2 Солномалар 27:1-9 UZV2013 - Bible AI

1Йўтом йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.

2Йўтом, отаси Уззиё каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Аммо отасидан фарқли равишда Эгамизнинг Маъбадида тутатқи тутатмади. Халқ эса ҳамон бузуқ одатларини давом эттирарди.

3Йўтом Эгамиз уйининг ҳовлисида Юқори Дарвозани қурди ва Офел тепалигидаги девор устида катта ишларни олиб борди.

4Бундан ташқари, у Яҳудонинг қирларида шаҳарлар, ўрмонзорларда қалъалар ва миноралар қурдирди.

5У Оммонликларга қарши жанг қилиб, уларни бўйсундирди. Оммонликлар уч йил давомида Йўтомга қуйидаги миқдордаги ўлпонни тўлашга мажбур бўлдилар: 214 пуд кумуш, 100.000 тоғора буғдой ва 100.000 тоғора арпа.

6Йўтом Эгаси Худога содиқлик билан итоат этгани учун қудратли бўлиб кетди.

7Йўтомнинг бошқа ишлари, қилган жанглари ва тутган йўллари “Исроил ва Яҳудо шоҳлари тарихи” китобида ёзилган.

8У йигирма беш ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўн олти йил ҳукмдорлик қилди. Онасининг исми Еруша бўлиб, у Зодўхнинг қизи эди.

9Йўтом оламдан ўтиб, Довуд қалъасида дафн қилинди. Ўрнига ўғли Охоз шоҳ бўлди.

ticle>