1Абсалом ўзи учун битта
2У эрталаб туриб, шаҳар дарвозасига борадиган йўл бўйида турадиган бўлди. Жанжалли иш билан шоҳ ҳузурига арз қилиб келаётган ҳар бир одамни Абсалом тўхтатиб:
3Абсалом эса унга:
4Кейин: — Агар юртга мен ҳакам бўлганимда эди, — деб қўшиб қўярди, — шикоят ёки бирор масала билан менинг олдимга келган одамга адолат қилардим.
5Бирортаси унинг олдига мук тушиб, таъзим қилиб келиши биланоқ, Абсалом ўша одамни турғизиб, ўпиб қўярди.
6Абсалом шоҳ ҳузурига шикоят қилиб келган Исроил халқининг ҳаммасига шундай муомала қиларди. Хуллас, Абсалом шу йўсинда Исроил халқини ўзига оғдириб олди.
7Орадан тўрт йил
8Чунки мен, қулингиз, Орамда — Гашур юртида яшаётганимда, Эгам мени Қуддусга қайтарса, албатта Хевронга бориб Унга сажда қиламан, деб
9— Эсон–омон бор! — деди шоҳ Абсаломга.
10ҳамма Исроил қабилаларига махфий хабарчилар жўнатиб, уларга шундай деди: “
11Абсалом Қуддусдан таклиф қилган икки юз киши у билан бирга Хевронга борганди. Таклиф қилинган одамлар, бўлиб ўтган воқеалардан бехабар, яхши ният билан Абсаломга эргашишганди.
12Абсалом Хевронда
13Бир хабарчи Довуднинг олдига келиб:
14Шундан сўнг Довуд Қуддусда ўзига хизмат қилиб юрган ҳамма одамларига шундай буйруқ берди:
15— Шоҳ ҳазратлари нима қарорга келган бўлсалар, биз, қулларингиз, бажаришга тайёрмиз, — дейишди шоҳнинг аъёнлари.
16Шундай қилиб, шоҳ бутун сарой аҳлини эргаштириб, йўлга тушди. Саройга қараб турсин, деб фақат ўнта канизагини
17Шоҳ ва унинг ҳамроҳлари шаҳарнинг энг четидаги уйга етиб боришгач, ўша ерда тўхташди.
18Шоҳнинг ҳамма лашкари, Харетлик ва Палатлик ҳамма қўриқчилар
19Шоҳ Гатлик лашкарбоши Этхайга:
20Сен кечагина келдинг. Мен эса бугун қаерга боришимни ўзим билмайман–у, сени бирга олиб кетиб сарсон қилайми? Қани, биродарларинг билан орқага қайт. Худо марҳаматини ва садоқатини сендан дариғ тутмасин!
21Этхай шоҳга шундай жавоб берди:
22— Бўпти, мен билан юравер, — деди Довуд Этхайга. Шундан кейин Гатлик Этхай, унинг ёнидаги ҳамма одамлари, бола–чақалари билан, Довуднинг ёнидан ўтиб йўлда давом этдилар.
23Халқ йўлда давом этаркан, атрофда эл–юрт зор–зор йиғлаб фарёд чекарди. Шоҳ Қидрон сойлигини
24
25Бир пайт шоҳ Зодўхга деди:
26Аммо Эгам: “Сендан рози эмасман”, деса, майли, Унга нима маъқул бўлса, шуни қилсин.
27Шоҳ руҳоний Зодўх билан суҳбатини давом эттирди:
28Сизлардан аниқ хабар келмагунча, мен Иордан дарёсининг кечувида яшириниб ўтираман. Мен саҳрода кўздан ғойиб бўлгунимча, Қуддусда нима бўлаётганини билайин.
29Хуллас, Зодўх билан Абуатар Худонинг сандиғини Қуддусга қайтариб олиб кетишди ва ўзлари ҳам ўша ерда қолишди.
30Довуд эса йиғлай–йиғлай
31Шу пайт кимдир Довудга:
32Довуд Зайтун тоғининг тепасидаги Худога сажда қилинадиган жойига чиқиб борганда, у ерда Довудни Орх уруғидан
33Довуд унга:
34— Сен шаҳарга қайтиб бор, Абсаломга: “Эй, шоҳим, мен сизнинг қулингизман, отангизга олдин қандай итоат этган бўлсам, сизга ҳам шундай итоат этаман”, дейсан. Мен учун Охитўфелнинг маслаҳатини йўққа чиқарасан.
35Руҳонийлар Зодўх билан Абуатар ўша ерда сенинг ёнингда бўлишади. Шоҳ саройида нима эшитсанг, уларни хабардор қилиб тур.
36Зодўхнинг ўғли Охимас билан Абуатарнинг ўғли Йўнатан ҳам ўша ерда. Нимаики эшитсангизлар, руҳонийларнинг ўғиллари орқали мени хабардор қилиб турасизлар.
37Шундай қилиб, Довуднинг дўсти Хушай Қуддусга келди. Худди шу пайтда Абсалом ҳам Қуддусга кираётган эди.