1Шоҳ Довуд анча кексайди
2Шунда аъёнлари Довудга айтишди:
3Шундай қилиб, бутун
4Қиз ғоятда гўзал эди. У шоҳни парвариш қилиб, унинг хизматида бўлди. Лекин шоҳ қизга яқинлашмади.
5Абсалом вафот этгандан кейин, Довуднинг Хаггитдан туғилган Одониё исмли ўғли “Мен шоҳ бўламан”
6Отаси эса “Нима учун сен бундай қиляпсан?” деб ҳеч қачон уни тергамади. Одониё Абсаломдан кейингиси бўлиб, жуда чиройли йигит эди.
7У Зеруя ўғли Йўаб ва
8Лекин руҳоний Зодўх, Ёҳайидо ўғли Бинаё, пайғамбар Натан, Шимах, Рей ва Довуднинг қўриқчилари Одониё томонга ўтмадилар.
9Одониё Эн–Рўғол булоғи
10Пайғамбар Натанни, Бинаёни, шоҳнинг қўриқчиларини, укаси Сулаймонни эса таклиф қилмади.
11Шундан сўнг Натан Сулаймоннинг онаси Ботшевага деди:
12Энди мен сенга шундай маслаҳат бераман: Сен ўзингнинг ва ўғлинг Сулаймоннинг ҳаётини қутқар.
13Шоҳ Довуд саройига бориб, унинг ҳузурига киргин. Шоҳга шундай деб айт: “Шоҳ ҳазратлари бу чўрисига, мендан кейин ўғлинг Сулаймон шоҳ бўлади, мендан кейин тахтга у ўтиради, деб ваъда бермаганмидилар?! Нимага энди Одониё шоҳ бўлиб қолди?”
14Сен у ерда шоҳ билан суҳбатни давом эттираётганингда, мен орқангдан кириб, сенинг гапингни қўллаб–қувватлайман.
15Ботшева бориб, шоҳ Довуднинг хонасига кирди: шоҳ жуда мункиллаб қолган, Шунамлик Обиша эса унинг хизматини қилаётган эди.
16Ботшева шоҳга эгилиб таъзим қилди.
17Ботшева унга деди:
18Энди эса Одониё шоҳ бўлиб қолибди. Шоҳ ҳазратлари эса бу ҳақда ҳеч нарса билмайдилар.
19У бир талай буқа, боқилган бузоқ ва қўйлар сўйиб, шоҳимизнинг ҳамма ўғилларини, руҳоний Абуатарни, лашкарбоши Йўабни таклиф қилибди. Қулингиз Сулаймонни эса таклиф қилмабди.
20Шоҳ ҳазратлари! Жамики Исроил халқининг кўзлари сизга қадалган, ўзингиздан кейин тахтга ким ўтиришини сиз эълон қилишингизни кутишяпти.
21Акс ҳолда шоҳ ҳазратлари оламдан ўтиб, ота–боболари ёнига кетганларида, мен ва ўғлим Сулаймон хиёнаткордай бўлиб қоламиз.
22Ботшева шоҳ билан гаплашаётганда, пайғамбар Натан келиб қолди.
23Шунда шоҳга: “Пайғамбар Натан шу ердалар, сизни кўрмоқчилар”, деб хабар беришди. Натан шоҳ ҳузурига кирди–ю, ер ўпиб унга таъзим қилди.
24Кейин у шоҳга деди:
25У бугун чиқибоқ бир талай буқа, боқилган бузоқ, қўйлар сўйиб, шоҳнинг ҳамма ўғилларини, қўшинингизнинг лашкарбошиларини
26Мен, қулингизни, руҳоний Зодўхни ва Ёҳайидо ўғли Бинаёни, қулингиз Сулаймонни эса таклиф қилмади.
27Буларнинг ҳаммаси шоҳ ҳазратларининг хоҳишига кўра бўлдими? Шоҳ ҳазратлари ўзларидан кейин тахтга ким ўтириши ҳақида биз, қулларига нега аён қилмадилар?
28Шунда Довуд “Ботшевани менга чақиринглар!” — деди. Ботшева кириб, шоҳ қаршисида турди.
