1Довуд ёнида юрган одамларини бир жойга тўплаб, улар устидан мингбошилар, юзбошилар тайинлади.
2Сўнг уларни Йўаб, унинг акаси Абушай ва Гатлик [1] Этхайнинг назорати остида уч қисмга бўлиб жўнатди. Шоҳ одамларига:
2— Мен ҳам сизлар билан бирга бораман, — деган эди,
3улар:
3— Биз билан борманг, — дейишди. — Борди–ю, қочишимизга тўғри келиб қолса, ғанимларимиз биз билан қизиқмайди. Ярмимиз ўлиб кетганимизда ҳам эътибор беришмайди. Сиз бизнинг ўн мингтамизга арзийсиз. Сиз бизга шаҳардан туриб ёрдам беринг, бизга шуниси яхши.
4— Сизларга қайсиниси маъқул бўлса, шуни қилганим бўлсин, — деди шоҳ. Одамлар юз, минг кишилик тўдаларга бўлиниб шаҳардан чиқишаётганда, шоҳ дарвоза ёнида турган эди.
5Шоҳ Йўабга, Абушай ва Этхайга:
5— Абсалом ёш, менинг ҳурматим учун унга зиён келтирманглар, — деб тайинлади. Шоҳнинг лашкарбошиларга Абсаломга алоқадор буйруқ берганини ҳамма сипоҳлар эшитишди.
6Абсаломга эргашган Исроил лашкари билан жанг қилиш учун Довуднинг одамлари майдонга чиқишди. Жанг Эфрайим ўрмонида бўлди.
7Довуднинг одамлари Исроил лашкарини мағлуб қилди. Катта талафот бўлди, ўша куни йигирма минг киши ўлди.
8Жанг тобора ёйилиб борарди. Ўша куни ўрмондаги фалокатдан нобуд бўлган одамларнинг сони жангда ўлдирилганларнинг сонидан кўп эди.
9Жанг пайти Абсалом хачирини миниб ёлғиз ўзи қочиб кетаётган эди, тўсатдан Довуднинг одамларига дуч келиб қолди. Хачир катта эман дарахтининг қалин шохлари тагидан елиб кетаётганда, Абсаломнинг боши шохлар орасига кириб қолди. Хачир елиб кетаверди, Абсалом эса дарахтга осилиб қолди.
10Довуднинг одамларидан бири Абсаломнинг осилиб ётганини кўриб қолди ва бориб Йўабга айтди:
10— Абсаломни кўрдим, у бир эман дарахтида осилиб ётибди!
11Йўаб хабар олиб келган одамга:
11— Уни кўрган бўлсанг, нимага ерга қулатиб ўлдирмадинг? Сенга ўн кумуш танга [2] ва бир камар инъом этган бўлардим, — деди.
12Ўша одам Йўабга шундай жавоб берди:
12— Ҳатто минг кумуш танга [3] санаб берганингизда ҳам, шоҳ ўғлига қўлимни теккизмайман. Чунки шоҳнинг сизга, Абушай ва Этхайга “Ёш Абсаломнинг жонини сақланг” деган буйруғини биз ҳам эшитган эдик.
17Абсаломни эса дарахтдан кўтариб олиб, ўрмондаги чуқур бир хандаққа улоқтиришди. Бир талай тош уйиб, хандақ оғзини беркитишди. Шу пайтда Исроил лашкарининг ҳаммаси уй–уйларига қочиб кетишган эди.
18Абсалом ҳаётлигида “Номимни давом эттирадиган битта ўғлим йўқ [4]”, деб Шоҳ сойлигида [5] ўзига атаб бир ёдгорлик тоши ўрнатган ва ёдгорлик тошига ўзининг номини берган эди. Бу ёдгорлик шу кунгача [6] “Абсалом ёдгорлиги” дейилади.
19Зодўхнинг ўғли Охимас Йўабга: — Ижозат берсангиз, тез бориб шоҳимизга: “Эгам сизни ғанимларингиз қўлидан қутқарди”, деб хабар етказсам, — деди.
20— Йўқ, — деди Йўаб, — бугун сен хабар олиб бормайсан. Бошқа сафар хабар етказарсан, лекин бугун эмас. Чунки шоҳнинг ўғли ўлди.
21Кейин Йўаб бир Ҳабашистонлик одамга [7]: — Сен бориб, кўрганларингни шоҳга айт, — деб буюрди. Ўша одам Йўабга таъзим қилди–ю, югуриб кетди.
22— Нима бўлса бўлар, ижозат беринг, мен анави Ҳабашистонликнинг орқасидан югуриб борайин, — деб илтимос қилди.
23— Нима бўлса бўлар, ҳозир югуриб борай, — деб яна илтимос қилди Охимас. — Майли, югур, — деди Йўаб. Охимас шу заҳоти Иордан текислиги бўйлаб югуриб, Ҳабашистонликдан ўзиб кетди.
24Довуд бу вақтда шаҳар дарвозаси олдида [8] ўтирган эди. Қоровул шаҳар дарвозаси тепасига чиқди. Атрофга назар ташлаб, биттасининг югуриб келаётганини кўрди
25ва бу ҳақда шоҳга айтди. Ўша одам тобора яқинлашиб келарди.
25— Биттаси келаётган бўлса, демак, яхши хабар олиб келяпти, — деди шоҳ.
26Қоровул яна бошқасининг югуриб келаётганини кўриб, дарвозабонга: — У ҳам яхши хабар олиб келаётир, — деди шоҳ.
26— Ана, яна биттаси югуриб келяпти, — деб хабар берди.
27— Менимча, олдиндаги одам югуришидан Зодўх ўғли Охимасга ўхшайди, — деди қоровул. — Охимас — яхши одам, яхши хабар олиб келади, — дея жавоб берди шоҳ.