1
2Бойнинг жуда кўп мол–қўйлари бор экан.
3Камбағалнинг эса биттагина сотиб олиб боқаётган совлиқ қўзичоқдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ экан. Қўзичоқ камбағал одамнинг уйида болалар билан бирга катта бўлаётган экан. Қўзичоқ унинг таомидан еб, идишидан сув ичар, қўйнида ухларкан. Қисқаси, қўзичоқ ўша одамнинг қизидай экан.
4Бир куни бой одамнинг уйига бир йўловчи ташриф буюрибди. Бой меҳмонга таом ҳозирлаш учун ўзининг мол–қўйларидан биттасини ҳам кўзи қиймабди–да, камбағалнинг қўзисини сўйиб, меҳмонга таом ҳозирлабди.
5Довуд бой одамнинг ишидан қаттиқ ғазабланди:
6— Бағритошлик қилиб, шундай иш қилгани учун у қўзичоқ эвазига тўртта қўй тўлаши лозим.
7Шу гапдан кейин Натан Довудга:
8Сенга хўжайинингнинг хонадонини инъом қилдим, хотинларини қўйнингга солиб қўйдим. Исроил ва
9Нега Менинг олдимда қабиҳлик қилиб, сўзимни писанд қилмадинг?
10Мени писанд қилмаганинг учун, Уриёнинг хотинини тортиб олганинг учун, бундан буён қилич сенинг хонадонингга доим хавф солиб туради.”
11Эгам шундай айтмоқда: “Ўзингнинг хонадонингдан ўзингга ёмонлик келтираман. Кўз ўнгингда хотинларингни яқинларингдан бирига бераман. Ўша яқининг куппа–кундузи хотинларингнинг қўйнига киради.
12Ҳа, сен бу ишни яширинча қилдинг, Мен эса, бутун Исроил халқи кўрсин, деб куппа–кундузи қиламан.”
13— Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди Довуд Натанга.
14— Бироқ сен шу ишни қилиб, Эгамизни менсимаганлигинг
15Натан шу гапларни айтиб, уйига кетди.
16Довуд ўғли учун Худога илтижо қилиб, рўза тутди, уйига бориб кечалари кўкрагини захга бериб ётаверди.
17Сарой оқсоқоллари уни ердан турғизмоқчи бўлишса ҳам, Довуд турмади, улар билан бирга таом ҳам емади.
18Еттинчи куни бола оламдан ўтди. Аъёнлар, болангиз оламдан ўтди, деб хабар беришга қўрқишди. “Бола тирик пайтида, биз шоҳ билан суҳбатлашдик, аммо у бизнинг гапимизга қулоқ солмади”, дейишди ўзаро. “Болангиз вафот этди, деб шоҳга қандай айтамиз? У ўзини ўзи бирор нарса қилиб қўйиши мумкин.”
19Довуд аъёнларининг ўзаро шивир–шивир қилаётганларини эшитиб, боласининг нобуд бўлганини билди.
20Шундан кейин Довуд ердан турди. Ювиниб, хушбўй
21Шунда аъёнлари сўрашди:
22Довуд шундай жавоб берди:
23лекин энди болам нобуд бўлди. Шундай бўлгач, нега рўза тутайин?! Болани қайтариб олиб кела олармидим?! Мен унинг ёнига бораман, лекин у менинг олдимга қайтиб келмайди.
24Довуд хотини Ботшевага тасалли берди, қўйнига кириб, у билан қовушди. Ботшева бир ўғил туғди. Довуд болага Сулаймон деб исм қўйди. Эгамиз ҳам болани яхши кўриб суйди
25ва бу ҳақда Натан пайғамбар орқали хабар берди. Эгамиз болани севгани учун, Натан унга Ёдидаё
26Бу пайтда Йўаб Оммонларнинг Рабба шаҳрига ҳужумни давом эттираверди. Ниҳоят, шаҳарнинг шоҳ саройи жойлашган қалъасини босиб олди.
27Кейин Довудга чопарлар орқали шундай хабар жўнатди: “Рабба шаҳрига ҳужум қилиб, ҳовузни қўлга киритдим.
28Энди қолган
29Довуд ҳамма сипоҳларини тўплаб, Рабба шаҳрига йўл олди. Шаҳарга ҳужум қилиб, қўлга киритди.
30Довуд уларнинг шоҳи бошидаги тожни
31У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан қилинадиган ишларга, ғишт тайёрлашга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у ҳамма лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.