2 Шоҳлар 5:1-25 UZV2013 - Bible AI

1Жамики Исроил қабилалари Хевронга — Довуднинг ҳузурига келиб шундай дейишди: — Биз ҳам сизнинг жигарингизмиз.

2Илгари Шоул шоҳимиз бўлганда ҳам, урушларда Исроил лашкарига ўзингиз бош бўлар эдингиз. Эгамиз сизга: “Сен халқим Исроилнинг чўпони бўлиб, уларни боқасан, Исроилга сен раҳнамолик қиласан”, деб ваъда берган эди.

3Шундай қилиб, Довуд Хевронда Исроил оқсоқоллари билан Эгамиз олдида аҳд қилди. Исроил оқсоқоллари Довуднинг бошига мой суртиб, уни Исроил устидан шоҳ қилиб кўтаришди.

4Довуд ўттиз ёшида шоҳ бўлиб, қирқ йил шоҳлик қилди.

5Хевронда етти йилу олти ой Яҳудо устидан, Қуддусда эса ўттиз уч йил бутун Исроил ва Яҳудо устидан шоҳ бўлди.

6Шоҳ Довуд одамлари билан Қуддусда яшаётган Ёбус халқига қарши отланганда, улар Довудга: “Сен бу ерга кира олмайсан, ҳатто орамиздаги кўрлар билан чўлоқлар ҳам сени орқангга улоқтириб юборади”, дейишди. Ёбус халқи: “Довуд шаҳримизни босиб ололмайди”, деб ўйлаган эди.

7Аммо Довуд Сион қалъасига [1] бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси”, деб ном берилди.

8Ўша куни Довуд одамларига шундай деди: — Кимки Ёбус халқини енгмоқчи бўлса, шаҳарга қувур орқали кириб, “чўлоқ” ва “кўр” Ёбусларга ҳужум қилсин. Уларни кўргани кўзим йўқ.” Шу сабабдан: “Кўрлар билан чўлоқлар Худо уйига кирмайди”, деган гап пайдо бўлган.

9Шундай қилиб, Довуд қалъани эгаллаб, бу ерни “Довуд қалъаси”, деб атади. У Милло деган жойдан [2] бошлаб бутун шаҳар атрофини девор билан мустаҳкамлади.

10Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Парвардигори Олам — Эгамиз унга ёр эди.

11Тир [3] шоҳи Хирам Довудга элчилар жўнатиб, садр ёғочларини, дурадгорлар ва тош терувчиларни ҳам йўллади. Улар Довудга бир сарой қуриб беришди.

12Довуд энди билдики, Эгамиз уни Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлаган экан, Эгамиз Ўз халқининг ҳақи–ҳурмати учун унинг шоҳлигини юксалтирган экан.

13Довуд Хеврондан Қуддусга келгандан кейин, бу ерда яна канизаклар [4], хотинлар олди, улардан янада кўп ўғил–қизлар кўрди.

14Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шимо [5], Шўвав, Натан, Сулаймон,

15Йибхар, Элишува, Нафах, Ёфия,

16Элишама, Элёдах ва Элифалет.

17Филистлар: “Исроил халқи Довудга мой суртиб шоҳ қилишибди” деган хабарни эшитишди. Шундан кейин барча Филист лашкари Довудни қидириб жангга отландилар. Довуд бу хабарни эшитиб, муҳофаза қўрғонига чиқди.

18Филистлар келиб, Рафа сойлигида [6] ёйилдилар.

19Довуд Эгамиздан: — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга, — уларни албатта қўлингга бераман.

19— Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради [7]

20Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга кетди ва у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб далани босгани сингари, Эгам ғанимларимни босиб, олдимдан улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” [8] деган ном берилди.

21Филистлар ўша ерда бутларини ташлаб қочган эдилар, Довуд одамлари билан ўша бутларни олиб кетди.

22Ундан сўнг Филистлар яна Рафа сойлигига келиб, жангга шай бўлиб туришди.

23Довуд тағин Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради. Эгамиз эса шундай жавоб берди: “Олд томонидан ҳужум қилма. Уларнинг орқасига айланиб ўтгин–да, мумиёли дарахтлар томондан яқинлашиб бор.

24Мумиёли дарахтлар тепасида қадам товушларини эшитганинг заҳоти уларга ҳужум қил. Ўшанда Мен Филист лашкарини йўқ қилиш учун сенинг қаршингдан чиқаман.”

25Довуд, Эгамиз амр берганидай қилиб, Ғибодан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистларни тор–мор қилди.

e>