1Довуд
2— Буларни нимага олиб келдинг? — деб сўради шоҳ Зибахдан.
3— Хўжайинингнинг набираси қаерда? — сўради Довуд.
4— Мефибоситнинг ҳамма нарсаси энди сеники, — деди шоҳ.
5Шоҳ Довуд Бохуримга етиб борганда, Шоул хонадонидан Шимах деган бир одам қарғаниб ўртага чиқди. У Гера деганнинг ўғли эди.
6Шоҳнинг ўнг ва чап томонида ҳамма одамлари, қўриқчилари ҳимоя қилиб туришарди. Шунга қарамай, Шимах Довудга ва унинг аъёнларига тош отарди.
7Шимах шундай деб ҳақорат қилар эди:
8Сен Шоулнинг ўрнига шоҳ бўлган эдинг. Шоул хонадонидан қанча қонлар тўккан бўлсанг,
9— Бу ўлик кўппак нега шоҳ ҳазратларини ҳақорат қилар экан? — деди Зеруя ўғли Абушай Довудга. — Ижозат берсинлар, бориб бошини узиб ташлай.
10Лекин шоҳ:
11Кейин Довуд Абушай билан барча
12Балки Эгам кулфатларимни кўриб, бугунги ҳақоратлар эвазига яхшилик қайтарар.
13Довуд одамлари билан йўлида давом этаверди. Довуднинг ён томонида — қир ёнбағрида юриб кетаётган Шимах уни қарғар, тош отарди.
14Шоҳ ва ҳамроҳлари борадиган жойларига етиб келгунларича чарчашди ва дам олиш учун тўхташди.
15Ўша пайтда Абсалом билан унга эргашган Исроил халқи Қуддусга кирдилар. Маслаҳатчи Охитўфел ҳам Абсалом билан бирга эди.
16Довуднинг дўсти, Орх уруғидан Хушай Абсаломнинг ёнига бориб:
17Абсалом Хушайга:
18— Нега кетар эканман?! — деди Хушай. — Мен Эгам ва мана бу халқ, қолаверса, бутун Исроил халқи танлаган одамни ёқлайман, ўша одамнинг ёнида бўламан.
19Ҳа, мен Довуднинг ўғли Абсаломдан бошқа яна кимга ҳам хизмат қилардим?! Отангга қандай хизмат қилган бўлсам, сенга ҳам шундай хизмат қиламан.
20Шунда Абсалом Охитўфелга қараб:
21Охитўфел шундай маслаҳат берди:
22Сарой томида Абсалом учун бир чодир қуришди. Абсалом эса жамики Исроил халқининг кўзи олдида отасининг канизаклари олдига кирди
23Ўша пайтлари Охитўфелнинг айтган сўзлари шунчалик доно эдики, худди тўппа–тўғри Худодан келгандай туюларди. Шунинг учун, Абсалом ҳам, Довуд қилганидай, Охитўфелнинг ҳамма маслаҳатини сўзсиз қабул қиларди.