2 Шоҳлар 3:1-39 UZV2013 - Bible AI

1Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасидаги уруш узоқ давом этди. Шоулнинг хонадони заифлашган сари, Довуд хонадони кучайиб бораверди.

2Довуднинг Хевронда туғилган ўғиллари қуйидагилардир:
тўнғич ўғли — Йизриллик Охинавамдан туғилган Омнўн,

3иккинчиси — Кармиллик Наволнинг беваси Обигайлдан туғилган Хилов, учинчиси — Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Маходан туғилган Абсалом,

4тўртинчиси — Хаггитдан туғилган Одониё, бешинчиси — Обидадан туғилган Шафатиё,

5олтинчиси — Довуднинг бошқа хотини Эглахдан туғилган Йитраём. Довуднинг бу ўғиллари Хевронда туғилган эдилар.

6Шоул хонадони билан Довуд хонадони ўртасида уруш бўлганда, Шоулнинг хонадонидан лашкарбоши Абнур тобора кучайиб бораверди.

7Шоулнинг Ризпа деган канизаги [1] бўларди. У Оё деган одамнинг қизи эди. Бир куни Ишбосит [2] Абнурга:

7— Нимага отамнинг канизаги билан бирга бўлдинг? — деб қолди.

8Абнур Ишбоситнинг гапидан қаттиқ ғазабланиб:

8— Мени, Яҳудога хизмат қилаётган кўппаклардан, деб ўйлаяпсизми? — деди. — Бугунгача отангиз Шоулнинг хонадонига, хеш–ақрабосига, ёр–биродарларига содиқ қолдим–ку. Сизни Довуднинг қўлига бермадим–ку. Энди эса ўша хотин туфайли мени айблаяпсиз.

9[9-10] Эгамиз: “Шоҳликни Шоул хонадонидан тортиб олиб, Дандан Бэршэвагача [3] бўлган жойда яшовчи Исроил ва Яҳудо халқи устидан Довуднинг шоҳлигини барпо қиламан”, деб онт ичган. Энди мен ҳам Довуд учун хизмат қилмасам, Эгам мени не кўйга солса солсин, ундан баттарроғини кўрсатсин.

11Ишбосит Абнурдан қўрқди, унга чурқ эта олмади.

12Шундан сўнг Абнур ўз номидан Довудга чопарлар орқали шундай хабар берди: “Бу юртда сиз ҳукмрон бўлишингиз керак. Мен билан аҳд қилинг. Ўшанда мен сиз томонда бўламан, бутун Исроил халқини сизга мойил қиламан.”

13Довуд шундай жавоб жўнатди: “Яхши, сен билан аҳд қиламан. Лекин битта шартим бор: мени кўргани келганингда, Шоулнинг қизи, хотиним Михални ҳам олиб кел. Акс ҳолда мени кўра олмайсан.”

14Довуд Ишбоситга ҳам элчилар орқали шу хабарни жўнатди: “Хотиним Михални ўзимга қайтариб бер. Мен уни юзта Филистнинг суннат териси эвазига олган эдим [4].”

15Ишбосит Михалнинг эри Палти [5] ҳузурига одамлар жўнатиб, Михални олдириб келди. Палти Лайиш деганнинг ўғли эди.

16Эри йўл бўйи йиғлай–йиғлай Бохурим шаҳригача Михалга эргашиб борди. Кейин Абнур унга:

16— Орқангга қайт! — деди. Палти қайтиб кетди.

17Абнур Исроил оқсоқолларига шундай хабар жўнатди: — Сизлар анчадан бери, Довуд бизга шоҳ бўлсин, деб орзу қилиб келардингизлар.

18Энди ҳаракат қилинглар. Чунки Эгамиз Довуд тўғрисида гапириб: “Халқим Исроилни қулим Довуд орқали Филистларнинг ва жамики ғанимларининг қўлидан қутқараман”, деган.

19Абнур Бенямин одамлари [6] билан юзма–юз гаплашди. Сўнг Исроил халқи ва Бенямин қабиласига маъқул келган маслаҳат тўғрисида Довуд билан гаплашгани Хевронга борди.

20Абнур йигирмата ҳамроҳи билан Довуднинг ҳузурига келди. Довуд Абнур ва унинг ҳамроҳлари шарафига зиёфат берди.

21Абнур Довудга: Довуд Абнурга ижозат берди. Абнур соғ–саломат ўз йўлига кетди.

