1Орадан бир оз вақт ўтгач, Мўaбликлар билан Оммонликлар ҳамда Мавун халқининг бир қисми Ёҳушафатга қарши урушгани отландилар.
2Хабарчилар келиб, Ёҳушафатга: “Сон–саноқсиз лашкар
3Ёҳушафат қўрқиб кетди. У
4Яҳудонинг ҳамма шаҳарларидан халқ Қуддусга йиғилиб,
5Ёҳушафат Яҳудо ва Қуддус жамоаси қаршисида —
6илтижо қилди:
7Эй Худойимиз! Халқинг
8Ота–боболаримиз бу ерда яшаб, Сенга атаб бир
9— Бошимизга уруш, ўлат ва очарчилик каби кулфатлар тушганда биз шу уйинг олдига, Сенинг ҳузурингга келамиз. Зеро, Сен шу ердасан. Кулфат ичра Сенга ёлворамиз, шунда Сен илтижоларимизни эшитиб, бизга нажот берасан.
10Мана қара, Оммон,
11Энди эса бу халқларнинг бизга қайтарган мукофотини кўриб қўй! Сен бизга мулк қилиб берган юртдан улар бизни ҳайдаб юбормоқчилар.
12Эй Худойимиз! Сен Ўзинг уларни жазола, чунки бизга ҳужум қилган бу улкан лашкарга биз қаршилик қилишга ожизмиз. Нима қилишни биз билмаймиз, Сендан келадиган ёрдамга кўз тутиб ўтирибмиз.”
13Шу пайтда жамики Яҳудо эркаклари хотин, бола–чақалари билан Эгамизнинг олдида — Маъбадда турган эдилар.
14Шу он Эгамизнинг Руҳи жамоа орасида турган
15Яхазиёл деди: “Эшитинглар, эй Ёҳушафат ҳазратлари, бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгамиз сизларга шундай деб айтмоқда: бу сон–саноқсиз лашкардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар! Бу жанг сизники эмас, Худоникидир.
16Эртага уларга ҳужум қилинглар. Улар Зиз довонидан ошиб тушадилар. Сизлар уларни Ярубол адирларининг этагидаги
17Бу урушда сизлар жанг қилмайсизлар. Сизлар жойингизни эгаллаб, кутинглар. Эгамиз сизларни ғалабага эриштирганини кўрасизлар. Эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эртага уларга ҳужум қилинглар, Эгамиз сизлар билан бирга бўлади.”
18Шундан кейин Ёҳушафат ер ўпиб таъзим қилди. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли ҳам таъзим қилиб, Эгамизга сажда қилди.
19Қоҳот ва Кўрах наслларидан бўлган
20Яҳудо лашкарлари тонг саҳарда туриб, Тахува адирларига йўл олдилар. Улар йўлга чиққанларида, Ёҳушафат туриб деди: “Эшитинг, эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгангиз Худога ишонинг, шунда бехатар бўласиз! Эгамизнинг пайғамбарлари айтган гапларига ишонинг, шунда муваффақиятга эришасиз!”
21Ёҳушафат халқ билан маслаҳатлашиб бўлгандан кейин, Эгамиз шаънига қўшиқ айтадиган,
22Улар кўшиқ ва ҳамду сано айтишни бошлашлари биланоқ, Яҳудога қарши келган Оммон, Мўаб ва Эдом халқларига Эгамиз ғойибдан ҳужум қилди, уларни тор–мор этди.
23Оммон ва Мўаб халқлари
24Яҳудо халқи адирларнинг бутун манзарасини кўрса бўладиган баландликка етиб келганларида, ғанимлар томонга қараб, фақат ерда чўзилиб ётган мурдаларни кўрдилар. Биронтаси ҳам қочиб қутулмаган эди.
25Ёҳушафат ўлжа олиш учун лашкарини бошлаб борганда, улар кўп миқдорда уй ҳайвонларини, мол–ҳолни, кийим–кечакларни ва қимматбаҳо буюмларни топдилар. Кўтара олгунларича нарса олиб кетдилар. Ўлжанинг кўплигидан, улар уч кун нарса ташидилар.
26Тўртинчи куни улар Барака сойлигида йиғилишиб, Эгамизга ҳамду сано айтдилар. Шу сабабдан бу сойликнинг номи бугунги кунда ҳам Барака сойлиги деб юритилади.
27Кейин бутун Яҳудо ва Қуддус халқи Ёҳушафат бошчилигида хурсандчилик билан Қуддусга қайтдилар, чунки Эгамиз уларга душманлари устидан тантана қилишга имкон берган эди.
28Улар
29Эгамиз халқи Исроилнинг душманларини мағлуб қилганини эшитган барча халқлар Худодан қўрқиб қолишди.
30Ёҳушафатнинг шоҳлиги тинчликдан баҳра топди, Худо уларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилди.
31Шундай қилиб, Ёҳушафат Яҳудода ҳукмронлик қилди. У тахтга ўтирган пайтда ўттиз беш ёшда бўлиб, Қуддусда йигирма беш йил шоҳлик қилди. Онаси Озибах Шилхининг қизи эди.
32Ёҳушафат отаси Осонинг йўлидан юрди, йўлдан озмай, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди.
33Аммо саждагоҳларни йўқ қилиб ташламади. Халқ ҳануз ота–боболарининг Худосига чин юракдан боғланмади.
34Ёҳушафатнинг бошқа ишлари бошдан охиригача Хонин ўғли Ёҳунинг қўлёзмаларида баён этилган бўлиб, “Исроил шоҳлари тарихи” таркибига киритилган.
35Кейинчалик Яҳудо шоҳи Ёҳушафат Исроил шоҳи Охазиё билан иттифоқ тузди. Охазиё кўп қабиҳ ишлар қилган эди.
36Улар биргаликда Эйзун–Геберда денгиз савдо кемаларини ясадилар.
37Шунда Моришолик Дўдаваҳу ўғли Элиазар Ёҳушафатга қарши башорат қилиб: “Сен Охазиё билан иттифоқ қилганинг учун, Эгамиз бу кемаларингни бузиб ташлайди”, деб огоҳлантирди. Кемалар парчаланиб, денгизга чиқишга муваффақ бўлмадилар.