5Руҳонийлар ва левилар сандиқ билан бирга Учрашув чодирини, чодирдаги барча муқаддас буюмларни Эгамизнинг уйига олиб келишди.
6Шоҳ Сулаймон ва тўпланган бутун Исроил жамоаси сандиқнинг олдида қўйлар, буқалар сўйиб қурбонлик қилишди. Қурбонлик қилинган қўй ва буқалар шу қадар кўп эдики, ҳисобига етиб бўлмасди.
7Руҳонийлар Эгамизнинг аҳд сандиғини унга аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди.
8Карубларнинг қанотлари сандиқ усти бўйлаб чўзилган ва сандиқ ҳамда унинг ходаларини беркитиб турарди.
9Ходалар шунчалик узун эдики, уларнинг учи Энг муқаддас хонанинг шундайгина олдидан кўриниб турарди, бошқа жойдан эса кўринмасди. Ходалар бугунгача ҳам ўша ерда турибди.
10Сандиқнинг ичида Мусо Синай тоғида қўйган иккита тош лавҳадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Исроил халқи Мисрдан чиққандан кейин Синай тоғида Эгамиз улар билан аҳд тузган эди.
11[11-14] Бу ерда ҳозир бўлган руҳонийларнинг ҳаммаси, қайси гуруҳга қарашли бўлишидан қатъий назар, ўзларини поклаган эдилар. Жамики леви созандалари — Осиф, Хаман, Ёдутун, уларнинг ўғиллари ва қариндошлари майин зиғир матосидан тикилган либосларни кийиб олган эдилар. Левилар занг, арфа ва лираларни кўтариб қурбонгоҳнинг шарқ томонига турдилар. Уларнинг ёнидан карнай чаладиган 120 руҳоний жой олдилар. Созандалару карнайчилар жўр бўлиб, Эгамизга ҳамду сано ва шукрона айтар эдилар. Карнай, занг ва бошқа созлар жўрлигида қўшиқчилар Эгамизга шундай ҳамду сано куйлар эдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.” Руҳонийлар Худонинг уйидан чиқиб кетаётганларида, бирданига уйни булут қоплаб, Эгамизнинг улуғворлиги у ерни тўлдирди. Шунинг учун руҳонийлар ўз хизматини давом эттира олмадилар.