3 Шоҳлар 20:1-43 UZV2013 - Bible AI

1Орам шоҳи Банҳадад [1] ҳамма лашкарини тўплади. Ўттиз иккита шоҳ ўз отлари, жанг аравалари билан унга мадад берди. Банҳадад Самарияни қамал қилиб, бу шаҳарга уруш бошлади.

2Банҳадад шаҳарга — Исроил шоҳи Ахаб ҳузурига чопарлар жўнатиб, улар орқали шу хабарни етказди:

2— Банҳадад айтмоқда:

3“Сенинг олтин–кумушларинг, энг сара хотинларинг, ўғилларинг меники бўлади.”

4— Сиз айтгандай бўла қолсин, шоҳ ҳазратлари, — деб жавоб йўллади Исроил шоҳи, — ўзим ҳам, менинг ҳамма нарсам ҳам сизникидир.

5Банҳададнинг чопарлари яна қайтиб келиб, Ахабга шу хабарни етказдилар: — Банҳадад айтмоқда: “Сенга, олтинингни, кумушингни, хотинларингни ва болаларингни менга берасан, деб хабар берган эдим.

6Эртага шу пайтда қулларимни жўнатаман: улар саройингни, аъёнларингнинг бошпанасини бирма–бир кўриб, кўзингни қувнатиб турган қимматбаҳо ҳамма нарсаларингни олиб кетадилар.”

7Исроил шоҳи юрт оқсоқолларини чақириб, уларга айтди: — Ўйлаб бир қаранглар, у одам қандай ёмонликни ўйлаб топади–я. У хотинларимни, ўғилларимни, олтин–кумушларимни сўраб чопар жўнатганда, мен рад қилмагандим.

8Ҳаммалари шоҳга: — Қулоқ солманг унинг гапларига, рози бўлманг! — деб маслаҳат бердилар.

9Исроил шоҳи Банҳададнинг чопарларига шу гапни айтди: Чопарлар Банҳададга Ахабнинг шу гапини олиб келдилар.

9— Шоҳ ҳазратларига шундай деб етказинглар: у олдин мендан нима истаган бўлса, ҳаммасини адо этаман, фақат кейинги талабига рози эмасман.

10Банҳадад Ахабга яна чопарларини жўнатиб, қуйидаги гапни етказди:

10— Самарияни ер билан яксон қиламан, агар Самариянинг кули орқамда юрган мана шу одамларимнинг ҳар бирига бир ҳовучдан етиб ортиб қолса, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин.

11Исроил шоҳи ҳам Банҳададнинг гапларига муносиб жавоб берди: — Айтиб қўйинг, шоҳингиз совутини кийишдан олдин эмас, ечгандан кейин мақтансин.

12Банҳадад шоҳлари билан чодирда кайфу сафо қилиб ўтирган эди. У Ахабнинг гапини эшитиши биланоқ: “Шаҳарга ҳужум қилгани тайёрланинг!” деб амр берди. Унинг одамлари шу заҳоти шаҳарни қуршаб олди.

13Ўша пайт Исроил шоҳи Ахабнинг олдига бир пайғамбар келиб, шу гапларни айтди:

13Эгам шундай демоқда: “Эй, Ахаб, анави катта қўшинни кўряпсанми? Бугун ўшаларни сенинг қўлингга бераман. Ана ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни биласан.”

14— Ким орқали беради? — деб сўради Ахаб. — Вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари орқали бераман, деб айтмоқда Эгам, — гапида давом этди пайғамбар. — Жангни ким бошлайди? — яна сўради Ахаб. — Сен, — деди пайғамбар.

15Ахаб вилоят ҳокимларининг паҳлавонларини чақирди: улар 232та экан. Кейин Исроил лашкарининг ҳаммасини чақирди, улар етти минг киши чиқди.

16Пешин вақтида Исроил лашкари ҳужум қилиб қолди. Банҳадад ва шоҳлар, яъни унга ёрдам бераётган ўттиз икки шоҳ чодирларда ичиб маст бўлиб ётган экан.

17Исроил лашкари томонидан аввал вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари чиқдилар. Банҳадад чопарлар жўнатган эди, чопарлар: “Самариядан одамлар чиқиб келяпти”, деб унга хабар етказдилар.

18— Агар сулҳ тузиш учун келаётган бўлсалар, тириклайин ушланглар, — деб амр берди Банҳадад. — Борди–ю, жанг қилиш учун отланган бўлсалар ҳам, тириклайин ушланглар.

19Вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари, уларнинг орқасидан эса лашкар шаҳардан чиқиб келиб,

20ҳар бири қаршисида турган Орам лашкарини ўлдирди. Бир пайт Орам лашкари қочиб қолди, Исроил лашкари эса уларни қувлаб кетдилар. Орам шоҳи Банҳадад от устида, отлиқлар билан бирга қочиб қутулди.

21Исроил шоҳи келиб, отларни, жанг араваларини яксон қилиб ташлади. Шундай қилиб, Орам лашкари қаттиқ мағлубиятга учрадилар.

22Шундан кейин пайғамбар яна Исроил шоҳи ёнига келиб деди: — Бор, яна куч тўпла, нима қилишингни кўриб–билиб ол. Янаги баҳорда Орам шоҳи сенга хавф солади.

23Айни пайтда Орам шоҳига ҳам аъёнлари уқтирдилар: — Уларнинг худолари — тоғлар худоларидир. Шунинг учун бу сафар уларнинг қўли баланд келди. Агар улар билан текисликда жанг қилсак, албатта биз ғолиб келамиз.

24Энди шоҳимиз шундай қилсинлар: ҳукмдорларнинг ҳаммасини вазифаларидан четлатсинлар. Уларнинг ўрнига лашкарбошиларини тайинласинлар.

