1Шоҳ Сулаймон
2
3Унинг етти юзта хотини шоҳлар қизларидан бўлиб, уч юзта канизаги
4Охири шундай бўлдики, кексайган чоғида шоҳнинг кўнгли хотинлари туфайли бегона худоларга
5Шундай қилиб, Сулаймон Сидон аҳолисининг худоси
6Сулаймон
7Қуддуснинг шарқидаги тепаликда
8Ҳамма ажнабий хотинлари ўз худоларига тутатқи тутатиб,
9
11Шундан кейин У Сулаймонга деди:
12Лекин отанг Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун бу ишни сен ҳаётлигингда қилмайман. Шоҳликни ўғлингнинг қўлидан тортиб оламан.
13Шунда ҳам шоҳликнинг ҳаммасини тортиб олмайман, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Ўзим танлаб олган Қуддус ҳақи–ҳурмати учун битта қабилани сенинг ўғлингга қолдираман.
14Эгамиз Сулаймонга Эдомлик Ҳададни душман қилиб қўйди. У Эдом шоҳлари наслидан эди.
15Анча олдин Довуд
16Исроил лашкари ва Йўаб Эдомдаги эркак зотини битта қўймай қириб ташлагунга қадар, олти ой у ерда қолган эдилар.
17Шунда Ҳададга ва унинг отасига хизмат қилган баъзи Эдомликлар Мисрга қочиб кетишган эди. Ўша пайтда Ҳадад кичкина бола эди.
18Улар
19Ҳадад фиръавннинг ҳурматини қозонди. Фиръавн Ҳададга қайинсинглисини — малика Тахпанаснинг синглисини никоҳлаб берди.
20Хотини Ҳададга ўғли Гануватни туғиб берди. Тахпанас болани фиръавн хонадонида тарбия қила бошлади. Гануват фиръавн хонадонида унинг ўғиллари қаторида улғайди.
21Ҳадад Мисрда: “Довуд оламдан ўтибди, лашкарбоши Йўаб ҳам вафот этибди”, деган хабарни эшитгач, фиръвнга деди:
22Юртимга кетаман, дейсан, нима, менинг ёнимда бирор нарсага муҳтожлик сезяпсанми? — деб сўради фиръавн.
23Худо Разўнни ҳам Сулаймонга душман қилиб қўйди. Разўн Элёдах деганнинг ўғли эди. Разўн ўз хўжайини, Зўво шоҳи Ҳададзарнинг дастидан қочиб кетган эди.
24Довуд Зўволикларни қиргач
25У ҳам Сулаймон ҳаёт пайтида Исроилга душман бўлиб қолди. Разўн Орамда шоҳ бўлиб турар экан, Ҳадад каби, Исроилга нафрат билан қараб, доимо душманлик қилиб келди.
26Яна Сулаймоннинг аъёнларидан бири —
27Ерибом Сулаймонга қарши бош кўтарганининг сабаби қуйидагича эди: Сулаймон Қуддуснинг шарқ томонидаги пастликни тўлдириб, мустаҳкамлаб
28Ерибом жуда ҳам қобилиятли йигит эди. Ерибомнинг ғайратлилигини кўрган Сулаймон уни Юсуф қабиласидан олинган
29Бир куни Ерибом Қуддусдан ташқари чиққан эди, Шилўлик пайғамбар Охиё билан йўлда учрашиб қолди. Охиё янги кийимлар кийиб олган экан. У ерда икковидан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
30Шу пайт Охиё устидаги янги кийимларини ечди–ю, йиртиб ўн икки бўлакка бўлиб ташлади.
31Кейин Ерибомга деди:
32Қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Исроилнинг ҳамма қабилалари орасидан Ўзим танлаб олган Қуддус шаҳри ҳақи–ҳурмати учун битта қабила
33Сулаймон
34Аммо шоҳликни ундан тамомила тортиб олмайман. Амр ва фармонларимга риоя қилган ва ўзим танлаб олган қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати учун, Сулаймонни умрининг охиригача шоҳ қиламан.
35Шоҳликни эса унинг ўғлидан тортиб олиб, ўнта қабилани сенга бераман.
36Мен ўша ерда улуғланай, деб Ўзим учун Қуддус шаҳрини танлаганман. Қулим Довуднинг чироғи Қуддусда ҳеч қачон ўчмасин, деб Сулаймоннинг ўғлига битта қабилани бераман.
37Мен сени Исроил
38Агар қулим Довудга ўхшаб айтганларимга итоат қилсанг: йўлларимдан юрсанг, олдимда тўғри ишлар қилсанг, фармон ва амрларимга риоя қилсанг, Мен сен билан бўламан. Исроилни сенга бериб, Довудга қилганимдай, хонадонинг ҳукмронлигини ўзингдан кейин ҳам давом эттираман.
39Сулаймоннинг шу қилмишлари эвазига Довуднинг наслини таҳқирлайман, лекин то абад эмас.”
40Сулаймон Ерибомни ўлдирмоқчи бўлди. Ерибом эса Мисрга — Миср шоҳи Шишахнинг ёнига қочиб кетди. У Сулаймон вафот этгунча Мисрда қолди.
41Сулаймоннинг бошқа ишлари, бутун фаолияти, унинг донишмандлиги ҳақида “Сулаймоннинг ишлари” китобида ёзиб қолдирилган.
42Сулаймон Қуддусда бутун Исроил устидан ҳукмдор эди. Унинг ҳукмронлиги қирқ йил давом этди.
43Сулаймон оламдан ўтди. У отаси Довуд қалъасида ота–боболари ёнига дафн қилинди. Ўрнига эса ўғли Рахабом шоҳ бўлди.