29
31Ботшева ер ўпиб, шоҳга таъзим қилди:
32— Руҳоний Зодўхни, пайғамбар Натанни, Ёҳайидо ўғли Бинаёни менинг ҳузуримга таклиф қилинглар! — деди шоҳ Довуд. Улар шоҳ ҳузурига кириб келдилар.
33Шундан сўнг шоҳ уларга:
34У ерда руҳоний Зодўх ва пайғамбар Натан Сулаймоннинг бошига
35Сўнг унинг орқасидан қайтиб келинглар. У келгач, менинг тахтимга ўтирсин, менинг ўрнимга шоҳ бўлсин. Мен уни Исроил ва Яҳудонинг
36Бинаё шоҳга қарата:
37— Эгамиз доим шоҳ ҳазратлари билан бўлган эди. Бундан кейин У Сулаймонга ёр бўлсин, Сулаймоннинг тахтини шоҳимиз Довуд ҳазратлари тахтидан ҳам юксак қилсин.
38Руҳоний Зодўх, пайғамбар Натан, Ёҳайидо ўғли Бинаё, шоҳнинг Харетлик ва Палатлик қўриқчилари
39Руҳоний Зодўх чодирдан
40Халқ Сулаймонга эргашиб, най чалиб, ўйин–кулги қилиб кетди. Халқнинг қийқириғидан гўё ер титраб кетди.
41Одониё ва ҳамма таклиф қилинганлар таомни еб бўлар–бўлмас, шовқин–суронни эшитиб қолдилар. Йўаб бурғу овозини эшитиб: “Нимага бунчалик шовқин? Шаҳарни ларзага келтиради–я”, — деди.
42У гапини тугатмаган ҳам эдики, руҳоний Абуатарнинг ўғли Йўнатан кириб келди.
43— Йўқ, шоҳимиз Довуд ҳазратлари Сулаймонни шоҳ қилиб кўтардилар, — деб жавоб берди Йўнатан.
44— Шоҳ Довуд у билан бирга руҳоний Зодўхни ва пайғамбар Натанни, Бинаёни, ўзининг Харетлик ва Палатлик қўриқчиларини юборди. Улар Сулаймонни шоҳнинг хачирига ўтқазишди.
45Руҳоний Зодўх ва пайғамбар Натан Гихўн булоғида Сулаймоннинг бошига мой суртиб, шоҳ қилдилар. У ердан шод–хуррам бўлиб қайтиб келишди. Шунинг учун шаҳар ола–ғовур бўлиб қолди. Сизлар эшитаётган шовқин–суроннинг боиси шудир.
46Сулаймон шоҳлик тахтига ўтирибди.
47Шоҳнинг аъёнлари Довуд ҳазратларини табриклаш учун келиб шундай дейишди: “Сулаймоннинг номини Худойингиз сизнинг номингиздан ҳам кўпроқ улуғласин, унинг тахтини сизнинг тахтингиздан ҳам юксалтирсин.” Шоҳ эса тўшагида ётганича Худога сажда қилиб,
48бундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бугун кўзларим очиқлигида зурриётимдан биттасини тахтга ўтқазди.”
49Одониёнинг меҳмонлари қўрқув ичида ўринларидан туриб, ҳаммаси ҳар ёққа тарқалиб кетдилар.
50Одониё ҳам Сулаймондан қўрққанидан ўрнидан турди–ю, қочиб бориб,
51Сулаймонга шу хабарни олиб келдилар: “Одониё шоҳ Сулаймондан қўрқяпти, у қурбонгоҳнинг бурчагини маҳкам ушлаб олиб, Сулаймон, бу қулимни ўлдирмайман, деб олдин менга сўз берсин, деяпти.”
52— Агар у менга содиқ бўлса, — деди Сулаймон, — бирорта тукига зарар етмайди. Борди–ю, кўнглида ёмонлик бўлса, бошини оламан.
53Шоҳ Сулаймон одам юбориб, Одониёни қурбонгоҳдан олдириб келди. Одониё келиб, шоҳ Сулаймонга таъзим қилди. Шундан сўнг Сулаймон: “Бор, уйингга жўна!” — деди унга.