1Орадан бир қанча вақт ўтгач, Оммон шоҳи Нахош
2Довуд: “Нахош менга содиқ эди, мен ҳам унинг ўғли Ханунга содиқ бўлайин”, деб кўнглидан ўтказди. Шундай қилиб, отаси вафоти муносабати билан тасалли бериш учун Довуд ўз элчиларини унинг ҳузурига жўнатди.
3Оммон беклари ўзларининг шоҳи Ханунга шундай деб ўргатишди: “Довуд бу одамларини отангиз ҳурмати учун жўнатган, деб ўйлайсизми? Йўқ, Довуд элчиларини сизнинг ҳузурингизга ёмон ният билан юборган, у шаҳарни кузатиб, текшириб, кейин қўлга киритмоқчи.”
4Шу гапдан сўнг Ханун Довуднинг элчиларини ушлади, уларнинг соқолларининг ярмини қирқиб, кийимларини сонларигача кестириб, орқага қайтариб юборди.
5Довуд бу воқеани эшитди–ю, элчиларини кутиб олиш учун одамлар жўнатди. Элчилар жуда шармандали аҳволда қолган эдилар. Шоҳ ўша элчиларига: “Соқолингиз ўсгунча Ерихода қолинглар, кейин менинг олдимга қайтиб келинглар”, деб айттириб юборди.
6
7Довуд бу хабарни эшитди–ю, лашкарбоши Йўаб бошчилигида қўриқчиларининг ҳаммасини урушга сафарбар қилди.
8Оммон лашкари шаҳар дарвозаси олдида Довудга қарши саф тортди. Рехоб ва Зўводан келган Орам сипоҳлари, Тов ва Маходан келган одамлар ялангликда, алоҳида саф тортдилар.
9Йўаб ғаним тўдалари орқаю олдиндан ҳужум қилаётганини кўриб,
10Қолганларига эса укаси Абушайни бош қилиб, Оммонларга қарши шай қилиб қўйди.
11Йўаб Абушайга:
12Бардам бўл! Халқимиз ва Худойимизнинг шаҳарлари учун мардларча кураш олиб борайлик.
13Йўаб бошчилигидаги сипоҳлар Орам лашкарига қарши ташландилар. Орам лашкари эса уларнинг олдига тушиб қочиб қолдилар.
14Уларнинг қочганини кўрган Оммонлар ҳам Абушайдан қочиб, шаҳарга беркиндилар. Шундан кейин Йўаб улар билан жанг қилмай, Қуддусга қайтиб кетди.
15Орам лашкарлари Исроил лашкаридан енгилганларини англаб етганларидан сўнг, яна бир жойга тўпланишди.
16Шоҳ Ҳададзар Фурот дарёсининг нариги томонидаги Орам лашкарига хабар бериб, энди уларни ҳам чақирди. Орам лашкари Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвах бошчилигида Хелам шаҳрига келди.
17Довуд бу воқеани эшитиб, жамики Исроил лашкарини йиғди, Иордан дарёсини кечиб ўтиб, Хеламга етиб борди. Орам лашкари саф тортиб, Довуд лашкарлари билан жанг қилди.
18Аммо Орам лашкари яна Исроил лашкарининг олдига тушиб қочиб қолди. Довуд Орам лашкарининг етти юзта
19Шундай қилиб, Ҳададзарнинг қўл остидаги ҳамма шоҳлар мағлубиятга учраб, Исроил халқи билан сулҳ тузишга мажбур бўлди. Улар Исроил халқига қарам бўлиб қолди. Шундан кейин Орам халқи Оммон халқига ёрдам беришдан қўрқиб қолди.