1Шундан кейин
2Эмозиёнинг вафотидан сўнг, Уззиё илгарилари Яҳудога қарашли бўлган Элет шаҳрини қўлга киритиб, қайтадан қурди.
3Уззиё шоҳ бўлганда, ўн олти ёшда эди. У Қуддусда эллик икки йил ҳукмдорлик қилди. Онаси Қуддуслик бўлиб, исми Ёхолиё эди.
4Уззиё ҳам, отаси Эмозиё каби,
5Худонинг ваҳийларини таъбир қилувчи Закариёнинг ҳаёт даврида Уззиё Худога интиларди. У
6Уззиё Филистларга қарши уруш бошлаб, Гат, Ёбнах ва Ашдод шаҳарларининг деворларини бузиб ташлади. У Ашдод ҳудудида ва Филистларга қарашли бошқа жойларда шаҳарлар қурди.
7У Филистларга, Гур–Баалда яшайдиган Арабларга ва Мавунларга қарши уруш қилганда, Худо унга мадад берди.
8Оммонликлар Уззиёга ўлпон тўлайдиган бўлди. У ниҳоятда кучайиб кетганидан, шуҳрати Миср чегерасигача ёйилди.
9Бундан ташқари, Уззиё Қуддусдаги Бурчак дарвозаси,
10У саҳрода мудофаа қўрғонларини қурдирди. Яҳудо қир этакларида ва текисликларда боқилган подалари кўп бўлгани учун, кўплаб
11Уззиёнинг моҳир жангчилардан ташкил топган лашкарлари бор эди. Бу жангчиларни котиб Явиёл ва унинг ёрдамчиси Масиё сафарбар қилиб, уларни бўлинмаларга бўлган эди. Котиб Явиёл билан Масиё Ханониёнинг қўли остида иш олиб борар эдилар. Ханониё шоҳнинг аъёни эди.
12Бу сараланган жангчиларга 2.600 уруғбоши қўмондонлик қиларди.
13Уларнинг қўли остида жами 307.500 баҳодир жангчи бўлиб, бу катта лашкар шоҳни душманларидан ҳимоя қилар эди.
14Уззиё бутун лашкарни қалқонлар, найзалар, дубулғалар,
15У Қуддусдаги миноралар устига ва шаҳар девори бурчакларига олимлари кашф этган ўқ отадиган ва катта тошларни улоқтирадиган қуролларни ўрнатди. Худо унга ёрдам бергани учун, у ниҳоятда қудратли бўлиб, шуҳрати ҳар ёққа таралди.
16Уззиё кучайиб кетгандан кейин, ҳалокатга олиб борадиган киборликка берилди. У Эгамизнинг
17
18Улар шоҳ Уззиёга танбеҳ бериб дейишди: “Эй шоҳимиз! Эгамизга тутатқи тутатиш сизнинг ишингиз эмас. Бу Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларнинг ишидир. Тутатқи тутатишга улар бағишланганлар. Қани бўлинг, бу
19Уззиё ўша пайтда қўлидаги оташкураги билан тутатқи тутатишга тайёр бўлиб турган эди. У руҳонийларнинг танбеҳидан қаттиқ ғазабланди, шу заҳотиёқ пешанасига яра тошди. Бу ҳодиса
20
21Уззиё умрининг охиригача тери касаллигидан тузалмади. У алоҳида бир уйда ёлғиз яшади. Эгамизнинг уйига кириш унга ман этилган эди. Юртдаги халқни ҳам, шоҳ саройини ҳам ўғли Йўтом бошқарарди.
22Уззиёнинг бошқа ишлари бошдан охиргача Омиз ўғли пайғамбар Ишаё ёзиб қолдирган.
23Уззиё оламдан ўтиб, шоҳлар қабристонинг бир четига дафн қилинди. Бироқ тери касаллигига чалингани учун уни шоҳлар