1Байрам тугагандан кейин, ўша ердаги бутун халойиқ
2Ҳизқиё
3
4У Қуддусда яшаган халққа: “Руҳонийлар ва
5Фармон берилгач, халқ буғдойнинг, шароб,
6Яҳудо шаҳарларида яшаган
7Халқ инъомлар олиб келишни учинчи ойда бошлаб, еттинчи ойда тугатди.
8Ҳизқиё ва унинг аъёнлари келиб уюм–уюм инъомларни кўришгач, Эгамизга ҳамду сано айтиб, Исроил халқини дуо қилишди.
9Ҳизқиё руҳонийлар ва
10Зодўх хонадонидан бўлган
11Шунда Ҳизқиёнинг буйруғи билан Эгамиз уйининг ҳовлисида омборхоналар қурилди.
12Бу омборхоналарга ҳамма ҳадялар, ушрлар ва бағишланган инъомлар қўйилди. Буларга назоратчи қилиб леви Хонаниё, унинг ёрдамчиси қилиб укаси Шимах тайинланди.
13Уларнинг қўли остида қуйидаги ўнта леви ишлайдиган бўлди: Ёхиёл, Озазиё, Нахат, Осойил, Яримўт, Йўзабад, Элиэл, Йисмахиё, Махат ва Бинаё. Буларнинг ҳаммаси шоҳ Ҳизқиё ва олий руҳоний Озариё томонидан тайинланган эдилар.
14Маъбаднинг шарқий дарвозаси дарвозабони Кори Худога кўнгилдан қилинган
15Унинг содиқ ёрдамчилари Эден, Минёмин, Ешува, Шамаё, Эмориё ва Шаханиё эдилар. Улар руҳонийларга қарашли шаҳарларда хизмат қилиб, у ердаги руҳонийларнинг оилаларига гуруҳлари бўйича улуш тақсимлаб беришар эди. Ёшу қарига бир хил улуш ажратишарди:
16Эгамизнинг уйидаги хизматни гуруҳлари бўйича бажарадиган ҳамма эркакларга, шунингдек, насабномада номлари қайд этилган уч ва ундан юқори ёшдаги ўғил болаларга улуш беришарди.
17Улар хонадонлари бўйича рўйхатга олинган руҳонийларга, шунингдек йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларга улуш ажратишарди. Левиларнинг рўйхати бажарадиган вазифалари ва гуруҳлари асосида тузилган эди.
18Насабномада номилари қайд этилган ҳамма эркакларнинг оилаларига — чақалоқ, хотин, ўғил–қизларига ҳам улуш бериларди. Зотан улар ўзларини садоқат билан поклар эдилар.
19Шаҳарларнинг четларида истиқомат қилган, Ҳорун наслидан бўлган руҳонийларга келсак, уларга ҳам улуш тарқатадиган одамлар тайинланган эди. Бу одамлар руҳоний уруғидан бўлган ҳар бир эркак зотига ва рўйхатга олинган ҳар бир левига улуш беришар эди.
20Шу йўсин, Ҳизқиё бутун Яҳудо бўйлаб улуш тарқатиш вазифасини уддалади. У Эгаси Худо олдида яхши, тўғри ва ҳалол ишлар қилди.
21Маъбад хизматига, Худонинг қонунлари ва амрларига оид қилган ҳар бир ишини Худога интилган ҳолда, чин юракдан қилгани учун, кўп муваффақиятга эришди.