1Йўш шоҳ бўлганда, етти ёшда эди. У Қуддусда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Онаси Бэршэва шаҳридан бўлиб, исми Зибиёх эди.
2
3Ёҳайидо Йўшга иккита хотин олиб берди. Йўш бу хотинларидан ўғил–қизлар кўрди.
4Орадан бир оз вақт ўтгач, Йўш
5У руҳонийларни ва
6Шунда шоҳ
7Қабиҳ аёл Оталиёнинг издошлари
8Шоҳнинг буйруғи билан, бир қути ясалиб, Эгамиз уйи дарвозасининг ташқи томонига ўрнатилди.
9Худонинг қули Мусо саҳрода Исроил халқига солган солиқни Эгамизга олиб келишлари учун Яҳудо ва Қуддус бўйлаб эълон қилинди.
10Жамики йўлбошчилар ва халқ бажонидил солиқ пулларини олиб келиб, қутини тўлдиравердилар.
11Қутида кўп пул йиғилганидан кейин, левилар қутини шоҳ аъёнларига олиб боришар эди. Шоҳнинг мирзаси билан олий руҳонийнинг ёрдамчиси қутини бўшатиб, уни ўз жойига қайтиб қўйишар эди. Улар ҳар куни шундай қилишарди. Шу тариқа кўп миқдорда кумуш тўплашди.
12Шоҳ ва Ёҳайидо бу кумушларни Эгамизнинг уйидаги ишларнинг бошида турган одамларга берди. Улар эса бу кумушга Эгамизнинг уйини тузатиш учун тош терувчилар, дурадгорлар, темир ва бронзага ишлов берадиган усталарни ёлладилар.
13Ҳаммалари чин юракдан меҳнат қилишди, Худонинг уйини олдинги ҳолатида тиклаб, мустаҳкамлашди.
14Улар ҳамма ишларни тугатишгач, қолган кумушларни шоҳ билан Ёҳайидога беришди. Бу кумушлардан Эгамизнинг уйида ишлатиладиган буюмлар ясалди: хизматда ва
15Ёҳайидо роса кексайиб, бир юз ўттиз ёшида вафот этди.
16У Исроил халқи, Худо ва Худонинг уйи учун қилган хизматлари эвазига
17Ёҳайидонинг вафотидан кейин Яҳудо аъёнлари шоҳ ҳузурига келишиб, унга таъзим қилдилар. Шоҳ уларнинг маслаҳатларига қулоқ солди.
18Натижада халқ ота–боболарининг Худоси — Эгамизнинг уйини тарк этиб,
19У, халқимни қайтарай деб, олдиларига пайғамбарларни юборди. Бироқ халқ пайғамбарларнинг огоҳига қулоқ солмади.
20Худонинг Руҳи руҳоний Ёҳайидонинг ўғли Закариёни қамраб олди. Закариё халқнинг олдида туриб, шундай деб айтди: “Худо шундай демоқда: Нимага сизлар Менинг амрларимга итоат этмаяпсизлар? Шунинг учун роҳат–фароғатга эришолмайсизлар. Сизлар Мени тарк этганларингиз учун, Мен ҳам сизларни тарк этаман.”
21Аъёнлар Закариёга фитна уюштирдилар. Шоҳнинг фармони билан уни Эгамизнинг уйи ҳовлисида тошбўрон қилиб ўлдирдилар.
22Шоҳ Йўш Закариёнинг отаси Ёҳайидо кўрсатган олижанобликларини эсламади, аксинча ўғлини ўлдирди. Закариё жон бераётганда: “Эгамиз бу қилмишингизни кўриб, жазонгизни берсин”, деди.
23Ўша йилнинг охирида Орам лашкарлари Йўшга ҳужум қилишди. Улар Яҳудо ва Қуддусни босиб олиб, ҳамма халқ йўлбошчиларини ўлдиришди, олган ҳамма ўлжаларини Дамашқ шоҳига жўнатишди.
24Гарчи Орам лашкарлари озчилик бўлса ҳам, Эгамиз уларнинг қўлига Яҳудонинг катта лашкарини топширганди. Чунки Яҳудо халқи ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этганди. Шундай қилиб, шоҳ Йўш жазосини олди.
25Йўш жангда оғир яраланди. Орам лашкари кетишлари биланоқ, Йўшнинг икки аъёни руҳоний Ёҳайидо ўғлининг ўчини олиш учун, Йўшга фитна уюштириб, уни тўшагида ўлдирдилар. Йўшни Довуд қалъасига дафн қилдилар, бироқ шоҳлар қабрига уни қўймадилар.
26Йўшга фитна уюштирганлар Оммонлик Шимат деган аёлнинг ўғли Зобод ва
27Йўшнинг ўғиллари тўғрисидаги тўлиқ ахборот, Йўшга қарши айтилган кўп башоратлар ва Худонинг уйи тузатилгани тўғрисидаги маълумотлар “Шоҳлар Китобига шарҳлар”да баён этилган. Йўшнинг ўрнига ўғли Эмозиё шоҳ бўлди.