1Шоҳ Довуд Абсалом учун кўз ёши тўкиб, аза тутаётир, деб Йўабга хабар беришди.
2Довуднинг
3Ўша куни сипоҳлар худди урушдан қочганлардай, шаҳарга хижолат тортиб, писиб киришди.
4Шоҳ эса юзини беркитиб, бор овози билан: “Оҳ, ўғлим Абсалом! Абсалом, болагинам, жигарим!” деб фарёд қиларди.
5Йўаб шоҳ турган уйга кириб, унга шундай деди:
6Чунки сиз ўзингиздан нафратланганларга меҳр қўйиб, сизни яхши кўрганлардан нафратланар экансиз. Бугун лашкарбошиларингиз ва мард йигитларингиз сизнинг олдингизда ҳеч нарсага арзимаслигини ошкор қилиб қўйдингиз. Ҳа, мен бир нарсани англаб етдим: бугун Абсалом омон қолиб, ҳаммамиз ўлиб кетсак, сизга яхши бўлар экан!
7Энди туринг, ташқарига чиқиб, одамларингизга далда беринг!
8Шу гапдан кейин шоҳ шаҳар дарвозаси олдига бориб ўтирди. Ҳамма лашкарга: “Шоҳ шаҳар дарвозасида ўтирибди”, деган хабар етиб борди. Шундан кейин улар шоҳнинг ёнига ташриф буюришди.
9Исроилнинг турли қабилаларидан бўлган одамлар бир–бирлари билан баҳс қилишарди:
10Бизга йўлбошчи бўлсин, деб Абсаломга
11Шоҳ Довуд
12Сизлар қариндошларимсиз, жигарларимсиз! Нега сизлар шоҳни қайтариб олиб келишни орқага суряпсизлар?”
13Эмосага ҳам шу гапни етказинглар: “Сен жигаримсан–ку! Сени ҳозирдан бошлаб Йўабнинг ўрнига умрбод лашкарбоши қилиб тайинлайман. Шундай қилмасам, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғини кўрсатсин!”
14Шундай қилиб, Довуд жамики Яҳудо халқини тамоман ўзига
15Шоҳ орқага қайтиб, Иордан дарёси бўйига етиб келди. Яҳудо халқи: “Шоҳни кутиб олайлик, Иордан дарёсидан олиб ўтайлик”, деб Гилгалга
16Бенямин қабиласидан Гера ўғли Шимах ҳам шу ерда эди. У шоҳ Довудни кутиб олиш учун шошилганича Бохурим шаҳридан Яҳудо одамлари билан бирга дарё бўйига етиб келди.
17Унинг ёнида Бенямин қабиласидан минг киши бор эди. Шоул хонадонининг хизматкори Зибах ҳам ўн беш ўғлини ва йигирмата қулини эргаштириб келди. Улар дарё бўйига тезда шоҳдан олдин етиб келишди.
18“Шоҳ хонадонини дарёдан олиб ўтайлик, шоҳнинг ҳамма хоҳишини бажо келтирайлик”, деб улар хизмат қилишди.
19унга ёлворди:
20Чунки мен, қулингиз, ўз гуноҳимни биламан. Мана, шоҳ ҳазратларини кутиб олиш учун бугун жамики Исроилдаги одамлардан биринчи бўлиб мен келдим.
21Шунда Зеруя ўғли Абушай:
22— Эй, Зеруя ўғиллари! — деди Довуд. — Ким сизларнинг фикрингизни сўради? Менга ақл ўргатмоқчимисизлар? Шу топда Исроил шоҳи эканимни ўзим билмайманми? Исроилда шу бугун бирорта одамнинг қони тўкилмайди!
23Сўнг Довуд Шимахга:
24Шоулнинг набираси Мефибосит
25Мефибосит шоҳни кутиб олишга Қуддусдан келганда, Довуд ундан:
26Мефибосит шундай жавоб берди:
27шоҳ ҳазратларининг олдида мен, қулингизнинг юзини қора қилди. Аммо сиз, шоҳ ҳазратлари, Худонинг фариштасидайсиз. Сизга нима маъқул келса, шуни қилинг.
28Отам хонадонининг ҳамма аъзолари шоҳ ҳазратларидан фақат ўлимни кутиб юрганларида, сиз мен, қулингизга хонадонингиздагилар қаторида дастурхонингиздан таом ейиш имтиёзини бердингиз. Сиздан бундан ортиқ бир нарса сўрашга қандай ҳақим бор, эй, шоҳим?!
29— Ўзингнинг ишларинг тўғрисида гапиришингга ҳожат йўқ, — деди шоҳ. — Сенга ва Зибахга, ерларни
30— Шоҳ ҳазратлари ниҳоят саройга соғ–саломат қайтиб келдилар, шунинг ўзи менга кифоя, — деди Мефибосит. — Энди ҳамма ерни Зибах олаверсин.
31
32Борзулай анча кексайиб қолган, саксон ёшда эди. У бой одам бўлиб, шоҳ Моханайимда истиқомат қилиб турган пайтда, шоҳнинг тирикчилигини таъминлаган эди.
33Шоҳ Борзулайга:
34Лекин Борзулай:
35— Мен, қулингиз, ҳозир саксон ёшдаман. Бундан бу ёғига нима ёқади, нима ёқмайди — ажрата билмасам, еб–ичганимнинг таъмини сеза олмасам. Яна эркак–аёл қўшиқчиларнинг овозини фарқлай олмасам. Шундай экан, нимага шоҳ ҳазратларига яна юк бўлайин?
36Мен, қулингиз, Иордан дарёсини шоҳ билан бирга кечиб, сизга бир оз ҳамроҳ бўламан, холос. Шоҳ нима учун менга шу қадар илтифот қилиши керак?
37Ижозат берсангиз, мен орқамга қайтайин, ўз шаҳримда — ота–онамнинг
38— Химхан мен билан нариги қирғоққа кечиб ўтади, — деди шоҳ. — Сиз унга нимани маъқул кўрсангиз, у учун шуни бажо келтираман. Ўзингиз учун нима истайсиз? Айтинг, бажо қилайин.
39Шундан сўнг шоҳ билан барча одамлар Иордан дарёсини кечиб ўтдилар
40Шоҳ Гилгалга жўнади. Химхан ҳам у билан бирга кетди. Яҳудо одамларининг ҳаммаси ва Исроил
41Бир пайт жамики Исроил халқи шоҳнинг олдига бориб шундай дейишди:
42Яҳудо халқи Исроил халқига шундай жавоб қайтаришди:
43— Исроилда ўнта қабила бор, — деб жавоб берди Исроил халқи. — Шунинг учун Довудда сизлардан кўра, бизнинг ўн марта ҳақимиз бор. Шундай экан, нега бизни менсимайсизлар?! Шоҳимизни қайтариб келайлик, деб биринчи бўлиб биз айтмаганмидик?!