1
2— Сени Мен тупроқ остидан чиқариб юксалтирдим. Сени халқим Исроилнинг ҳукмдори қилдим. Сен эса Ерибомнинг йўлидан кетиб, халқим Исроилни гуноҳга ботирдинг. Гуноҳларингиз Мени ғазаблантирди.
3Мана кўрасан, Набат ўғли Ерибом хонадони сингари, сенинг оилангни ҳам илдизидан қуритаман.
4Сенинг уруғингдан шаҳарда вафот этган одам кўппакларга ем бўлар, қирда вафот этган одам кўкдаги қушларга ем бўлар.
5Башонинг бошқа ишлари, фаолияти, каҳрамонликлари “Исроил шоҳларининг тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.
6Башо ҳам оламдан ўтиб, Тирзада ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Элох шоҳ бўлди.
7Хонин ўғли Ёҳу орқали Башога ва унинг хонадонига
8Осо
9Лекин
10Шунда Зимри ичкарига кирди–ю, уни ўлдирди. Сўнг Зимри шоҳ бўлиб олди. Осо Яҳудода шоҳлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, шу воқеа юз берди.
11Зимри шоҳ бўлиб тахтга ўтиргач, Башо хонадонини битта қўймай қириб ташлади. Башонинг на қариндош–уруғидан, на ёр–биродарларидан бирор эркак зоти тирик қолди.
12Ёҳу пайғамбар орқали Эгамизнинг айтган сўзларига кўра, Зимри Башо хонадонини йўқ қилди.
13Башо билан унинг ўғли Элохнинг гуноҳлари кўп бўлиб, улар Исроил халқини гуноҳга ботирган, ўзларининг бутлари билан Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантиргани учун, шу ҳодисалар юз берган эди.
14Элохнинг бошқа ишлари, бутун фаолияти “Исроил шоҳлар тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.
15Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига йигирма етти йил бўлганда, Зимри ҳам Тирзада етти кун Исроилга шоҳ бўлди. Лашкарлар шу пайтда Гибитон шаҳрини қамал қилиб турган эди. Бу шаҳар Филистларники эди.
16“Зимри шоҳга суиқасд уюштирибди, шоҳни ўлдирибди”, деган хабарни лашкарлар Гибитонни қамал қилиб турган ерда эшитишди. Халқ лашкарбоши Омрини қароргоҳда ўша куниёқ Исроил шоҳи қилиб кўтарди.
17Омри Исроил лашкарини бошлаб Гибитондан чиқиб келди ва Тирзани қамал қилди.
18Зимри эса шаҳарнинг қўлдан кетганини кўрди–ю, шоҳ саройининг ички қалъасига кирди. Кейин орқасидан шоҳ саройига ўт қўйиб юбориб, ўзи ҳам нобуд бўлди.
19Зимри гуноҳ қилгани учун шу ҳодисалар юз берган эди. У Ерибомнинг йўлидан юриб, Эгамиз олдида қабиҳликлар қилган, ҳам ўзи гуноҳ қилган, ҳам Исроил халқини гуноҳга бошлаган эди.
20Зимрининг бошқа ишлари, хоинлиги “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.
21Энди Исроил халқи иккига бўлиниб қолди. Халқнинг ярми: “Гинат ўғли Тивнахни шоҳ қиламиз”, деб унга эргашди, ярми эса Омрининг этагини тутди.
22Омрининг этагини тутган халқ Тивнахга эргашган халқ устидан ғолиб келди, Тивнах эса ўлди. Омри шоҳ бўлиб қолди.
23Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига ўттиз бир йил бўлганда, Омри Исроил шоҳи бўлди. У ҳаммаси бўлиб ўн икки йил ҳукмдорлик қилди. Олти йили Тирзада ўтди.
24У Шамер исмли одамдан тўрт пуд
25Омри ҳам Эгамиз олдида қабиҳликлар қилди. У шу даражада қабиҳлик қилдики, аввал ўтган шоҳларнинг бирортаси Омричалик қабиҳлик қилмаган эди.
26Омри ҳам Исроил халқини гуноҳга ботирган Набат ўғли Ерибомнинг йўлидан кетди. Омри халқни бутпарастликка бошлаб, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни ғазаблантирди.
27Омрининг бошқа ишлари, кўрсатган қаҳрамонликлари “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзиб қолдирилган.
28Ниҳоят, Омри оламдан ўтиб, Самарияда ота–боболари ёнига дафн қилинди, ўрнига ўғли Ахаб шоҳ бўлди.
29Осо Яҳудога шоҳлик қилаётганига ўттиз саккиз йил бўлганда, Ахаб Исроил шоҳи бўлди. Ахаб Омрининг ўғли эди. У Самарияда туриб, йигирма икки йил давомида Исроилни бошқарди.
30Ахаб Эгамиз олдида шундай қабиҳликлар қилдики, олдин ўтган шоҳларнинг бирортаси ҳам шунчалик қабиҳлик қилмаган эди.
31Ҳатто Набат ўғли Ерибомнинг гуноҳларига шерик бўлгани камлик қилгандай,
32Самарияда Баалга атаб қурган уйда
33Ахаб, бунинг устига,
34Ахаб шоҳлик қилган даврда Байтиллик Хиёл Ерихо шаҳрини қайтадан қурди. Эгамизнинг Нун ўғли Ёшуа орқали қилган башорати бажо бўлди. Хиёл тўнғич ўғли Абурамнинг жони эвазига шаҳарнинг пойдеворини ётқизди. Кичик ўғли Сахувнинг жони эвазига эса шаҳар дарвозасини ўрнатди.