1Шава
2Малика Қуддусга жуда кўп миқдорда олтин ва қимматбаҳо тошлар, хушбўй зираворлар юкланган катта карвонни бошлаб келди.
3Сулаймон маликанинг ҳамма саволларига жавоб берди, маликанинг бирорта саволига жавоб беришда қийналмади.
4Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини, у қурган саройни,
5дастурхонидаги ноз–неъматларни, аъёнларнинг тартиб–қоидага кўра жойлашувларини, шоҳ соқийлари
6шоҳга деди:
7Келиб ўз кўзларим билан кўрмагунча гап–сўзларга ишонмаган эдим. Менга ҳатто ярмини ҳам айтишмаган экан. Мен эшитгандан ҳам кўра, донороқ экансиз, бойлигингиз ҳам жуда кўп экан.
8Нақадар бахтиёрдир одамларингиз! Омадлидир хизматкорларингиз! Улар доимо ҳузурингизда бўлиб, донолигингиздан баҳра олишар.
9Сиздан мамнун бўлиб,
10Малика Сулаймонга 250 пуд
11Хирамнинг Офирдан олтин олиб келган кемалари жуда кўп сандал дарахти ёғочлари, қимматбаҳо тошлар келтирганди.
12Шоҳ у ёғочлардан
13Шоҳ Сулаймон Шава маликасига истаганини ва сўраганини муҳайё қилди. Бундан ташқари, маликага кўнгилдан чиқариб ҳадялар инъом этди. Шундан кейин малика ҳамма одамларини эргаштириб, ўз юртига жўнаб кетди.
14Ҳар йили Сулаймонга келиб турадиган олтиннинг оғирлиги 1425 пуд
15Одамларнинг олди–соттисидан, савдогарлар тижоратидан олинадиган солиқ ва бутун Араб шоҳларидан, Исроилдаги вилоят ҳокимларидан олинадиган ўлпон бунга кирмасди.
16Шоҳ Сулаймон олтиндан икки юзта катта қалқон ясаттирди. Ҳар бир қалқонни ясашга ярим пуд
17Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясаттирди. Ҳар бир қалқон учун 400 мисқол
18У яна фил тишидан катта тахт ясаб, уни тоза олтин билан қоплатди.
19Тахтнинг олтита поғонаси бўлиб, суянчиғининг юқориси орқага қайрилган, ўриндиғининг икки томонида тирсаги бор эди. Тирсакларнинг ёнида иккита шер тасвири турарди.
20Ҳар бир поғонанинг икки чеккасида ҳам биттадан шер тасвири бўлиб, тахтнинг олти поғонасида жами ўн иккита шер тасвири бор эди. Бундай тахт бошқа бирорта шоҳликда бўлмаган эди.
21Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган ҳамма идишлари олтиндан, “Лубнон ўрмони” деган уйдаги ҳамма идишлар ҳам тоза олтиндан бўлиб, бирорта ҳам буюм кумушдан ясалмаган эди. Сулаймон даврида кумуш арзимас нарса бўлиб қолганди.
22Хирамнинг кемалари қаторида, Сулаймоннинг ҳам денгизда савдо кемалари бўлиб, бу кемалар ҳар уч йилда қайтиб олтин, кумуш, фил тишлари, турли–туман маймунлар
23Шундай қилиб, Сулаймон бойликда ҳам, доноликда ҳам ер юзидаги ҳамма шоҳлардан ўтиб кетди.
24Сулаймонга Худо берган доноликни эшитмоқ учун бутун дунё унинг олдига келгани ошиқарди.
25Келганларнинг ҳар бири кумуш ва олтин идишлар, кийим, қурол–аслаҳа, хушбўй зираворлар, от ва хачирлар ҳадя қилиб олиб келар эди. Бундай ҳол йиллаб давом этарди.
26Сулаймон
27Шоҳ Қуддусда кумушни оддий тош билан баравар қилиб қўйди. Садр ёғочлари эса кўплигидан
28Шоҳнинг савдогарлари Мисрдан
29Мисрдан келтирилган ҳар бир жанг араваси учун 600 кумуш танга