1Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Довуд лашкарбошиларига ва бутун
2Бир куни оқшом пайти Довуд ётоғидан чиқди–да, сарой томига кўтарилиб
3Довуд биттасига:
4Довуд: “Аёлни олиб келинглар”, деб хизматкорларини жўнатди. Аёлни Довуднинг ҳузурига олиб келишди. Аёл ҳайз кўрган бўлиб, тозаланиш расм–русумларини энди тугатган экан
5Аёл ҳомиладор бўлганини билди ва бу ҳақда Довудга хабар берди.
6Довуд Йўабга, Хет халқидан бўлган Уриёни менинг олдимга юбор, деб хабар йўллади. Йўаб Уриёни Довуднинг олдига жўнатди.
7Уриё келгандан кейин, Довуд ундан Йўаб ва
8Сўнг Уриёга:
9Лекин Уриё уйига кетмади, шоҳнинг соқчилари билан бирга сарой дарвозаси ёнида ухлашга қолди.
10Довудга, Уриё уйига кетмабди, деб хабар етказишди. Довуд Уриёдан:
11Уриё шундай жавоб берди:
12Шундан кейин Довуд:
13Эртасига Довуд Уриёни яна чақириб, едириб–ичирди. Уриё маст бўлиб қолди. Кеч киргач, Уриё тағин уйига кетмай, шоҳ соқчилари ёнидаги ўрнида ухлади.
14Эртасига эрталаб Довуд Йўабга бир мактуб ёзиб, Уриё орқали бериб юборди.
15Мактубнинг мазмуни шундай эди: “Уриёни уруш қизиган жойга юборгин–да, бир ўзини қолдир, токи у яраланиб ҳалок бўлсин.”
16Йўаб шаҳарни қуршаб олган эди. Уриёни ғанимнинг кучли лашкари эгаллаган ерга юборди.
17Ғаним лашкари шаҳардан чиқиб келиб, Йўабнинг сипоҳлари билан жанг қилди. Ғаним лашкари Довуднинг одамларидан баъзиларини ўлдирди, Хет халқидан бўлган Уриё ҳам ўлдирилди.
18Йўаб урушнинг бориши ҳақида Довудга хабар бериш учун бир одамни жўнатаётиб, унга
19шундай деб тайинлади:
20Лекин шоҳ ғазабланиб, сенга шундай деб айтиб қолиши мумкин: “Улар билан жанг қилиш учун нимага шаҳарга бунчалик яқин бордингизлар? Улар шаҳар деворидан туриб ўқ отишларини билмасмидингизлар?
21Гидўннинг
22Хабарчи жўнаб кетди. Довуднинг ҳузурига етиб боргач, Йўаб нима деб буюрган бўлса, ҳаммасини оқизмай–томизмай шоҳга айтиб берди:
23— Оммонлар биздан устун келди, шаҳардан чиқиб биз билан даштда жанг қилди. Кейин уларни шаҳар дарвозасигача қувиб бордик.
24Шу пайтда Оммонларнинг мерганлари шоҳ ҳазратларининг одамларини девордан туриб ўққа тутишди. Одамларингиздан баъзилари ўлди, қулингиз Уриё ҳам ўлди, — деди.
25— Йўабга айт, — деди Довуд хабарчига. — Рўй берган ҳодисадан унинг кўнгли чўкмасин. Жанг қурбонсиз бўлмайди. Шаҳарга ҳужумни кучайтириб, ер билан яксон қилсин. Шундай деб, унга далда бер.
26Уриёнинг хотини эрининг ҳалок бўлганини эшитиб, аза тутди.
27Аза муддати тугагач, Довуд аёлни саройга олдириб келди. Аёл Довудга турмушга чиқди ва бир ўғил туғди.