21— Энди кетишга ижозат беринг, бутун Исроил халқини шоҳ ҳазратлари ҳузурига йиғиб келай, — деди. — Улар сиз билан аҳд қилганларидан кейин, ўзингиз истаган ҳамма жойда шоҳлик қилинг.

22Худди шу пайтда Довуднинг Йўаб бошлиқ одамлари бир босқиндан қайтишди. Улар бир қанча мол–мулкни ўлжа қилиб олиб келишди. Аммо Абнур Хевронда — Довуднинг ҳузурида эмас эди. Довуд Абнурга ижозат бергандан кейин, у соғ–саломат кетган эди.

23Йўаб ҳамма жангчилари билан Хевронга етиб келганда, унга: “Абнур шоҳ ҳузурига келган эди, шоҳ унга қайтиб кетишга ижозат берди, Абнур эсон–омон кетди”, деб айтиб беришди.

24— Нима қилиб қўйдингиз? — деди Йўаб шоҳнинг ҳузурига бориб. — Бу қанақаси, сизнинг ҳузурингизга Абнур ўз оёғи билан келсаю, сиз эса уни қўйиб юборсангиз?! Абнур кетиб қолибди–ку.

25Абнурни биласизми ўзи?! У сизни алдаган, қаерга боришингизни, келишингизни, нима қилаётганингизни билиш учун келган.

26Йўаб Довуднинг ҳузуридан чиқибоқ, Абнурнинг орқасидан чопарлар жўнатди. Чопарлар Абнурни Сиро сардобаси бўйидан қайтариб келишди. Довуд бу воқеадан бехабар эди.

27Абнурни Хевронга қайтариб келишгач, Йўаб: “Холи гаплашиб олайлик”, деб уни дарвоза йўлагига олиб ўтди. Укам Осойилнинг ўлими учун қасос олай, деб Абнурнинг қорнига пичоқ уриб, ўлдирди.

28Довуд бу воқеани эшитгач, деди: — Эгам олдида мен ҳам, шоҳлигим ҳам то абад Абнурнинг қони учун айбдор эмас.

29Унинг қони Йўаб ва унинг жамики ота хонадони гарданига тушсин. Йўабнинг авлодидан яра тошган, тери касаллигига [7] чалинган, чўлоқ, урушда ўлган, нонга зор бўлган кишилар ҳеч аримасин.

30Йўаб акаси Абушай билан биргаликда Абнурни ўлдирди. Абнур Гивондаги урушда уларнинг укаси Осойилни ўлдирган эди.

31Сўнгра Довуд Йўаб билан унинг ҳамма одамларига шундай амр берди: — Абнурнинг жасади тепасида йиғланглар. Кийимларингизни йиртиб, қанорга ўранинглар [8]. Шоҳ Довуднинг ўзи тобутнинг орқасида борди.

32Абнурни Хевронда дафн қилишди. Шоҳ Довуд Абнурнинг қабри устида йиғлади. Ўша ерда ҳамма ҳўнг–ҳўнг йиғлади.

33Шоҳ Довуд Абнур учун йиғлаётиб, шундай марсия айтди:

33“Эй Абнур, аҳмоқлардай ўлишинг керакмиди?!

34Жиноятчилардай қўлларинг боғлиқ эмасди, Жиноятчилардай оёқларингга кишан урилмаганди. Инсофсизлар қўлига тушиб қолдинг сен, Виждонсизлар дастидан нобуд бўлдинг сен.” Ҳамма Абнурнинг тепасида яна йиғлади.

35Қуёш ботмасдан олдин халқ Довуднинг ёнига бориб: — Бирор нарса тановул қилиб олинг, — деб кўндирмоқчи бўлишди. — Қуёш ботмасдан олдин нон ёки бошқа бирор нарса тановул қилсам, Худо мени не кўйга солса солсин, ҳатто ундан баттарроғига дучор қилсин, — деб онт ичди Довуд.

36Шоҳнинг ҳамма қилган ишлари барчага маъқул келгани сингари, халқ унинг бу ишини ҳам маъқул топди.

37Ўша куни бутун Исроил халқи Абнурнинг ўлдирилишида шоҳнинг қўли йўқлигини билди.

38Шоҳ одамларига деди: — Билмайсизларки, бугун Исроилдан бир йўлбошчи, улуғ бир инсон кетди.

39Худо мой суртиб танлаган шоҳ бўлсам ҳам, бугун ожизман. Анави Зеруянинг ўғиллари мендан анча кучли. Эгам ёмонларнинг қилмишига яраша жазосини берсин.

e>