1Еттинчи йили
2Улар
3Келганларнинг ҳаммаси
4Энди сизлар бундай қиласизлар:
5Учдан бири — шоҳнинг уйида, учдан бири эса Асос дарвозасида бўлсин. Халқ оммаси
6
7Левилар қўлида қуроли билан шоҳни ҳар томондан ўраб олсин, Эгамизнинг уйига кирган ҳар ким ўлдирилсин. Шоҳ кирганда ҳам, чиққанда ҳам, унга ҳамроҳ бўлинглар.”
8Левилар ва бутун Яҳудо халқи руҳоний Ёҳайидонинг амрларини сўзсиз бажардилар. Ҳар бир юзбоши Шаббат куни хизматини бошлаган ва хизматини тугатган қўриқчиларини олиб қолди, чунки ўша куни Ёҳайидо қўриқчиларининг бирорта бўлинмасига кетишга ижозат бермаган эди.
9Руҳоний Ёҳайидо Худонинг уйида турган шоҳ Довуднинг найзаларини ҳамда катта ва кичик қалқонларини юзбошиларга тарқатди.
10Шоҳни қўриқлаш учун уйнинг жануб томонидан шимол томонигача,
11Ёҳайидо шоҳнинг ўғли Йўшни ташқарига олиб чиқиб, бошига тож кийгизди. Унга шоҳлик қонунларини берди. Йўш шоҳ деб эълон қилинди. Ёҳайидо ва унинг ўғиллари Йўшнинг бошига
12Оталиё югураётган ва шоҳни олқишлаётган халқнинг шовқин–суронини эшитгач, Эгамизнинг уйига йиғилганлар ёнига борди.
13Қарасаки, Эгамизнинг уйи эшиги ёнидаги устун олдида шоҳ турибди, шоҳнинг атрофини лашкарбошилар, карнайчилар ўраб олган. Юртнинг бутун халқи шод–хуррам, карнай чаляпти, қўшиқчилар мусиқа асбоблари жўрлигида байрам ўтказяпти. Шунда Оталиё ғазабдан либосларини йиртиб: “Хоинлик! Хоинлик!” деб бақирди.
14Руҳоний Ёҳайидо юзбошиларни чақириб: “У хотинни бу ердан олиб чиқиб кетинглар, кимки унга эргашса, қиличдан ўтказинглар”, дея буйруқ берди. Руҳоний ўша аёлнинг Эгамиз уйида ўлдирилишини истамади.
15Оталиё ушланди ва саройнинг От дарвозасига келтирилиб, ўша ерда ўлдирилди.
16Руҳоний Ёҳайидо, Яҳудо халқи Эгамизнинг халқи бўлсин, дея ўзи билан халқ ва шоҳ орасида аҳд тузди.
17Сўнг бутун халқ Баалнинг уйига бориб, уни бузиб ташлади, у ердаги қурбонгоҳларни ва Баалнинг тасвирларини синдирди, Баалнинг руҳонийси Маттонни эса қурбонгоҳларнинг рўпарасида ўлдирди.
18Ёҳайидо Довуд берган кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда Эгамиз уйининг назоратини леви руҳонийларига топширди. Уларга Мусонинг қонунида ёзилганидай Эгамизга
19Ҳеч ким Эгамизнинг уйига ҳаром бўлиб кирмасин деб, дарвозага соқчиларни жойлаштирди.
20Сўнгра юзбошиларни, аслзодаларни, халқ йўлбошчиларини ва жамики халқни ёнига олиб, шоҳни Эгамизнинг уйидан олиб чиқди. Улар Юқори дарвозадан ўтиб, шоҳни саройга олиб келдилар ва тахтга ўтқаздилар
21Оталиё ўлдирилгани учун, юрт халқи севинди. Қуддус осойишта бўлиб қолди.