3 Шоҳлар 12:1-33 UZV2013 - Bible AI

1Рахабом Шакам шаҳрига [1] кетди. Жамики Исроил [2] халқи ҳам, Рахабомни шоҳ қилиб кўтарамиз, деб Шакамга келишди.

2Набат ўғли Ерибом бу ҳақда эшитиб, Мисрдан қайтди [3]. У Сулаймоннинг дастидан Мисрга қочиб кетганича, ҳануз ўша ерда эди.

3Исроил халқи одам юбориб, уни айттириб келди. Сўнгра Ерибом билан барча Исроил жамоаси Рахабом ҳузурига келиб, унга шу гапни айтишди:

4— Отангиз бизга оғир бўйинтуруқ солган эди. У бизни мажбур қилган оғир меҳнатни энди сиз енгиллатиб, бўйинтуруқдан халос қилинг. Ўшанда биз сизга итоат этамиз.

5— Ҳозир қайтиб кетаверинглар, — деди Рахабом келганларга, — уч кундан кейин яна ҳузуримга келинглар. Шундай қилиб, халқ қайтиб кетди.

6Шоҳ Рахабомнинг отаси Сулаймон ҳаётлиги даврида оқсоқоллар ҳар доим унинг олдида ҳозиру нозир эдилар. Шоҳ ўша оқсоқолларга маслаҳат солди. — Сизлар нима дейсизлар, бу халққа нима деб жавоб берсам бўлади?

7Оқсоқоллар шоҳга шундай деб маслаҳат беришди: — Агар сиз бу халққа бугун қул бўлиб хизмат қилсангиз, уларга жавоб берганингизда, яхши сўзингизни аямасангиз, улар сизга бир умр хизмат қиладилар.

8Лекин шоҳ оқсоқолларнинг маслаҳатларини рад қилди. Бирга ўсган ва ўзига хизмат қилаётган ёш йигитлар билан маслаҳатлашди.

9Шоҳ ўша йигитларга деди:

9— Бу халқ менга: “Отангиз бизга солган оғир бўйинтуруқдан энди бизни сиз халос қилинг”, деяпти. Уларга нима деб жавоб берайин? Сизлар қандай маслаҳат берасизлар?

10Рахабом билан бирга ўсиб–улғайган ёш йигитлар унга шундай маслаҳат беришди: — Арз қилган ўша халққа шундай деб айт: “Менинг синчалоғим отамнинг белидан ҳам йўғон.

11Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб, жазолайман.”

12Рахабом Ерибом билан халққа: “Учинчи куни ҳузуримга келинглар”, деб айтгани учун, халқ айтилган пайтда шоҳ Рахабомнинг ҳузурига келди.

13[13-14] Шоҳ оқсоқолларнинг берган маслаҳатларини писанд қилмай, ёш йигитларнинг гапига кириб, халққа кескин жавоб берди:

13— Отам сизларга оғир бўйинтуруқ солган эди, энди мен ундан ҳам баттар қиламан. Отам сизларни қамчи билан уриб жазолаган экан, мен эса чаёнларга чақтириб жазолайман.

15Шундай қилиб, шоҳ халққа қулоқ солмади. Эгамизнинг Шилўлик Охиё орқали Набат ўғли Ерибомга берган сўзи [4] бажо бўлиши учун, Худо бу воқеани шундай режалаштирган эди.

16Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди:
Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй, Исроил халқи, ҳамма ўз уйига қайтсин! Эй, Довуд, энди ўз кўмочингга ўзинг кул тортавер!”
Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди.

16“Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ,

17Фақат Яҳудо шаҳарларида яшайдиган Исроил халқи устидангина Рахабом ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди.

18Шоҳ Рахабом қароллар бошлиғи Одонирамни [5] Исроил халқи олдига юборган эди, Исроил халқи уни тошбўрон қилиб ўлдирди. Бу хабарни шоҳ Рахабом эшитди–ю, шоша–пиша жанг аравасига миниб Қуддусга қочди.

19Исроил халқи ўша кундан бошлаб Довуд хонадонидан юз ўгирди.

20Исроил [6] халқи: “Ерибом қайтиб келибди”, деган хабарни эшитишди–ю, одам юбориб, уни ўзларининг ҳузурига чақиртириб келишди. Исроил халқи Ерибомни бутун Исроилга шоҳ қилдилар. Довуд хонадонига содиқ бўлган фақат Яҳудо қабиласи қолди, бошқа ҳеч ким бу хонадонга эргашмади.

21Сулаймон ўғли Рахабом Қуддусга келиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан 180.000 одамни сипоҳликка танлаб олди. “Шоҳликни қайтариб оламан”, деган мақсадда уларни Исроил халқига қарши жанг қилиш учун тайёрлади.

22Лекин ўшанда пайғамбар Шамаёга Худонинг қуйидаги сўзлари аён бўлди:

23“Сулаймоннинг ўғли, Яҳудо шоҳи Рахабомга, бутун Яҳудо ва Бенямин қабиласига, бу ердаги бошқа халқларга шу гапларни етказ:

24Эгамиз шундай айтмоқда: қариндошларингиз Исроил халқига қарши уруш бошламанглар! Ҳар ким ўз уйига қайтсин! Чунки бу ишлар ҳаммаси Мендан бўлди.” Улар Эгамизнинг амрига итоат этиб, уйларига қайтиб кетдилар.

25Ерибом Эфрайим қирларидаги Шакам шаҳрини мустаҳкам қилиб, ўша ерда ўрнашди. У ердан Паниёлга [7] кетиб, у шаҳарни ҳам мустаҳкам қилди.

26Кейин Ерибом ўзига ўзи айтди: “Шоҳлик яна Довуд хонадонига қайтиб қолиши мумкин.

27Агар бу халқ Эгамизнинг уйига қурбонлик қилиш учун Қуддусга бораверса, у пайтда халқнинг кўнгли яна ўзларининг ҳукмдори Яҳудо шоҳи Рахабомга чопади, мени эса ўлдирадилар.”

28Шундан сўнг шоҳ маслаҳатчилари билан маслаҳатлашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй, Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! [8]

29Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига [9] ўрнаштирди.

30Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди [10]. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди.

31Ерибом, бундан ташқари, бегона худоларга атаб саждагоҳлар [11] қурдирди. Леви қабиласидан бўлмаган халқдан руҳонийлар тайинлади.

32Ерибом саккизинчи ойнинг [12] ўн бешинчи кунини, Яҳудода бўладиган байрамга [13] ўхшаш байрам деб тайин қилди. Кейин қурбонгоҳга чиқиб, Байтилда ясаган олтин бузоқларга қурбонликлар келтирди. Байтилда ўзи барпо қилган саждагоҳларга руҳонийлар тайинлаган эди.

33Шундай қилиб, саккизинчи ойнинг ўн бешинчи кунини Исроил халқи учун байрам деб тайин этгач, Байтилга борди. Байрамни нишонлаш учун қурбонгоҳ ёнига келиб қурбонлик келтирди.

le>