1Шава маликаси Сулаймоннинг донғини эшитгач, Қуддусга келди. У Сулаймонга топишмоқлар айтиб синаб кўрмоқчи эди. Малика ўзи билан жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келган эди. Малика Сулаймоннинг ҳузурига киргач, кўнглида нима бўлса, ҳаммасини унга айтди.
2Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг бирорта саволига жавоб беришда қийналмади.
3Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни,
4дастурхонидаги ноз–неъматларни, аъёнларнинг тартиб–қоидага кўра жойлашувларини, шоҳ соқийлари ва баковулларининг хизмат либосларини,
5шоҳга деди:
6Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунча, гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга донолигингизнинг ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам ортиқ бўлиб чиқдингиз!
7Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар.
8Сиздан мамнун бўлиб,
9Малика Сулаймонга 250 пуд олтин, беҳисоб хушбўй зираворлар ва қимматбаҳо тошлар ҳадя қилди. Шава маликаси ҳадя қилган хушбўй зираворларнинг сифати шу қадар юқори эдики, уларга тенг келадигани йўқ эди.
10Хирам билан Сулаймоннинг Офирдан олтин олиб келган хизматкорлари сандал дарахти ёғочлари ва қимматбаҳо тошларни ҳам келтирганди.
11Шоҳ у ёғочлардан
12Шоҳ Сулаймон Шава маликасига истаган ва сўраганининг ҳаммасини муҳайё қилди. Малика олиб келганидан ҳам зиёдроқ нарса берди. Шундан кейин малика ҳамма одамларини эргаштириб ўз юртига жўнаб кетди.
13Ҳар йили Сулаймонга келиб турадиган олтиннинг оғирлиги 1425 пуд эди.
14Одамлар ва савдогарларнинг олди–соттисидан олинадиган солиқ бунга кирмасди. Араб шоҳлари ва Исроил ҳокимлари ҳам Сулаймонга олтин, кумуш олиб келишарди.
15Шоҳ Сулаймон олтиндан икки юзта катта қалқон ясатди. Ҳар бир қалқонни ясашга ярим пуд олтин сарф бўлди.
16Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясатди. Ҳар бир қалқон учун 750 мисқол олтин сарфланди. Шоҳ бу қалқонларни “
17У яна фил тишидан катта тахт ясатиб, уни тоза олтин билан қоплатди.
18Тахтнинг олтита поғонаси ва ўриндиққа уланган олтин оёқ курсиси бор эди. Ўриндиқнинг икки томонида тирсаги бор эди. Тирсакларнинг ёнида иккита шер тасвири турарди.
19Ҳар бир поғонанинг икки чеккасида ҳам биттадан шер тасвири бўлиб, тахтнинг олти поғонасида жами ўн иккита шер тасвири бор эди. Бундай тахт бошқа бирорта шоҳликда бўлмаган эди.
20Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган ҳамма идишлари олтиндан, “Лубнон ўрмони” деган уйидаги ҳамма идишлар ҳам тоза олтиндан эди. Сулаймон даврида кумуш арзимас нарса бўлиб қолган эди.
21Хирамнинг кемалари қаторида, Сулаймоннинг ҳам денгизда савдо кемалари бўлиб, бу кемалар ҳар уч йилда олтин, кумуш, фил тишлари, турли–туман маймунлар олиб қайтарди.
22Шундай қилиб, Сулаймон бойликда ҳам, доноликда ҳам ер юзидаги ҳамма шоҳлардан ўтиб кетди.
23Худо Сулаймонга берган доноликни эшитмоқ учун ер юзидаги ҳамма шоҳлар унинг олдига келгани ошиқарди.
24Келганларнинг ҳар бири кумуш ва олтин идишлар, кийим, қурол–аслаҳа, хушбўй зираворлар, от ва хачирлар ҳадя қилиб олиб келар эди. Бундай ҳол йиллаб давом этарди.
25Сулаймоннинг отлари ва
26У Фурот дарёсидан то Филистлар ерига қадар ва Миср чегараларига қадар бўлган ҳамма шоҳлар устидан ҳукмронлик қиларди.
27Шоҳ Қуддусда кумушни оддий тош билан баравар қилиб қўйди. Садр ёғочлари эса кўплигидан Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтига тенглашиб қолди.
28Шоҳнинг савдогарлари Сулаймон учун Мисрдан ва бошқа барча юртлардан отлар олиб келишарди.
29Сулаймоннинг бошқа ишлари бошдан охиригача Натан пайғамбарнинг тарих китобида, Шилўлик Охиёнинг башоратларида ва
30Сулаймон Қуддусда бутун Исроил устидан ҳукмдор эди. Унинг ҳукмронлиги қирқ йил давом этди.
31Сулаймон оламдан ўтди. У отаси