1
3Мен сенга нима айтсам, шоҳ ҳузурига бориб, унга етказасан.
4Тахувалик аёл шоҳ ҳузурига йўл олди. Унинг ҳузурига бориб, мук тушиб таъзим қилди–да:
5— Нима бўлди? — деб сўради шоҳ.
6Бу чўрингизнинг икки ўғли бор эди. Иккови далада жанжаллашиб қолишибди. Ўша ерда уларни ажратиб қўядиган бирор кимса йўқ экан, биттаси иккинчисини уриб ўлдириб қўйибди.
7Энди эса бутун қавмим бу чўрингизга қарши чиқиб: “Биродарини ўлдирганни бизнинг қўлимизга бер, биродарини ўлдиргани учун ундан қасос оламиз, қотилни ўлдирамиз, меросхўрини йўқ қиламиз”, дейишяпти, охирги умид нишонамдан ҳам айиришмоқчи. Агар яна фожиа юз берадиган бўлса, ер юзида эримнинг номини давом эттирадиган бирор кимса қолмайди–ку.
8— Уйингга боравер, — деди шоҳ, — мен сенинг фойдангга амр бераман.
9— Шоҳ ҳазратлари, бу воқеага мен ва отамнинг хонадони айбдор бўлсин, — деди Тахувалик аёл, — шоҳим ва унинг тахти бегуноҳ бўлсин.
10— Ким сенга бирор нарса деса, уни менинг олдимга бошлаб кел. Бир иш қилайинки, ўша одам сени бошқа хафа қилмайдиган бўлсин, — деди шоҳ.
11— Бўлмаса, шоҳим ўзларининг Эгаси Худо номи билан онт ичсинлар, токи қасоскорлар яна зиён–заҳмат етказмасин, — деди аёл. — Акс ҳолда, ўғлимни ўлдириб қўйишади.
12— Энди ижозат берсангиз, бу чўрингиз шоҳ ҳазратларига яна бир оғиз гап айтмоқчи эди, — деди аёл.
13Аёл гапини давом эттирди:
14Тупроққа тўкилган сувни қайта йиғиб бўлмаганидай, ҳаммамиз ҳам оламдан ўтиб кетамиз. Лекин Худо жонимизни олишни истамайди. Худо “Бадарға қилинган одам Ўзимдан узоқ кетмасин”, деб йўлларини қидиради.
15Одамлар мени қўрқитгани учун, шоҳ ҳазратларига шуларни айтиб беришга келдим. Ўзимга ўзим айтдим: “Шоҳга маслаҳат солай–чи, балки бу чўрисининг тилагини бажо айлар.
16Ўғлим билан мени ўлдириб, бизни Худо берган меросдан маҳрум қиладиганнинг қўлидан қутқаришни фақат шоҳ ўз зиммасига олиши мумкин.
17Шоҳ ҳазратлари ўз сўзи билан мени тинчлантирадилар. Чунки шоҳим, Худонинг фариштаси каби, яхши–ёмон гапни тинглаб, ажрим қиладилар.” Эгангиз Худо сизга ёр бўлсин!
18— Сендан бир нарсани сўрайман, лекин мендан ҳеч нарсани яшира кўрма! — деди шоҳ.
19— Бу айтганларингнинг ҳаммасида Йўабнинг қўли борми? — деб сўради шоҳ. Аёл унга шундай жавоб берди:
20Ҳа, қулингиз Йўаб вазиятни яхшилаш учун ўйлаб топди буни. Шоҳ ҳазратлари Худонинг фариштаси каби донодир, эл–юртда бўлиб ўтган воқеалар унинг назаридан четда қолмайди.
21Шундан кейин шоҳ Йўабга:
22Йўаб мук тушиб таъзим қилди ва:
23Шундан кейин Йўаб Гашурга бориб, Абсаломни Қуддусга олиб келди.
24Лекин шоҳ: “Абсалом уйига борсин, менинг ҳузуримга келмасин”, деб амр берди. Шунинг учун Абсалом шоҳни кўра олмай, уйига кетди.
25Бутун
26Сочини кўтариб юриш оғирлик қилгани учун ҳар йил олдирарди. Олдирган сочини тортиб кўрганда, сочининг оғирлиги шоҳликдаги ўлчов бўйича беш юз мисқол
27Абсаломнинг уч ўғли ва Тамара деган гўзал бир қизи бор эди.
28Абсалом Қуддусда икки йил турди. Лекин шу вақт давомида шоҳни кўра олмади.
29Ниҳоят, Йўабни шоҳ ҳузурига жўнатмоқчи бўлиб, бу ҳақда унга хабар берди. Аммо Йўаб Абсаломникига келишни истамади. Абсалом иккинчи марта хабар юборди. Йўаб яна келмади.
30Шунда Абсалом хизматкорларига:
31Шунда Йўаб Абсаломнинг уйига борди.
32Абсалом унга шундай жавоб берди:
33Шундан сўнг Йўаб шоҳ ҳузурига бориб, Абсаломнинг айтганларини унга етказди. Шоҳ Абсаломни чақиртирди. Абсалом шоҳ ҳузурига кела солиб, мук тушиб таъзим қилди. Шоҳ Абсаломни ўпди.