1Охитўфел Абсаломга шундай деди:
2Довуд чарчаган, ҳолдан тойган, унга ҳужум қилиб қўрқитсам, ёнидагиларнинг ҳаммаси қочиб кетади. Мен фақат шоҳ Довудни ўлдираман, холос.
3Кейин жамики халқни сенинг ихтиёрингга қайтариб олиб келаман. Ўзинг қидираётган одамни топиб ўлдирсанг бўлди — ҳамма сенга бош эгади, бутун халқ тинчийди.
4Бу маслаҳат Абсаломга ҳам, жамики
5— Орх уруғидан бўлган Хушай бор–ку, уни ҳам чақириб келинглар, — деди Абсалом, — у нималар дер экан, эшитайлик–чи.
6Хушай келди.
7— Охитўфелнинг бу сафарги маслаҳати яхши эмас, — деди Хушай Абсаломга.
8— Отанг Довуд билан унинг одамлари моҳир жангчилар эканлигини биласан. Улар даштда болаларидан айрилган айиқдай ғазабга минганлар. Отанг тажрибали жангчи, тунни лашкар ёнида ўтказмайди.
9Шу пайтда у бирорта ғорда ёки бошқа бир жойда яшириниб юрибди. У Абсаломнинг одамларидан баъзиларини биринчи ҳужумдаёқ ҳалок қилганда, бу ҳақда эшитган ҳар бир одам: “Абсаломга эргашганлар тор–мор бўлди”, дейди.
10У пайтда ҳатто шер юракли баҳодир йигитлар ҳам қўрқувга тушади. Чунки Исроилдаги ҳар бир одам отангнинг жасурлигини, жангчиларининг ҳам ботирлигини билишади.
11Сенга маслаҳатим шу: Дандан Бэршэвагача чўзилган жойлардаги бутун Исроил лашкари атрофингга тўплансин. Ахир, Исроил халқи денгиз қирғоғидаги қум сингари сон–саноқсиз–ку! Уларни сен ўзинг жангга бошла.
12Довуд қаерда яшириниб юрган бўлса ҳам, унга қарши юриш қиламиз, бутун ер юзини шудринг қоплаганидай, биз ҳам унинг устига бостириб борамиз. Довудни ҳам, ёнидагиларнинг ҳам бирортасини тирик қолдирмаймиз.
13Агар у бирор шаҳардан бошпана топса, ҳамма Исроил одамлари арқон олиб, ўша шаҳарга келишади. Шаҳарни ағдариб, бирор дона тошини ҳам қолдирмай,
14Абсаломга қўшилиб ҳамма бир оғиздан:
15Хушай
16Сизлар ҳозироқ шу хабарни Довудга етказинглар: бу кеча қирда — дарёнинг кечувида тунамасин, ҳозироқ нариги қирғоққа ўтаверсин
17Бу пайтда Абуатар ўғли Йўнатан билан Зодўх ўғли Охимас
18Лекин бир ўспирин ногаҳон уларни кўриб қолди ва Абсаломга хабар берди. Шундан кейин Йўнатан билан Охимас тезда бу шаҳардан чиқиб, Бохурим шаҳрига
19Ҳалиги одамнинг хотини қудуқ оғзини ёпинчиқ билан беркитди. Қуёшда қуритаётгандай бўлиб, устига бошоқ ёйиб қўйди. Шунинг учун ҳеч ким, бу ерда одам бор, деб шубҳаланмасди.
20Абсаломнинг одамлари ўша уйга бориб, аёлдан:
21Улар кетгандан сўнг Охимас билан Йўнатан қудуқдан чиқишди–да, бўлиб ўтган ҳодисалардан шоҳ Довудни хабардор қилиш учун унинг ёнига жўнашди.
22Шу заҳоти Довуд ҳамма одамларини эргаштириб, Иордан дарёсини зудлик билан кечиб ўтди. Тонг отганда, ҳамма Иордан дарёсидан ўтиб бўлган, орқада бирорта ҳам одам қолмаган эди.
23Охитўфел берган маслаҳати амалга ошмаганини кўриб, эшагини эгарлаб жўнади. Ўз шаҳрига
24Абсалом билан ҳамма Исроил лашкари Иордан дарёсини кечиб ўтишаётганда, Довуд Моханайим шаҳрига етиб борган эди.
25Абсалом Йўабнинг ўрнига Эмосани лашкарбоши қилиб тайинлаганди. Эмоса Йўабнинг жияни бўлиб, Исмоил қавмидан
26Абсалом ва унинг қўл остидаги Исроил лашкари
27