8Исроил халқи уларнинг бу юртда қолиб кетган авлодларини қириб битирмаган эди. Сулаймон ўша қолиб кетганларини қарол қилиб олди. Улар бугунгача бор.
9Лекин Сулаймон Исроил халқидан бирортасини қароллик учун қул қилмади. Шоҳнинг сипоҳлари, аъёнлари, жанг араваларининг қўмондонлари ва сувориларининг қўмондонлари Исроил халқидан эди.
10Сулаймоннинг ишбошилари 250 киши бўлиб, улар одамлар устидан назоратчи эдилар.
11Сулаймон Фиръавннинг қизини Довуд қалъасидан унга атаб барпо қилган янги саройга кўчиртирди. У шундай деган эди: “Менинг хотиним Довуд қалъасида ортиқ яшай олмайди, чунки Аҳд сандиғи сақланган ҳар қандай жой муқаддасдир.”
12Сулаймон Маъбад айвонининг қаршисида қурган қурбонгоҳ устида Эгамизгақурбонликлар куйдира бошлади.
13У бу қурбонликларни Мусонинг талабларига риоя қилган ҳолда Шаббат кунларида, янги ой шодиёналарида ва йилда бир мартадан нишонланадиган Хамиртурушсиз нон байрамида, Ҳосил байрамида ва Чайла байрамида келтирар эди.
14Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. ЛевиларЭгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди.
15Шоҳ Довуднинг руҳонийларга, левиларга, хазиналарга ва бошқа нарсаларга оид бирорта кўрсатмаси эътибордан четда қолмади.
16Шундай қилиб, Сулаймон ҳамма ишни ўз ниҳоясига етказди. Эгамиз уйининг пойдевори қўйилгандан бошлаб, то уй тамомила қурилиб бўлгунича бажарилган ҳамма иш муваффақиятли бўлди.
18Шоҳ Хирам Сулаймонга ўз кемачилари ва тажрибали денгизчилари бошчилигида кемаларни жўнатди. Улар Сулаймоннинг одамлари билан бирга Офир юртига сузиб бориб, у ердан Сулаймонга 960 пуд олтин келтириб бердилар.