1Ўша пайтда Бенямин қабиласидан Шеба деган ярамас бир одам шу ерда — Гилгалда эди. У Бихри деганнинг ўғли эди. Шеба
2Шундан кейин жамики Исроил одамлари Довудни тарк этиб, Шебага эргашиб, кетиб қолишди.
3Шоҳ Довуд Қуддусдаги саройига етиб боргач, саройга қараб туринглар, деб қолдириб кетган ўнта канизагини
4Шундан кейин шоҳ Довуд ўз лашкарбошиси Эмосага:
5Эмоса Яҳудо халқини чақириб келишга кетди. Аммо белгиланган вақтда қайтиб келмади.
6Шундан сўнг Довуд бошқа лашкарбошиси Абушайга деди:
7Ўша заҳоти Абушай Шебани тутиб келиш учун Қуддусдан чиқди. У Йўабни ва унинг одамларини, Харетлик ва Палатлик қўриқчиларни
8Улар Гивондаги
9— Яхшимисан, иним? — деди–ю, гўё уни ўпмоқчи бўлиб, ўнг қўли билан Эмосанинг соқолидан ушлади.
10Эмоса Йўабнинг нариги қўлида ханжар борлигини сезмай қолди. Йўаб ханжарини Эмосанинг қорнига тиқиб юборди, Эмосанинг ичак–човоғи ерга тўкилди. Иккинчи марта ханжар уришига ҳожат қолмади, Эмосанинг жони чиқиб бўлган эди.
11Йўабнинг одамларидан бири Эмосанинг жасади тепасида туриб:
12Эмосанинг жасади қонга беланиб йўлнинг ўртасида ётар, ҳар бир одам жасадга яқинлашганда, унинг тепасида тўхтаб қоларди. Йўабнинг ҳалиги гапирган йигити бу аҳволни кўриб, Эмосанинг жасадини судраб йўл ёқасидаги далага олиб бориб ташлади, устига кийим ташлаб қўйди.
13Жасад йўлдан олиб ташлангандан сўнг, ҳамма Шебани қувлаб, Йўабнинг ортидан кетди.
14Шу орада Шеба ҳамма Исроил қабилалари ерларини босиб ўтиб, Овил–Байт–Махо шаҳрига
15Сўнг Йўаб ҳамма одамлари билан Овил–Байт–Махога бориб, ўша шаҳарни қамал қилиб, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдилар
16Шу пайт бир доно аёл шаҳар ичкарисидан овоз берди:
17Йўаб аёлга яқинроқ борди.
18Аёл гапида давом этди:
19Биз Исроилнинг тинчлигини истаган содиқ кишилармиз. Сиз эса Исроилда онадай бўлган шаҳарни вайрон қилмоқчисиз. Нимага
20— Худо сақласин! — деди Йўаб, — вайрон қилмоқчи ёки бутунлай йўқ қилмоқчи эмасман.
21Ҳечам ундай эмас.
22Сўнг аёл бутун шаҳар аҳлига ўзининг доно гапларини етказди. Шаҳар аҳли Шебанинг бошини кесиб, девордан ошириб Йўабга ташлади. Йўаб бурғусини чалди. Йўабнинг одамлари шаҳардан чиқиб, уйларига қайтиб кетишди. Йўаб ҳам Қуддусга — шоҳнинг ёнига жўнади.
23Йўаб бутун Исроил қўшинининг лашкарбошиси эди. Ёҳайидо ўғли Бинаё эса Харетлик ва Палатлик қўриқчиларнинг сардори эди.
24Одонирам
25Шаво — котиб, Зодўх билан Абуатар —
26Ёвирлик Эро ҳам Довуднинг руҳонийси эдилар.