
5Мен қурмоқчи бўлган уй ҳашаматли бўлади, чунки Худойимиз бошқа худолардан буюкдир.
6Лекин ким Унга бир уй қура олар?! У осмонга, ҳатто осмони фалакка ҳам сиғмайди–ку! Мен ким бўлибманки, Унга уй қура олсам?! Фақат Унга қурбонликлар келтириш учун бир жой тайёрлай оламан, холос.
7Шундай экан, менга моҳир бир устани юборинг. У ўймакорликдан бўлак, олтин, кумуш, бронза ва темирга ишлов бера оладиган, сафсар, қизил ва кўк матолар тўқий оладиган бўлсин. У
8Менга
9Улар мен учун катта миқдорда ёғоч тайёрлаб беришсин. Мен қурмоқчи бўлган уй улкан ва ҳашаматли бўлиши керак.
10Мен ёғоч кесадиган хизматкорларингизга иш ҳақи қилиб 200.000 тоғора янчилган буғдой, 200.000 тоғора арпа, 40.000 кўза шароб ва 40.000 кўза
11
12Хирам яна шу гапларни айтди:
13Сизга Хуром исмли ақлли, моҳир бир устани юборяпман.
14Унинг онаси — Дан қабиласидан, отаси эса — Тирлик. Унинг ўзи олтин, кумуш, бронза, темир, тош ва ёғочга ишлов берадиган моҳир устадир. У сафсар, кўк, қизил матоларни ва майин
15Жаноби олийлари! Ўзингиз айтган буғдой, арпа,
16Сизга керак бўладиган ҳар қандай дарахтни биз Лубнондан кесиб берамиз, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб Яффага қадар келтириб берамиз. Сиз ўша ердан ёғочларни Қуддусга олиб кетаверасиз.”
17Шундан кейин Сулаймон отаси Довуд сингари, Исроил юртида истиқомат қилаётган мусофирларнинг ҳаммасини рўйхатга олди. Мусофирларнинг сони 153.600 киши экан.
18Сулаймон уларнинг 70.000 тасини оғир юк ташувчи, 80.000 тасини қирларда тош кесадиган сангтарош, 3.600 тасини эса ишлаётганлар устидан назоратчи қилиб тайинлади.