25Қанча лашкар, от, жанг араваси йўқотган бўлсалар, ўшанча лашкар, от, жанг аравалари тўплаб, қўшин ташкил қилсинлар. Кейин Исроил лашкарлари билан текисликда жанг қилиб, албатта уларни мағлуб этамиз.

25Орам шоҳи аъёнларининг маслаҳатини инобатга олиб, улар айтгандай қилди.

26Янаги йил баҳорда Банҳадад Исроил билан уришиш учун отланди. У Орам лашкарларини йиғиб, Офоқ шаҳрига [2] олиб чиқди.

27Исроил лашкари ҳам йиғилиб, озиқ–овқат тўплашди. Сўнг Орам лашкари билан жанг қилиш учун жўнаб кетишди. Исроил лашкари Орам лашкарининг рўпарасида қароргоҳ қурдилар. Орам лашкарлари юртни босиб кетган, Исроил лашкари эса уларнинг олдида иккита кичкина эчки галасичалик келарди, холос.

28Пайғамбар Исроил шоҳи ёнига келиб, унга шу хабарни баён қилди: — Эгам шундай айтмоқда: “Модомики Орам лашкари, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз — тоғлар худосидир, текислик худоси эмас, деб айтаётган эканлар, Мен мана шу катта қўшиннинг ҳаммасини сенинг қўлингга бераман. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни биласизлар.”

29Бир–бири билан душманлашган иккала томон етти кун қароргоҳда кутиб ётдилар. Ниҳоят, еттинчи куни жанг бошланди. Исроил лашкари бир кунда Орам лашкаридан 100.000 кишини қириб ташлади.

30Қолганлари Офоққа — шаҳар ичкарисига қочиб кирган эдилар, 27.000тасини девор босиб қолди. Банҳадад ҳам шаҳарга қочиб бориб, бир уйнинг энг ичкари хонасига кириб олди.

31Аъёнлари унга:

31— Исроил шоҳлари раҳмдил шоҳлардир, деб эшитган эдик, — дедилар. — Қани, энди эгнимизга қанор кийиб, бўйнимизга арқон боғлайлик–да [3], кейин Исроил шоҳи ҳузурига борайлик. Шояд у сизнинг бир қошиқ қонингиздан кечса.

32Ҳамма аъёнлар эгниларига қанор кийиб, бўйинларига арқон боғлаб, Исроил шоҳи ҳузурига келдилар. — Қулингиз Банҳадад: “Ўтинаман, шоҳ мени ўлдирмасин”, деб илтижо қиляпти, — дедилар. — У ҳозир тирикми? Ахир, у менинг акам–ку! — деди Ахаб.

33Бу одамлар бир аломат кутаётган эдилар. Унинг гапини дарров оғзидан илиб олиб: — Ҳа, Банҳадад — акангиз, — дедилар. — Боринглар, уни олиб келинглар, — деб буюрди Ахаб. Банҳадад Ахабнинг ёнига келди. Ахаб уни аравага ўтқазди.

34— Менинг отам сенинг отангдан тортиб олган шаҳарларни қайтариб бераман, — деди Банҳадад Ахабга. — Отам Самарияда бозорлар барпо қилган эди, сен, худди шу сингари, Дамашқда ўзинг учун бозорлар барпо қиласан. — Сулҳ тузганимиздан кейин мен сени озод қиламан, — деди Ахаб ҳам ўз навбатида. У Банҳадад билан сулҳ тузгач, Банҳададни озод қилди.

35Пайғамбарлар гуруҳидан биттаси бошқасига: — Мени ур! — деди. Пайғамбар Эгамизнинг амри бўйича иш тутаётган эди. Ўша одам пайғамбарни уришни истамади.

36Пайғамбар унга шундай деди: У одам пайғамбарнинг ёнидан кетиб, шерга дуч келиб қолди. Шер уни тилка–пора қилиб ташлади.

36— Модомики, сен Эгамизнинг амрига қулоқ солмадингми, энди кўрасан, ёнимдан кетишинг биланоқ, сени шер ғажиб ташлайди.

37Пайғамбар бошқа бир одамни учратиб қолиб, унга ҳам: — Мени ур! — деди. У одам пайғамбарни уриб, жароҳат етказди.

38Пайғамбар нарироқ бориб кўзларини ёпинчиқ билан тўсиб, қиёфасини ўзгартирди ва йўл бўйида шоҳни кута бошлади.

39Шоҳ ўтиб кетаётган эди, пайғамбар унга қараб бақирди:

39— Эй, шоҳим, мен, қулингиз, жангга борган эдим. Қарангки, орқадан бир одам менинг ёнимга бошқа одамни бошлаб келиб: “Бу асирни маҳкам ушла, қочиб кетмасин, бошинг билан жавоб берасан ёки эвазига икки пуд [4] кумуш берасан”, деди.

40Мен, қулингиз, у–бу ишлар билан машғул бўлиб турганимда, асир ғойиб бўлди.

40— Сен ўзингга ўзинг ҳукм чиқариб қўйибсан–ку, — деди Исроил шоҳи пайғамбарга.

41Пайғамбар шу заҳоти кўзидан ёпинчиқни олди. Шоҳ билдики, у пайғамбарлардан бири экан.

42Пайғамбар шоҳга деди:

42— Эгамиз шундай айтмоқда: “Модомики Мен ўлимга маҳкум этган [5] одамни сен қўлингдан чиқариб юборган экансан, унинг жони эвазига сен жонингдан жудо бўласан. Унинг халқи бошига келадигани сенинг халқинг бошига тушади.”

43Ғазабланган Исроил шоҳи хафаҳол уйига жўнаб, Самарияга етиб келди.

le>