1Довуднинг умри охирлаб бораётган эди. У ўғли Сулаймонга шундай деб васият қилди:
2— Энди менинг ҳам умрим охирлаб боряпти. Сен қатъий иродали, мардонавор бўл.
3Эгангиз Худо қўйган талабларни бажар. Мусонинг Тавротида ёзилганидай, Унинг йўлидан юриб, фармон ва амрларига, қонун–қоидалари ва шартларига риоя қил. Шунда нима қилсанг ҳам, қаерга борсанг ҳам, ҳар доим барака топасан.
4
5Яна Зеруя ўғли Йўаб менга нима қилганини сен биласан. У Исроилнинг иккита лашкарбошисини — Нар ўғли Абнур билан Этер ўғли Эмосани ўлдириб, тинчлик пайтида уруш давридагидай қон тўкди
6Йўаб ажалидан беш кун бурун ўлсин, ўликлар диёрига
7
8Эсингда бўлсин: ёнингда Бенямин қабиласидан Бохуримлик Гера ўғли Шимах ҳам бор. Моханайимга қочиб ўтаётганимда, у мени ёмон қарғаган эди
9Лекин сен уни айбсиз деб билма. Сен ақлли одамсан, нима қилишни ўзинг биласан. У қариб қолган бўлса ҳам, ўлдирилиши керак.
10Ниҳоят, Довуд оламдан ўтиб,
11Довуд Исроилда қирқ йил шоҳлик қилди: шундан етти йили Хевронда, ўттиз уч йили Қуддусда ўтди.
12Шундай қилиб, Сулаймон отаси Довуд ўрнига тахтга ўтирди. Унинг шоҳлиги мустаҳкам бўлди.
13Хаггитдан туғилган Одониё Сулаймоннинг онаси Ботшева ҳузурига келди.
14— Сизда гапим бор эди.
15Одониё гап бошлади:
16Энди сиздан бир ўтинчим бор, фақат йўқ деманг.
17— Илтимосим шуки, — деди Одониё, — шоҳ Сулаймон билан гаплашсангиз, Шунамлик Обишани менга хотинликка берса. Сиз айтсангиз, йўқ демайди.
18— Яхши, мен шоҳга сен тўғрингда айтиб кўрай–чи, — деди Ботшева.
19Ботшева, Одониё ҳақида гаплашай, деб шоҳ Сулаймон ҳузурига кетди. Шоҳ унга пешвоз чиқиб, таъзим қилди, кейин яна тахтига ўтирди. Шоҳнинг онаси учун ҳам тахт қўйиб беришди. Ботшева шоҳнинг ўнг томонига
20— Сенга битта кичкина илтимосим бор, қайтармагин, — деди Ботшева.
21— Шунамлик Обишани аканг Одониёга хотинликка берсанг, — деди Ботшева.
22Сулаймон кинояли оҳангда онасига деди:
23Шоҳ Сулаймон Эгамиз номи билан онт ичиб, шундай деди:
24Отам Довуднинг тахтига мени ўтқазиб, куч–қудратимни оширган ва Ўзи айтганидай, менинг сулоламни яратган Худо шоҳид! Одониё шу бугуноқ ўлдирилади!
25Шоҳ Сулаймон Бинаёни жўнатди. Бинаё Одониёни ўлдирди.
26Руҳоний Абуатарга эса Сулаймон шу гапларни айтди:
27Сулаймон Абуатарни Эгамизнинг руҳонийлигидан маҳрум қилди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Шилўда Элах хонадони ҳақида айтган сўзлари бажо бўлди
28Бу хабарни Йўаб ҳам эшитди. Абсаломга эргашмаган бўлса ҳам, Одониё исён кўтарганда, Йўаб қўшилган эди. Одониёнинг ўлими ҳақида эшитган Йўаб Эгамизнинг чодирига қочиб борди ва
29“Йўаб Эгамизнинг чодирига қочиб кетибди, қурбонгоҳ ёнида экан”, деган хабарни Сулаймонга етказишди. Сулаймон ўша заҳоти Бинаёни жўнатиб “Бор, уни ўлдириб кел”, деб буюрди.
30Бинаё Эгамизнинг чодирига келиб, Йўабга: “Шоҳимиз сени, чодирдан чиқсин, деяптилар”, деб хабар берди. Йўаб эса: “Йўқ, мен шу ерда ўлишни истайман”, деб жавоб қилди. Бинаё: “Йўаб менга шундай–шундай деди”, деб шоҳга етказди.
31Шоҳ Бинаёга:
32Эгамиз унинг қонини ўзининг бошига етказсин. У отам Довудга билдирмасдан, иккита солиҳ, ўзига қараганда яхши инсонни ўлдирган эди. Улардан бири Исроил лашкарбошиси, Нар ўғли Абнур, иккинчиси эса
33Икковининг қони то абад Йўабнинг гарданида, унинг насли гарданида қолсин. Эгамиз Довудни, унинг наслини, хонадонини ва тож–тахтини то абад саломат қилсин!
34Сўнг Бинаё бориб, Йўабни ҳам ўлдирди. Йўаб чўл яқинидаги ўз уйида дафн қилинди.
35Шоҳ Сулаймон Йўабнинг ўрнига Бинаёни лашкарбоши, Абуатарнинг ўрнига Зодўхни руҳоний қилиб тайинлади.
36Шундан сўнг шоҳ одам юбориб, Шимахни чақиртириб келди ва унга шундай деди:
37Шуни билиб қўйки, ўша ердан чиқиб, Қидрон сойлигидан
38— Хўп бўлади, шоҳ ҳазратлари, гапингиз тўғри, — деди Шимах шоҳга. — Нима буюрсалар, мен, қулингиз, бажо айларман.
39Лекин орадан уч йил ўтиб, бир воқеа юз берди: Шимахнинг икки қули Гат
40Шимах эшагини эгарлади ва қулларини излаб Гатга — Охиш ҳузурига йўл олди. У ерга бориб, қулларини қайтариб олиб келди.
41Шундан кейин Сулаймонга “Шимах Қуддусдан Гатга бориб, яна қайтиб келибди”, деб хабар бердилар.
42Шоҳ Шимахни чақиртириб келиб, унга шундай деди:
43Нега Эгамизга ичган онтингга ва менинг амримга итоат қилмадинг?
44Шоҳ яна Шимахга айтди:
45Шоҳ Сулаймон эса Эгамизнинг марҳаматидан баҳраманд бўлсин, Довуднинг тож–тахти Эгамизнинг олдида то абад мустаҳкам турсин!
46Сўнг шоҳ Сулаймон Бинаёга амр берди, у чиқди–ю, Шимахни ўлдирди. Шундай қилиб, Сулаймоннинг шоҳлиги хавф–хатардан холи бўлиб, мустаҳкамланди.