1Шоҳ Довуд ўз саройида яшар,
2Шоҳ бир куни Натан пайғамбарга деди:
3— Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер,
4Ўша куни кечаси Натанга Эгамизнинг сўзи аён бўлди:
5“Қулим Довуднинг олдига боргин–да, унга шу гапларни етказ:
6
7Мен ҳеч қачон Исроил халқининг раҳнамоларига — халқимнинг чўпонларига шикоят қилмадим. Ҳеч қачон уларнинг бирортасига: “Нима учун менга садр дарахти ёғочидан уй қуриб бермадингизлар?” деб айтмадим.
8Энди қулим Довудга айт:
9Қаерга борсанг, сен билан бўлдим, ҳужум қилганингда, ҳамма ғанимларингни йўқ қилдим. Энди сенинг номингни оламдаги улуғ одамларнинг номи сингари машҳур қиламан.
10
12Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман.
13Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан.
14Мен унга Ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Агар гуноҳ қилса, ота ўғлини жазолагандай, Мен ҳам уни жазолайман.
15Сени шоҳ бўлсин, деб Шоулни иноятимдан маҳрум қилган эдим. Лекин ўғлингдан ҳеч қачон марҳаматимни дариғ тутмайман.
16Хонадонинг ва шоҳлигинг Менинг олдимда абадий туради, тахтинг то абад мустаҳкам бўлади.”
17Худо аён қилганларнинг ҳаммасини Натан Довудга айтди.
18Шундан кейин шоҳ Довуд Эгамизнинг ҳузурида ўтириб
19Бунинг устига, эй, Эгамиз
20Мен Сенга ортиқ нима дея олардим, Эгамиз Раббий! Ахир, бу қулингни биласан–ку.
21Берган ваъдангга, Ўз хоҳишингга мувофиқ, шундай улуғвор иш қилдинг ва бу қулингга аён этдинг.
22Нақадар улуғворсан, эй, Эгамиз Раббий! Сенга ўхшаган бошқа худо ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз, Сенинг асло ўхшашинг йўқ, Сендан ўзга Худо йўқ!
23Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй, Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг билан халқинг олдидан бегона халқлару худоларни қувдинг.
24Халқинг Исроилни, то абад Ўзимнинг халқим бўлади, деб мустаҳкамладинг, эй, Эгам, Сен уларнинг Худоси бўлдинг.
25Эй,
26токи одамлар, Сарвари Олам — Исроилнинг Худоси экан, деб номингни то абад мақтаб юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг хонадонини Ўзинг ҳар доим мустаҳкам қилгин.
27Эй, Исроилнинг Худоси — Сарвари Олам! Бу қулингга, сенинг хонадонингни яратаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди.
28Эй, Эгамиз Раббий! Сен — Худосан, сўзларинг — ҳақ. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан.
29Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда то абад турсин. Сен сўз бергансан, эй, Эгамиз Раббий! Сенинг марҳаматинг туфайли бу қулингнинг хонадони то абад марҳаматга сазовор бўлғай.”